Асаб ҳақида

Номаълум сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен жуда асабийман, ўзимни қўлга ололмаяпман. Маслаҳатингиз керак.

1 жавоб
19941112lt жавоб берди 11 ой аввал

Ва алайкум ассалом .
Маьнавий даво : кўпроқ истиғфор , истиғфор ва истиғфор айтинг . Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ — энг қисқа шакли . Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган мусибат , ғам чоғларида ўқиб юрган дуоларини ўқинг . Ҳеч нарса Аллоҳнинг иродасисиз содир бўлмаслигини доимий ёдда тутинг. Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса , ўн беши ёруғ бўлишини унутманг .
Тиббий даво :
1.Бу ҳолатингиз нерв системасининг астенизацияси оқибати , бирор ички касалликлар ( қандли диабет , буқоқ ва ҳ.к.) ёки невроз ,депрессия оқибати бўлиши мумкин.Оила шифокори ва невропатологга кўриниб, бевосита маслаҳат олинг.
2. Доривор гиёҳлар дамламасидан ялпиз дамламаси , мелисса дамламаси ва доривор препаратлардан Адаптол 300 мг 1 табл.дан  3 маҳал 1-3 ой давомида ичишингиз мумкин , бу препарат рецептсиз бериладиган дори воситаси. Агар қарши кўрсатмалар бўлмаса витамин В группа витаминларини таблетка ёки иньекция ҳолатида олишингиз нерв системасига ижобий таьсир кўрсатади.
3. Спорт машғулотлари билан мунтазам шуғулланинг , соғлом турмуш тарзига амал қилинг.

Баҳам кўринг