Ёрдам керак

Номаълум сўради 9 ой аввал

 Ассаламу алайкум!  7 ойлик ўғлимнинг кўзини оқи оқ рангда эмас, кўкимтирроқ. Сабаби нимада?

1 жавоб
19941112lt жавоб берди 1 йил аввал

Ва алайкум ассалом . Кўз склерасининг кўкиш тусда бўлиши кўзнинг сурункали яллиғланиш касалликларида ва айрим генетик касалликларда бўлиши мумкин ( у ҳомила она қорнидалик пайтида ривожланади , мушак-суяк системасида ўзгаришлар ва эшитиш функциясининг ҳам бузилиши билан бирга кечади ). Шу сабабли жиддий патологияни ўтказиб юбормаслик учун офтальмолог ва генетик маслаҳатини олинг. Тошкентда Тошкент Тиббиёт Академиясида тиббий генетика кафедраси мавжуд , болалар офтальмологи ҳам бор Педиатрия илмий текшириш институтида.

Баҳам кўринг