Дори ҳақида

orzigul62 сўради 8 ой аввал

Ассалому алайкум! Адашмасам манашу сайтда ёки » зикр аҳлидан сўранг»да бир савол- жавобни ўқигандим. Аёллар ҳайз ҳолатини вақтинчалик тўхтатиб турувчи дорини рўза кунларида ёки ҳаж, умра сафарлари вақтида ичиб, ибодатни ўз вақтида чиройли адо этиш мақсадида фойдаланса бўларкан.
1- агар шу дориларни ичиш рост бўлса, у соғликка ҳeч қандай хавф туғдирмайдими?
2- ушбу дорилар гармон бўлса, сeмириб кeтишга ёки аксинча озиб кeтишга сабаб бўлиб қолиши ҳам  мумкинми?
3-агар фойдалансам ҳайз ҳолатидан нeча кун олдин ичган афзал? Номини ҳам ёзиб юборсангиз илтимос! Рўза ойида фойдаланмоқчи эдим Ин шаа Аллоҳ!

1 жавоб
Nilufar Maxamadjonovna Маъмурият жавоб берди 8 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Гумон қилганингиздай бу гуруҳ препаратлари-орал контрацептив воситалари бўлиб, гормонал препаратлар сарасидан. Уларни пала-партиш, исталганда ва исталган мақсад учун назоратсиз ичиш тавсия этилмайди. Айтиб ўтганингиздай ибодатлар ўз ўрнида ва чиройли бўлиши учун, рўзани буюрилгандай тутиб берсангиз, кифоя. Одатдагидай кунларда буюрилгандай тутасиз, ҳайз кунлари ўрнига қазосини адо этасиз. Бошқачаси афзал бўлганда биз бошқача тутишга аввалидан буюрилган бўлардик. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг