Тавсия беринг, илтимос

МаслаҳатларМавзу: Шифокор маслаҳатиТавсия беринг, илтимос
Номаълум сўради 9 ой аввал

Ассаламу алайкум Сакина опа! Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилиб, амалларингиз учун ажр-савобини берсин. Мен маслаҳат-тавсиянгизга муҳтожман. Ин ша Аллоҳ, 2-болам июнь ойида 1 ёшга киради. 1-болам дунёга келганидан кейин, қорним аввалги ҳолига қайтган эди. 2-боламдан кейин озгина қорним қолди. Туғруқдан сўнг қоринни йўқотиш ва таранглигига қайтариш мумкинми?

1 жавоб
19941112lt жавоб берди 2 йил аввал

Ва алайкум ассалом . Туғруқдан кейин қорин прессини қайта тиклаш кўп аёлларнинг муаммоси ҳисобланади.
Фарзанд туғилиши қанчалик аёл учун бахтли дамларни ҳадя этмасин ,аёл бу ширин бахтни   меҳр билан парвариш қилмасин, шу билан бирга ўз қадди-қомати ҳақида ҳам ўйлаш ,бунинг учун қўлдан келганча ҳаракат қилиши керак. Албатта биринчи туғруқдан кейин қориннинг ўз аввалги ҳолатига қайтиш тезлиги иккинчи туғруқдан кейинги сурьатдан фарқли бўлади.   Қорин деворининг максимал чўзилишидан кейин яна ўз ҳолига қайтишига қорин девори эластиклиги ,наслий омиллар, ҳомиланинг массаси ва катталиги ,ҳомиладорнинг ҳомиладорликдан олдинги ўз вазни ,овқатланиш тартиби , жисмоний фаоллиги каби омиллар таьсир қилади.  Қуйида туғруқдан кейин қоринни кетказишнинг 5 усули ҳақидаги маьлумотни эьтиборингизга ҳавола қиламан. Ҳомилодорликда гормонал ўзгаришлар туфайли қорин ва белда ортиқча ёғ тўпланиши кузатилади. Туғруқдан кейин ундан халос бўлиш учун эса ёш оналардан бироз ҳаракат ва қунт талаб этилади. Чунки бу муаммони парҳез, дори воситалари ёки«сеҳрли» ўтлар ёрдамида ҳал этишга уринганлар чақалоққа зиён етказишлари ҳеч гапмас. Келинг, ёш оналар бу катта муаммосига бирга ечим излаймиз! Бандажлар Туғруқдан кейин фойдаланишга мўлжалланган махсус бандажлар қориннинг бўшашган мушакларини аввалги ҳолига қайтаришга ёрдам беради. Шифокор маслаҳатига кўра, туғруқдан сўнг биринчи кундан бошлаб, кунига 10 соатдан 2 ой мобайнида фойдаланиш лозим. Ҳа, айтгандек, бундай бандажларни чалқанча ётган ҳолда кийиш самаралироқ ҳисобланади. Улардан фойдаланмаган вақтда эса қоринни тортиб юриш мақсадга мувофиқ. Уқалаш Туғруқдан кейин ҳам қоматим расо бўлиб қолсин, деган аёл қоринни мунтазам уқалаши зарур. Демак, турган ҳолатда кафтнинг ён томони билан қоринга енгил зарбда уриш лозим. Бунда қўллар кетма-кет ҳаракатланиши жуда муҳим. Машқни бўш қолганингизда беш дақиқа давомида кунига бир неча марта такрорлаб турсангиз, ҳаш-паш дегунча ортиқча «муаммо»дан қутуласиз. Бундан ташқари, сув буғида бироз эритилган асал ёрдамида қоринни соат мили йўналишида уқалаш ҳам жуда фойдали. Ўраш 150-200 гр. косметологияда фойдаланиладиган кўк тупроққа илиқ сув солиб бўтқа ҳолига келгунча аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма қорин соҳасига суртилиб, бир соатга ёпишқоқ целофан билан ўраб қўйилади. Сўнг ювиб, терига юмшатувчи крем суртиб қўйиш лозим. Муолажадан икки соат аввал ва ундан икки соат кейин егулик тановул қилиш тавсия этилмайди. Уни кунора 10-15 марта бажариш яхши самара беради. Бироқ онкологик, буйрак, қандли диабет, юрак хасталикларида муолажа тавсия этилмайди. Жисмоний машқлар Ёдингизда бўлсин, туғруқдан 6-8 ҳафта ўтгачгина, жисмоний машқларни бажаришга рухсат этилади. 1-машқ 15 сония суратда кўрсатилганидек туриб, сўнг тиззаларни бўшаштириб, 5 сония дам олинади. Машқни 10 марта такрорлаш керак. 2-машқ Чалқанча ётиб, елка ва оёқни имкон қадар юқорига кўтариш лозим. 15 сониядан кейин қоринга ўгирилиб, яна 15 сония шу ҳолда турилади. Машқни 7-10 марта бажариш лозим. 3-машқ Чалқанча ётиб, қўлларни ёнга қўйилади. Сўнг тиззаларни букиб, товонлар бир-бирига теккизилади. Энди оёқни имкон қадар юқорига кўтариш керак. Машқни 15-25 марта бажаргач, енгил тин олсангиз бўлади. Нафас машқи Тонгда оч қоринга 1 стакан илиқ сув ичиб, сўнг стулга ўтиринг. Умуртқани ростлаб, 5-10 дақиқа қорин билан нафас олинг. Бу машқ нафақат ортиқча ёғлардан, балки туғруқдан кейинги қорин дам бўлишидан ҳам халос этади.

Баҳам кўринг