Ёрдам

Abdurahmon сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум!
1.Бeл, eлка ва бошқа соҳалардаги тукларни юлиш зарар эмасми?
2. Юзим тeриси қуруқ бўлиб қолади, баъзида, соқолга зарар eтказмайдиган муолажа борми?
3. Соқолим яхши ўсиши учун нималар қилсам бўлади?

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 9 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Ҳурматли фойдаланувчи! Профилингизга “Абдураҳмон” деб ёзибсиз. Адашмасам эркак кишисиз, чунки саволингиз эркакларга хос, яъни соқол ҳақида. Ушбу сайт эса муслима оналар, опалар ва сингиллар учун. Буни, унинг номидан ҳам билиб олса бўлади. Сиз каби мухлис мусулмонлар учун Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф(раҳимаҳуллоҳ) ташаббуслари билан ташкил қилинган “savollar.islom.uz” сайти фаолият юргизмоқда. Агар мусулмон эркаклар ўша сайтдан фойдаланишса мақсадга мувофиқ бўлади.Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг