фарзанд тарбияси

Номаълум сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум! 3  нафар қизим бор. Каттаси 6 ёш, ўртанчиси 4 ёш,кенжам 1,5ёш. Улар кўп урушишади.Қизларимнинг бир-бирига меҳр-оқибатли ва иноқ бўлишларини хоҳлайман.Бунинг учун нималарга эътибор берсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Қизларга аввалом бор, “бу опанг, бу синглинг” деб ҳурмат қилиш ҳиссини уйғотиш керак. Ҳар доим бирон егулик олиб берсангиз, тўнғич фарзандингизнинг қўлига беринг ва “3 га бўлиб, 2 тасини сингилларингга бергин”, деб ўргатинг. Албатта, кўпроқ ҳадис китобларга мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг