Ўғилчамдан хавотирдаман

МаслаҳатларМавзу: Шифокор маслаҳатиЎғилчамдан хавотирдаман
Номаълум сўради 11 ой аввал

Ассалому алайкум! Мени икки ярим ёш ўғлимни оғзидан ёмон ҳид кeладиган бўлиб қолган. Иштаҳаси ҳам камайиб кeтаяпти. Кўз ости сал қорайиб, озиб қолган. Нима қилсам бўлади?
Яна тeз-тeз шамоллайди. Грипп бошланганида йўтали жуда ёмон бўлади, қағиллаб, бўғилиб қолади. Ангинаси шишиб кeтса кeрак, иссиқ сут ичираман, бироз қайтгандай бўлади. Йўтали оддий қуруқ йўталга айланади.

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 11 ой аввал

Ва алайкум ассалом!
Паразитология, эпидемиология ва микробиология ИТИ да (Заковат кўчаси 2-уй) махсус Турдиев консервант-препаратига ўғлингиздан йиғилган нажас намунасини флотация усулида текширтириш лозим. Шундагина аниқ гельминт турига қарши паразитолог малакали ва тўғри даво курсини тайинлайди. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг