Асабийлашиш

madinosh сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeнга маслахатингиз кeрак. Мeни 2 ёшу 9 ойлик ўғлим бор. Жудаям шўх ва бақироқ. Ҳозирда 6ойли ҳомиладорман. Ўғлимнинг шўхлигига ва қаттиқ бақиришига асабларим чидамай кeтади. Баъзида уришгаям мажбур бўламан. «Болани уруш кeрак эмас»  дeб ҳадисларда ўқиганман. Урмаган пайтларимда мeни шунақа асабим чиқадики, тишларимни бир-бирига қаттиқ тeккизаманда, салдан кeйин миямга чиқиб, бошим зирқирайди. Баъзида йиғлаб юбораман. Бу ҳолатимга илтимос маслаҳат бeринг.

1 жавоб
Nilufar Maxamadjonovna Маъмурият жавоб берди 9 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Сингилжон, авваламбор бола 3 ёшгача подшоҳлигини инобатга олинг. Ҳаддан зиёд шўх бўлса, болалар неврологига кўрсатинг. Гиперфаоллик синдроми аниқланган ҳолда зарур муолажа буюрадилар.

Бу борада вақти- вақти билан болангиз суйган кишиларининг у билан кўпроқ мулоқотда бўлиб, сизга кўмак беришларини сўраш мумкин. Уриш ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас, чунки бу болада, аламзадалик ҳиссини пайдо қиладию, сизни муаммодан халос этмайди.

Ўзингиз эса ҳомиладорлик муддати инобати билан асаб тизими тинчланиши учун «Вамелан» препаратини қабул қилишингиз мумкин.(Гинеколог назоратида). Кўпроқ хушбўй ҳидлаш, сокин қироат тинглаш, давомли, чиройли сабр ва зикр, севимли инсонларингиз қувноқ даврасида бўлиш, ҳазил-мутойиба сизнинг ҳолатингизда яхши наф беради.

Баҳам кўринг