Ўғлим боғчада гапирмайди

МаслаҳатларМавзу: Психолог маслаҳатиЎғлим боғчада гапирмайди
Gulshan сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум! Ўғлим яқинда 3 ёшга киради. Боғчада ясли гуруҳига бораётганига 5 ой бўлди. Билишимча, боғчада умуман овози чиқмас ва гапирмас экан. Бу мeни қаттиқ хавотирга соляпти. Нима қилишни маслаҳат бeрасиз? Боғча опаси билан гаплашай дeйману, лекин катта аёл-ку яна мeнга ақл ўргатяптими, дeб жаҳли чиқмасин, дeйман. Бир марта боғчага борганимда, боғча опа бир болага шунақаям бақираётган эдики, буни кўриб ўғлимни боғчага бeрганимга пушаймон бўлдим.Балки ўғлим қўрққанидан гапирмас. Уйда оғзи тинмайди, баъзан биз тушунмайдиган тилда гапиради, баъзан энди ўрганган сўзларидан гап тузиб гапиради. Ўзи сўз бойлиги камлигидан ҳали фикрларини тўлиқ айта олмайди. Боғчадан олгани борганимда менга салом бериб, боғчаси билан хайрлашади.Буни эшитган энагаси, сени ҳам тилинг бор экан-ку, дейди.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Бола билан  кўп мулоқотда бўлинг. Иложи борича кўпроқ расм чиздиринг. Кўп меҳр беринг. Дам олиш кунлари, уйингизга яқинроқ дам олиш масканларида айлантиринг. Стресс ҳолатлар расм чизган пайтида ҳам чиқиб кетади. Боғча опалари билан яхши мулоқотда бўлиш керак.Инсоннинг табиати ҳар хил бўлади. Уларнинг ҳам иши оғир, шунинг учунаҳён-аҳёнда совға-саломлар улашиб туринг, бу ҳам суннат амали. Совға берганингиздан кейин боғча опаларни ҳам меҳри ортади, болани дилини оғритишдан ўзини тияди.  Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг