Ишончсизлик

Яхёхон сўради 8 ой аввал

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 4 ой бўлди. Ҳомиладорман. Жудаям асабий бўлиб қолдим. Уйдагилар иш буюрса, жоним  чиқиб кетади. “Ўзимга” деган ишончсизлик кучайиб кетмоқда. Нима маслаҳат берасиз?

1 жавоб
Nilufar Maxamadjonovna Маъмурият жавоб берди 8 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Ҳомиладорликнинг дастлабки 12 ҳафтасида бироз жиззакилик кузатилиши она организми, жумладан унинг асаб тизимининг ҳам янги шароитга, ҳам ривожланаётган ҳомилага мослашиши билан боғлиқ. Бу вақтда тинчлантирувчи гиёҳлардан валериана, дўлана, арслонқуйруқ каби дамламаларини қабул қилиш тавсия этилади. (Албатта қон босими назоратида). Очиқ ҳавода сайр, кислород кўпикли коктейлларини истеъмол қилиш ҳам ижобий натижалар беради. Гўзал ҳушу-ҳузу билан адо этилувчи бардавом ибодатлар эса асаб тизими сокинлигини бешак кафолатлайди. Чиройли сабр кетидан ин шаа Аллоҳ чиройли ажр бўлади. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг