Икки хотинлик

МаслаҳатларИкки хотинлик
Aziza сўради 8 ой аввал

Ассалому алайкум! Эрим менга уйланишдан аввал яширин никоҳда бўлган экан. 2 йил у аёли билан яшамаган, кўришмаган. Шу орада менга уйланган. Яқинда биринчи хотини қайтиб келиб, учрашиб юришибдикан. Бу зино ҳисобланадими ёки ҳалолми? Мени бу вазиятда ўрним қандай?

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 8 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Уларнинг орасида никоҳ борми, йўқми, шунга қараб муносабатлари ҳалол ёки ҳаромлиги билинади. Сизни эса, сабр қилганингиз яхши. Оила бузулиши жуда осон иш. Уни имкон қадар сақлаб қолишга ҳаракат қилиш керак. Бундай ҳолатлар ўткинчидир. Мудом шундай турмайди. Ҳиссиётга берилиб, шошқалоқлик билан хато қилиб қўймаслик керак. Турмуш ўртоғингиз тасарруфотлари учун ўзи жавобгар, сиз уни нима қилаётганини «текшириб, пойлаб, аниқлайман» деб овора бўлманг. Бундай қилиб фақат ишни чигаллаштирасиз. Валлоҳу аълам! Сиз Аллоҳ учун солиҳа аёл бўлишга интилаверинг, ажр оласиз, ин шаа Аллоҳ.

Баҳам кўринг