ЗПРР

Номаълум сўради 9 ой аввал

4,5 ёшли қизимга шифокорлар зпрр ташхисини қўйган,яъни нутқий ва психологик орқада қолиш. Ҳозирда невропатолог тавсияси билан финибут,сeрeбролизин,витамин В6,  глиатилин, коррийeр дорилари ва логопeд ёрдамида даво муолажаларини олиб боряпмиз. Психонeвролог гиппeрактив ташхисини қўйди.  Қизим жуда шўх. Ўзидан 2 ва 3ёш кичик ука ва синглисини уриб, тишлаб, чимчилаб олади. Уйдагилар уни урушишади,баъзида уришади ҳам. Унинг тeнгдошларига тeзроқ eтиб олиши учун қандай йўл тутишим кeрак. Тинчлантириш мумкинми?

1 жавоб
Muslimaat.uz Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Болани тинчлантириш учун ширинликлар умуман берманг.Организм етарли даражадаги ширинликни мева ва сабзавотлардан олади. Агар ҳар хил пишириқлар, сок ва напиткалар, шоколад ва конфетларни едирсангиз ва ичирсангиз, бола миясида энергия кучайиб кетиб, бола босар-тусарини билмай қолади. У энергия анчагача безовта қилади.Сусайганда эса бола инжиқлик қилишни бошлайди,ёдлаб олиш, ўқиб ўрганиши сусаяди. Болани кунига 6 марта овқатлантириш керак. Икки мартасида гўштли димланган ёки қайнатилган овқат ва қолган тўрт мартасида янги салат, озгина ёнғоқ, творог, кефир бериш керак.  Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг