Ҳомиладорлик ҳақида

МаслаҳатларМавзу: Шифокор маслаҳатиҲомиладорлик ҳақида
yulduz yulduz сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeн 2-фарзандимга ҳомиладорман. Ноябрь ёки октябрь ойида ҳомиладор бўлганман. Фeврални охирларига кeлиб, қорнимда бола қимирлагани ўзимга сeзилиб турарди, айниқса ётган вақтимда. Март ойини ўрталарига кeлиб, бола қимирлаши ўзимга умуман билинмай қолди. Ҳозир ётсам ҳам, юрсам ҳам болани қимирлагани билинмайди. Ҳали шифокор кўригига борганим йўқ. Бунинг сабаби нима?

1 жавоб
Nilufar Maxamadjonovna Маъмурият жавоб берди 9 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Ҳомилада юрак уришини ультратовуш ташхиси орқали 3-5 ҳафтадаёк аниқлаш мумкин. Бу ҳомиланинг тириклик белгиси саналиб, туғуруққа қадар кузатиб борилади. Ҳомиладорликнинг 16-ҳафтасидан ҳомилада ҳаракатланиш бошланиб, она буни сезиши нормал ҳолатдир. Ҳаддан зиёд кўп сезиш эса ҳомила гипоксияси белгисидир (ҳомилага кислород етишмаслик ҳолати). Аксинча ҳаракатларни умуман сезмай қолиши эса ҳомила ривожланишидаги нуқсон белгиси бўлиши ҳам мумкин. Шу важдан синглимиз зудлик билан шифокорга учраб, ультратовуш ташхисотидан ўтишлари шарт. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг