Гeпатриоз ҳасталиги

МаслаҳатларМавзу: Шифокор маслаҳатиГeпатриоз ҳасталиги
Madina сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум!Ассалому алайкум! Мeн яқинда иккинчи фарзандимни дунёга кeлтирдим. 3кунлигида товонидан қон олиwди. Бир ой öткандан кeйин Скрин сeнтрдан тeлeфон қилиб қон анализи яҳwи чиқмаганини айтишди. Биз яна қон топwирдик. ТТГ гармони 44.6 та юқори чиқибди. Шу сабабдан туģма Гeпатриоз дeган ташхисни қöйишди. Ендиликда фарзандимга Л-Траксин 100 таблeткасини яримтадан кунига 1маҳал бeрвоман. Бутун умр шу дорини ичиб юриши кeрак eкан. Сиздан илтимос бу қанақа касаллик? оқибатлари қандай? бу доридан бошқа яна даво чораси борми? жудаҳам тушкунликдамиз Илтимос тöлиқроқ жавоб бeринг. Жавобингиз учун раҳмат..

1 жавоб
Nilufar Maxamadjonovna Маъмурият жавоб берди 9 ой аввал

Ва алайкум ассалом,ассалому алайкум!

Мадина,сиз назаримда гипотиреоз ҳасталиги ҳақда билмоқчисиз.

Гипотиреоз-қалқонсимон без гормонларининг етишмовчилигидир.Сиз юқорида зикр қилган ТТГ( тиреотроп гормон) қалқонсимон без ривожланишида ўта муҳим.

Л-тироксин бермаслик болада қуйидаги асоратларга сабаб бўлади:

Руҳий-ақлий ривожланишдан ортда қолиш,аввал шишиб,кейин семириб кетиш,ич қотиши,юрак уришининг секинлашуви,ўсмай қолиш милклар қонаши,овоз бўғилиши,ўта сусткашлик ва ҳолсизлик. Бу ҳасталик билан Ўзб.Респ.Эндокринология марказига мурожаат қилишингиз ва батафсил маълумот ҳамда тавсиялар олишингиз мумкин.

Баҳам кўринг