Маслаҳат беринг

Номаълум сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум! Аёлим 3 ойлик ҳомиладор. Шифокор кўригидан ўтганимизда қонда гепотит С  борлиги аниқланди. Илтимос гепотит С хавфлими, болага таъсири йўқми? Қачондан даволанишни бошлаш керак? Илтимос батафсил тушунтирсангиз. Олдиндан раҳмат.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 9 ой аввал

Ва алайкум ассалом!
Аёлингизга бу ташхис ИФА(иммунофермент анализ) усулида аниқлаб қўйилган бўлса, буни ПЦР(полимеразно-цепная реакция) усулидаги қайта текширув тасдиқлаши керак. Бунинг учун Республика Вирусология ИТИ га айнан ҳозирги ҳолати учун зарур текширув, лозим бўлса даво учун мурожаат қилишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг