Эскича

МаслаҳатларЭскича
Номаълум сўради 7 ой аввал

Ассалому алайкум! Қайнонам “мени одамлари бор. Бу амалларни бўйнимга олганман. Бу нарсалар менга Аллоҳ томонидан буюрилган” деб мушкул кушод, кинна ва ҳар хил Қуръонда келмаган дуоларни ўқиб, егуликларга дам солади. Мени Исломдан хабарим бўлгани учун “бу нарсалар йўқ” дейман ва зинҳор амал қилмаганим учун бизда низо ва жанжаллар кўп бўлади. Бу вазиятда мен қандай йўл тутай?

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Сиз яхшилик билан тушунтиринг. Қолгани ўзларига ҳавола. Ҳа деб жанжал қилавериш керак эмас. Аллоҳ инсоф берсин. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг