Ичкилик

Номаълум сўради 12 ой аввал

Спиртлик ичимлик ичган одамни ибодатлари ва рўзаси қанчадан кейин қабул бўлади? Орадан қанча вақт ўтганидан кейин демоқчиман. 40-кун деб эшитган эдим.

1 жавоб
Odinaxon Muhammad Yusuf Маъмурият жавоб берди 1 йил аввал

Ва алайкум ассалом. Ҳадиси шарифда қирқ кун намоз қабул бўлмаслиги айтилган:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким маст қилувчи нарса ичса, намози қирқ кунга қисқаради. Агар у тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилур. Агар тўртинчи марта яна қайтса, уни «хабол тийнаси» ила суғормоқ Аллоҳнинг зиммасида бўлур», дедилар.
Лекин бу гапдан нотўғри хулоса олиб ўқиган намозим қабул бўлмас экан, деб намоз ўқишни тарк қилиш тўғри келмайди. Тавба эшиги доим очиқ. Ҳадиси шарифда айтилганидек. Ушбу қирқ кун мобайнида ундан намоз соқит бўлмайди. Астойидил тавбасини қалиб намозларини ўз ўрнида адо этади. Валлоҳу аълам.

Баҳам кўринг