«Динда саволим бор» бўлимидан фойдаланиш қоидалари

«ДИНДА САВОЛИМ БОР» БЎЛИМИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ

«Muslimaat.uz» сайтидан тўлақонли фойдаланиш, савол бериш ва шахсий мактубларингизни кўриш имкониятига эга бўлишингиз учун, марҳамат, сайтимизда рўйхатдан ўтинг. Сизнинг рўйхатдан ўтишингиз қуйида битилган қоидалар билан танишиб чиққанингиз ва уларга рози эканлигингизни англатади.

Сайт маъмуриятининг ҳуқуқлари

  1. «Muslimaat.uz»сайти масъуллари саволларга жавоб бериш-бермаслик, шунингдек, берилган саволларга жавоб бериш ваколатини учинчи шахсларга топшириш масаласини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
  2. «Muslimaat.uz»сайти масъуллари, шунингдек, сайт муҳаррирлари жавоб берилмаган саволларни нима сабабдан инкор қилингани ҳақида маълумот бериш мажбуриятига эга эмаслар.
  3. «Muslimaat.uz» сайти масъуллари, сиз юборган саволлардаги имловий хатоларни тўғрилаш, шунингдек, саволни бошқа ўқувчиларга ҳам тушунарли бўлиши учун, ундаги умумий маънони ўзгартирмаган ҳолда, таҳрир қилиш ҳуқуқига эгадир.
  4. «Muslimaat.uz»сайти масъуллари берилган саволларнинг бўлимларини ўзгартириш, вақти-вақти билан сайтда жавобсиз қолган ва фойдадан йироқ бўлган саволларни сайт маълумотлар базасидан ўчириб туриш ҳуқуқига эга.

Эслатма: Бу бўлим муслима хотин-қизларимизнининг фақат диний, фиқҳий ва мутахассисларимизга оид саволларига жавоб беради.

Савол бериш қоидалари

  1. Саволингизга аввал жавоб берилмаганига амин бўлинг! Саволингизга жавобни аввало қўл остингиздаги мўътабар диний адабиётлардан қидириб кўринг. Топа олмасангиз, «излаш» хизматидан фойдаланинг. Излаш хизматидан фойдаланиш илм талаб қилишдир. Аслида, илм йўлида бироз машаққат тортиш керак. Шу тўртта сўзни ёзиб, бир-икки саҳифага кўз югуртиришга ҳам ярамасак, қанақа толиби илм бўлдик?! Шу билан бирга, ушбу хизматдан фойдаланишнинг ўзи кони савоб бўлади: илм излаш, одобга риоя қилиш, аҳли илмларнинг вақтини зое қилмаслик, мусулмонларнинг меҳнатини қадрлаш, билмаган ва хотирамизданкўтарилган қанча илмни ўзлаштириш ва ҳоказо.

2.Такрорий берилган саволларга жавоб берилмайди.

  1. Саволингиз матнини катта ҳарфлар билан ёзманг.

4.Мавзуни саволингизга муносиб равишда тўғри танланг.  Саволингизни қайси мавзуга оид эканлигини аниқлаб, тегишли бўлимга беринг. Бўлими нотўғри танланган саволлар эълон қилинмайди.

5.Саволингизни гўзал услубда беринг. Бунинг учун савол матнини ёзишдан аввал уни зеҳнингизда шакллантириб олинг. Ўзингизни олимнинг ёнида юзма-юз ўтириб, бевосита савол бераётгандай ҳис қилинг. Саволни иложи борича имловий хатолардан холи қилиб ёзинг. Зеро, берилган саволни нафақат ўзингиз, балки бошқалар ҳам ўқиб манфаатланишлари мумкинлигини ёдда тутинг.  Шунингдек, «ҳеч ким кўрмайди, билмайди», деб, беҳаё, бемаъни ҳамда мантиқсиз саволларни ёзманг. Ўнг тарафингизда савобларингизни, чаптарафингизда эса гуноҳларингизни ёзиб турувчи «котибфаришталар» борлигини унутманг.

6.Тушунарли савол беринг.  Саволингиз дунё ва охиратга фойда келтирадиган, имкон қадар тушунарли, қисқа ва лўнда, шунингдек узун салом-аликлардан, ҳамду сано ва ташаккурлардан холи бўлсин.  Шунда ўзингизнинг ҳам, ўзгаларнинг ҳам, энг асосийси, «Muslimaat.uz»сайти масъулларининг ҳам қимматли вақтларини тежаган бўласиз.

  1. Ҳарсафар фақат битадан савол беринг. Саволларингиз бир нечта бўлса, янги мавзу очиб, алоҳида савол беринг. Биттадан ортиқ берилган саволларга жавоб берилмайди.

8.Саволингизга жавоб берилмаса, худди шу мавзуда бошқа савол берманг.

9.Жавобга қаноат қилинг. Берилган жавобга далил, исбот, ҳужжат сўралмайди! Жавоб берувчи ҳужжат келтиришни лойиқ топса, буни жавобга киритади. Шунингдек, ушбу сайт, фитнага сабаб бўлувчи саволлар, қарши фикр ва мулоҳазалар, бирор шахс ҳақида маълумот оладиган, тортишув ва низолар жойи эмас. Балки, бу сайт одамларнинг манфаатлари ва фиқҳий билимлари учун хизмат қиладиган бўлимдир.

Қуйидаги мавзудаги саволларга жавоб берилмайди:

  1. «Muslimaat.uz»сайти масъулларининг шахсан ўзларига оид, сизни дунё ва охиратингизга фойда ёки зарари бўлмаган саволлар. (Масалан, «Сиз нечта ҳадис ёд олгансиз?», «Сизнинг кимлигингизни билсам бўладими?» ваҳоказо.)

2.Тушнинг таъбирини сўраш. («Тушимда балиқни кўрсам нима бўлади?» каби.)

3.Умумий мавзудаги саволлар. («Банк фаолияти борасида шариатимизда нима дейилади?» каби.)

4.Саволга жавоб берилмаганининг сабабини сўраш.

  1. «Фалон олимнинг гапига нима дейсиз?» ёки «Фалон домла ёки имомнинг гапига нима дейсиз?» каби саволлар.

Фатво сўровчи учун қуйидагилар макруҳдир:

1.Кўп савол сўраш.

  1. Динда фойдаси йўқ нарсаларни сўраш.
  2. Воқеъликда йўқ нарсани сўраш.
  3. Қийин масалаларни сўраш.
  4. Таъаббудий масалаларнинг ҳикматини сўраш («Бомдод намози нима учун икки ракъат?», «Нега намозда икки марта сажда қилинади?» кабилар).
  5. Саволда ҳаддан ташқари чуқур кетиш.
  6. Бошқалардан устун келиш учун қайсарлик ила сўраш.
  7. Бир олимга савол бериб, жавоб олгач, бошқа олимдан яна ўша саволни сўраш.

9.Енгил фатво берадиган одамни излаб топиб, сўраш. Агар илмда ва адолатда бир хил олимлар кўп бўлса, сўровчи ўзи истаган олимга мурожаат қилиши мумкин. Аммо баъзи уламолар «Бундай ҳолатда уларнинг энг афзалидан сўраган маъқул», деганлар. Ҳар бир оқил мусулмон инсон юқоридаги тўққиз банддан иборат фатво бериш одобларидан ўзига тегишли дарс ва хулосаларини чиқариб олиши лозим ва лобуддир.

Хулоса қилиб айтганда,ушбу савол-жавоб саҳифасидан манфаатланиш барчамиз учундир.Бу ерда хизмат қилаётган кишилар динимиз хизматига бел боғлаган азизларимиздир. Саҳифанинг равнақ топиши, аҳли илмларимизнинг самарали фаолияти дин-диёнатимизга, халқимизга фойда, бунинг учун ҳар ким қўлидан келганча ўз ҳиссасини қўшиши шаръий талабдир. Яхши тилак, ширин сўз, хайрли дуолар билан ёрдам беринг, қўлингиздан келса, далда бўлинг. Лоақал ҳалал бермаслик, баҳоли қудрат хизмат қилиб турган кишиларга азият етказмаслик мусулмонлик бурчи эканини унутманг!

Солиҳлардан бирининг олдига бир киши келиб: «Қандай қилиб ҳаммага яхшилик қилсам бўлади?» деб сўрабди. Шунда у зот: «Ҳеч кимга зиён келтирма, шунда ҳаммага яхшилик қилган бўласан», деган экан. Ҳа, мўмин безарар инсондир.

Дуо қилиб, кўмак бериб турсангиз, яхши ниятлар, бир қанча режалар бор. Инсон яхши нияти учун ҳам ажр олади шунингдек, бунинг акси ўлароқ гуноҳ олиши ҳам мумкин. Яхшиликка хайрхоҳ одам ҳеч нима қилмасдан савоб топади, ёмонликка хайрхоҳ одам ҳали гуноҳга қўл урмасданоқ иқобга лойиқ бўлади. Киши динини шахсий манфаатидан, ички кечинмаларидан-да устун қўймагунча чин мўмин бўла олмайди. Қалбдаги туйғуларни ҳам назорат қилиш ахлоқнинг камолотидан дарак беради.

Сўзимиз охирида Сиз азиз ўқувчиларимизга яна бир бор ташаккур айтамиз ва Аллоҳ таолодан ҳаммаларимиз учун тавфиқу ҳидоят сўраб қоламиз.

«Muslimaat.uz» маъмурияти