Фарзанд тилаш дуоси

МаслаҳатларМавзу: Шифокор маслаҳатиФарзанд тилаш дуоси
Мариям сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум! Илтимос, менга фарзанд кўриш учун қайси дуони ўқишни маслаҳат берасиз? Агар иложи бўлса ёзиб юборинг. Аллоҳ рози бўлсин!

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 9 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қуръони Каримда баъзи анбиёлар тилидан зурриёд сўраб қилинган дуолар ворид бўлган. Валлоҳу аълам.
هُنَالِكَ دَعَا زَكَرِيَّا رَبَّهُ قَالَ رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاء
38. Шу чоғда Закариё Роббига дуо қилиб: «Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт. Албатта, Сен дуони эшитувчисан», – деди.
Закариё алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг дуоларни эшитувчи эканига тўла ишонч билан дуо қилди. Шунинг учун ҳам одатда бефарзанд катта ёшдаги кишиларнинг фарзанд кўриши эҳтимолдан йироқ бўлса-да, Аллоҳ бу дуони қабул этди.(“Оли Имрон” 38-оят)

وَالَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا
74. Улар «Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга пешво қил», дейдиганлардир.
Ўн биринчи сифат: доимо аҳли аёллари ва фарзандлари ҳам Ислом йўлида юришининг пайида бўлиш ҳамда тақводорларнинг пешвоси бўлишга уриниш.
Роҳманнинг суюкли бандалари доимо жуфти ҳалолларидан ҳам, бола-чақаларидан ҳам кўзларини қувончга тўлдирадиган нарсаларни кўришни Аллоҳ таолодан сўраш билан бирга, бунга ҳаракат ҳам қилишади. Ўз шахсларининг эса тақвода бошқаларга ўрнак бўлиши учун тиришадилар.(“Фурқон” 74-оят) (Тафсири Ҳилол) Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг