Сутим кам

Nafisa сўради 12 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeни ёшим 20 да.  2 ойлик фарзандим бор. Сутим камлиги учун боламга бошидан қўшимча овқат бeргандим. Энди эса умуман эммаяпти. Фақат каша eяпти. Нима қилсам яна сутим кeлади?

1 жавоб
Nilufar Maxamadjonovna Маъмурият жавоб берди 12 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Авваламбор сут синтези пролактин номли гормон ёрдамида амалга оширилади. Бу бевосита бачадон, тухумдон кўкрак безлари ва гипофиз фаолияти билан боғлиқ. «Апилак» препарати табиий хом-ашё(асалари маҳсулотлари)дан олиниб, сут камлигининг дастлабки босқичларида яхши наф беради. Суюқликни кўп ичиш, айниқса, укроп уруғи дамламаси самарали.( 1 чой қошиқ уруғ 200 мл қайноқ сувга термосга дамлаб, кечасига қолдирилади ва эртаси кун давомида 4 бўлиб ичилади). Қисқа муддат оралатиб эмизиш ҳам  сут миқдорини кўпайтиради. Бу кўрсатмалар керакли миқдорда сут кўпайишига етарли бўлмаса, гинеколог ва эндокринологга албатта кўрининг.

Баҳам кўринг