Машҳур Қўқон шаҳрида Қуръон мусобақаси бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун 2018 йил 7 февралдан Фарғона вилоятининг машҳур шаҳарларидан бири қадимий Қўқон шаҳрида навбатдаги Қуръон мусобақаси бошланди. Шаҳардаги “Дегрезлик” жоме масжидига мингга яқин Қуръон мухлисалари йиғилишган.

Беллашув Қуръон тиловати билан очиб берилди ва чиройли дуолар қилинди.

Мусобақа бошланишидан олдин Республика бўйича Қуръон мусобақаси ўтказилишига масъул бўлган устоз Абдуҳаким қори Матқулов чиройли нутқ сўзлаб, Қуръон тинглаш ҳамда масжид одоблари, шунингдек, динимиз ривожи борасидаги давлатимиз томонидан амалга оширилган ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирдилар. Домла Қуръон мусобақасининг Республика босқичида 1-ўринни олган ҳофиз ва ҳофизалар Тошкент Давлат Ислом институтига имтиҳонсиз қабул қилиниб, ота-оналари билан бирга муборак умра сафарига юборилишлари ҳақида хушхабар бердилар.

Абдуҳаким домла айтишларича, Қўқон шаҳрининг ўзидан 100 га яқин қори ва қориялар иштирок этишяпти.

Алоҳида таъкидлаш керакки, барча мусобақадагидек каби Қўқон шаҳридаги мазкур масжидда ўтказилаётган беллашувда ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳайъат аъзолари ва йиғилганлар чиройли дуолар қилишди.  

                         

“Муслимаат.уз”га хабар беришларича, тиловат йўналиши бўйича 42 та, ҳифз йўналиши бўйича эса 2 та (Муйдинова Мубинабону Маҳмуджон қизи ва Ваҳабова Зиёдахон Рустамовна) аёл-қиз иштирокчилар фақат Қўқон шаҳрининг ўзидан беллашяптилар.

Шундай қилиб, устозлар барча иштирокчиларга оқ йўл тиладилар ва мусобақани ҳифз йўналиши бўйича Муйдинова Мубинабону Маҳмуджон қизи бошлаб берди.

Биз билан мусобақа давомини кузатиш учун бирга қолинг...

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

   
Мавзуга оид мақолалар
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Рамазон шарифнинг  файзли кунларидан яна бирида сиз, азизаларимиз билан ҳамсуҳбат бўлиш бахтига муяссар қилган давоми...

11:09 / 08.02.2017 3069
Қизил Нерв тизимини  ҳаяжонлантиради, асабийлаштиради. Организмнинг барча тизимлари ишини, юрак уриши, нафас олишни  тезлаштиради ва  чарчатади. Бу ранг давоми...

10:26 / 02.02.2017 12835
Аллоҳдан қўрқадиган муслима аёл итоаткор бўлиши шарт. Аслида бизнинг аксариятимиз бу шартни бажаряпмиз, деб кўнглимиз хотиржам. Ҳақиқатда, ҳеч бир иймонли аёл, давоми...

10:04 / 04.12.2016 4384
«Суннатни тирилтириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш демакдир» Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм «Батаҳқиқ, сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан давоми...

09:58 / 20.03.2017 4287