Миома ҳақида

Dinoza сўради 1 йил аввал

Ассалому алайкум! Шифокор менга миома ташхисини қўйган. 7 ҳафталик ҳомила бўлса мумкинми?

1 жавоб
19941112lt жавоб берди 1 йил аввал

Ассаламу алайкум. Бачадон миомасининг ҳомиладорликка даҳли албатта бор .<br />Миома билан ҳомиладор бўлиш мумкинми ? Бу саволга жавоб жуда кўп омилларга боғлиқ бўлиб, уларни албатта инобатга олиш зарур.:
1.Миома тугунининг жойлашган ери.
Агар тугун бачадон бўшлиғида жойлашган ёки унинг деворида бўлиб, бачадон бўшлиғини деформациясига сабабчи бўладиган тарзда жойлашган бўлса бу ҳолатда ҳомиладорлик содир бўлишига физиологик тўсқинлик рўй беради .Бу тарздаги миомалар контрацептив таьсирли бўлади, яьни уруғланиш жараёнига ҳалақит беради, шунинг учун бу турдаги миомаларни олиб ташлаш керак.
Агар миома тугунлари кичик размерда бўлса ,( 12 хафталикдан кичик бўлгани маьқул ) ва бачадон деворининг ичида ёки ташқарисида жойлашаган бўлса ( яьни субсероз жойлашса ) бу ҳолатда бачадон бўшлиғининг деформацияси содир бўлмайди ва агар бошқа қониқарли шароитларлар ҳам бўлса ҳомиладорлик содир бўлиши мумкин . Бунақа миомалар билан ҳомиладорликни режалаштириш мумкин.У ёғига ҳомиладорлик билан боғлиқ айрим муаммолар бўлиши мумкин (барвақт ҳомила тушишлари) ,аммо кам миқдорда статистика бўйича 15-20 % атрофида.Агар миома на тонкой ножке – ингичка оёқча устидаги миома бўлса ҳомиладорлик пайтида унинг буралиб қолиши эҳтимоли катта бўлгани ва жиддий асоратлари бўлиши мумкинлиги сабабли уни ҳомила режалаштиришдан аввал олдириб ташлаган маьқул ,акс ҳолда ҳомиладорлик пайтида буралиб қолса операция талаб қилиниб қолиши ва ҳомиладорликни тўхтатишга сабаб бўлиши мумкин .
2.Миомани ўсишга тенденцияси
Агар УЗД хулосалари ва кузатув жараёнида миома тез суратда ўсаётган бўлса ( охирги 6 ойда размери 1,5 -2 мартага катталашса ) бу ҳолат ҳомиладорликни режалашга қарши кўрсатма ҳисобланади. <br />3. Миома тугунларининг ҳажми .<br />Катта размердаги миомалар ( 10-12 хафталик ) ҳам ҳомиладорликка қарши кўрсатма ҳисобланади. Яна шуни таькидлаш керакки ,ҳомиладорлик пайтида <strong>миоманинг “ ўзини тутиши “</strong> ни олдиндан билиб бўлмайди. 65-75 % ҳолларда ( дунё адабиётларида келтирилишича ) миома размери таҳминан 30 % га кичиклашгани қайд қилинган.Бироқ 25-35% ҳолатларда катталашганлиги ҳам қайд қилинган.
Аллоҳ шифо берсин , хайрлисини берсин.

Баҳам кўринг