Гепатит С

Номаълум сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен шу яқин кунларда  бир инсон билан турмуш қурмоқчи эдим. Оила аъзоларимга бу инсон ва унинг оиласи жуда маъқул. Лекин турмуш қурмокчи бўлган инсоним учрашувда шуни айтдиларки, уларда гепатит С бор экан. Бу касаллик келажакда мен ва Аллоҳ насиб этса фарзандларим учун хавф туғдириши мумкинми? Касаллик ҳақида тўлиқ маълумот олсам бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

1 жавоб
19941112lt жавоб берди 11 ой аввал

Ва алайкум ассалом. Сиз турмуш қурмоқчи бўлаётган инсон масьулияли ва ростгўй киши эканлар . Чунки бу касаллик билан оғриганлигини айтмаслик сизга нисбатан адолатсизлик бўлар эди. Гепатит С касаллиги ҳозирда жуда тез суратда кўпайиб борятганлиги ва уни олдини олувчи вакцина ҳали ишлаб чиқарилмаганлиги ташвишли ҳолат. Бу касаллик ҳақида тўлиқ маьлумотни Гепатит.ком  тиббий сайтидан олишингиз мумкин .
Авваламбор у йигитдан сўраб билиш керак бўлган маьлумот шуки, уларга бу ташхисни ИФА текшируви асосида қўйилганми ёки ПЦР (вирус РНК сини аниқлаш усули ) орқалими? Гап шундаки , ИФА усули сохта мусбат натижаларни ҳам бериши мумкин ва ИФА таҳлилининг мусбат чиқиши ҳар доим ҳам бу ташхисни топширган ҳар бир шахс  касал деган хулосага келмаслик керак . Мусбат натижа қуйидагилардан бири бўлиши мумкинлигидан дарак беради:
1.Бу инсон вирус билан зарарланган ва ҳозирда касаллик унда мавжуд.
2. Бу инсон қачонлардир вирус бн зарарланган ,аммо ҳозирда касаллик вируси ундан «чиқиб » кетган ёки унинг титри касаллик вужудга келиши учун етарли даражада эмас.
3. Бу инсон бутунлай бу касалликдан соғайиб кетган , унинг қонида аниқланган (ИФА орқали) антителолар эса аввалда вирус организмга кирган пайтларида ҳосил бўлган ва ҳозирда вирус бўлмаса ҳам қонда циркуляция қилиб юрибди.
Сиз якуний хулосага келишдан аввал мана шуларни билишингиз керак . Бу инсон ҳозиргача текширувлардан ўтган бўлишлари керак.
Агар ҳақиқатда шу касаллик билан оғриганлари тасдиқланса , у ҳолда статистика кўрсаткичлари бўйича жуда кам ҳолатларда жинсий йўл билан бу касаллик эркакдан аёлга ўтиши исботланган , аммо ўтиши ҳам мумкин  ( ҳимоя воситалари қўлланилмаган ҳолларда ) .Ҳаммаси Аллоҳнинг изни билан содир бўлиши мумкин…
Бўлажак фарзандга эса вирус касалланган онадангина (туғруқ жараёнида ,зарарланган тери орқали ва ҳ.к ) ўта олиши мумкин , отадан эмас … Албатта бу ҳам Аллоҳнинг изни ва хоҳиши  билан. Мен кузатган бир неча жуфтликларнинг айримларида бир неча йиллик биргаликдаги ҳаётлари давомида касаллик жуфтларнинг биридан 2-сига юқмаганлиги ,фарзандларнинг ҳам саломатлигини ,бошқаларида эр-хотинларда ҳар иккаласида ҳам вирус билан зарарланиш борлиги ва фарзандларининг соғломлиги каби ҳолатлар кузатилган . Ҳар бир ҳолат индивидуал ҳоллар ва турли шароитларда вужудга келган.
Истихора қилган ҳолда ва уйингиздагилар билан бамаслаҳат  иш тутинг .

Баҳам кўринг