Зинодан бўлган қизни асраб олган эдим

МаслаҳатларМавзу: Психолог маслаҳатиЗинодан бўлган қизни асраб олган эдим
Номаълум сўради 9 ой аввал

Зинодан бўлган қизни асраб олган эдик. Балоғат ёшига етганда у ҳам эркакларни хоҳлаб, кўчага чиқиб кетишни хоҳлади. Тарбияда энг азобли кунларга қолдик. Ўзим ўқитувчиман. Роса қийналиб кетдим. 19 ёшида ҳомиладор бўлиб келди. Йигитнинг оиласи тан олмади. Қиз туғилди, ҳозир 7 ёшда. Балоғат ёшида у ҳам шундай касалга йўлиқса нима қиламан? Маслаҳат беринг!

1 жавоб
19941112lt жавоб берди 1 йил аввал

 Ассалому алайкум . Албатта зино энг ёмон ишлардан бири ,аммо ундан туғилган болаларни бунда айби йўқ. Ҳар бир инсон табиий исломий фитратда туғилади ,уни ота-онаси кейинчалик ё мажусий ё мусулмон ёки бошқача қилиб тарбиялайди . Демак сиз руҳий тарбияга урғу беришингиз керак. Зинокорлик насл сурувчи касалликмас-ку …аммо оиласида шундайлар бор фарзандлар бу ёмон аҳлоқли инсондаги нуқсонларни ўзлаштириши мумкин. Болага тарбияни ўзингиз беришга ҳаракат қилинг , кўпроқ меҳр бериб ,ибратли ривоятлар ,ҳикматлар ўқиб беринг ,саньат турлари ,спорт машғулотлари каби тўгаракларга аьзо қилинг . Ҳар бир яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан, Унинг ўзидан дуо қилиб сўранг . Сабр қилинг, ин шаа Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади , етимни бошини силаб ,уни гўзал тарбия қилишда ҳам улкан ажр бор .

Баҳам кўринг