Дeпрeссиядан қандай қутулай?

МаслаҳатларМавзу: Психолог маслаҳатиДeпрeссиядан қандай қутулай?
Muxaymina сўради 8 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeнда 3 йилдан буён стрeсс ҳолати бор. Бунга кўпроқ олийгоҳга ўқишга киролмаганим ва уйда ёлғиз қолишлигим сабаб. Ёлғиз қолишим билан ёмон хотиралар эсимга тушиб, кўп йиғлайман. Шундай ҳолатларда кўп ейиш билан чалғийман. Натижада семириб кетаяпман. Охирги пайтларда ўзимга ишонч, ҳаётга ва ўқишга қизиқиш йўқолди. Онамларга сиқилмасинлар деб айта олмайман. Мен бу ҳолатда қандай чиқсам бўлади?

1 жавоб
Nilufar Maxamadjonovna Маъмурият жавоб берди 8 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Сабабини ўзингиз айтиб турибсиз, жавобингиз саволингиз ичида аслида. Авваламбор, уйда ёлғиз қолишга чек қўйиш лозим. Табиат қўйнидаги ҳордиқ, жамоада кўпроқ бўлиш яхши фойда беради. Комедия жанридаги фильмлар, аскиялар кулгу ила боғлиқ нарсалар даволаш омилларидан саналади. Шу ўринда ибодатларга муҳаббатни кучайтириш, рўза тутиш нафсни тарбиялашга, иродани кучайишига зўр кўмак беради. Бу орқали ортиқча вазн муаммосини ҳам ҳал қиласиз, ин шаа Аллоҳ. Малакали психоневролог ёрдами ҳам айни муддао. Валлоҳу аълам! Аллоҳ мушкулларингизни осон қилсин.

Баҳам кўринг