Сустлик

Dinoza сўради 12 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишда астойдил бўла олмаяпман. Нима қилай?

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 8 ой аввал

Ва алайкум ассалом! Астойдил бўлинг. Қачон астойдил бўласиз? Аллоҳ сизни инсон қилиб яратган бўлса, ақл берган бўлса, соғлик берган бўлса, бутун имкониятларингиз бўлса, яна нима керак? Эртага бормисиз, йўқмисиз. Бирор еримиз куйиб қолса, қанча қийналамиз. Дўзах оташини тасаввур қилаверинг энди. Ўқилмаган бир ракъат учун дўзахда қанча йиллаб куйилади, охиратдаги йил дунёдаги йилга тенг келмайди. Бизнинг минг йилимизга тенг келади. Аллоҳ асрасин. Валлоҳу аълам!

Баҳам кўринг