Малавининг мусулмон бўлмаган биринчи хоними ҳижоб ўраб кўрди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Африканинг Малави давлатида муслималар олий даражада қўллаб-қувватланди. Ўтган дам олиш куни Малави марказий округларидан биридаги мактабда аёллар умуммиллий анжумани (ижтима) бўлиб ўтди. Маънавий-маърифий ва ижтимоий мақсадларни кўзлаган ушбу тадбир мамлакатда ҳар йили ўтказилади. Бу йил муслималар анжуманида Малави биринчи хоними Гертруда Мутарика ҳам иштирок этди. Президентнинг рафиқаси махсус либос – узун кўйлак ва ҳижобда муслималарга келиб қўшилди. «Мен Исломда аёллар алоҳида эъзозланишидан мамнунман ва бундай тадбирларда аёллар бир-бирларидан кўп нарса ўрганишлари керак деб ҳисоблайман», – деди биринчи хоним муслималар олдида нутқ сўзлар экан. Бу ҳақида IslamNews сайти Nyasa Times нашрига таяниб маълум қилди. Муслималар анжуманига мамлакат ички ишлар вазири Сесиля Чазама ҳам ташриф буюрди. У съезд иштирокчилари олдида сўзга чиқиб, муслималарни фарзандларининг, айниқса, қизларининг билим олишига алоҳида эътибор қаратишга чақирди.

Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум, Устоз, бир саволим бор эди. Қалб муҳрланганининг аломати қандай бўлади Агарда қалб муҳрланса, уни очиш йўллари борми Мен илм олиб юрардим, давоми...

22:50 / 04.12.2016 5443
Қанча кунлар қазо бўлди, Жонимизга жазо бўлди. Биздан кимлар ризо бўлди Эгамизга нима деймиз Иймон азим дарахтдир хўб, Япроғидан меваси кўп, Шоҳларини давоми...

09:14 / 13.12.2016 2554
Ноумид бўлган нарсангдан озодсан, тамагир бўлган нарсангга эса қулсан. Биз нимадан бирон нарса тама қилсак, нимадан бирон нарсани умид қилсак, фикру зикримиз давоми...

01:37 / 28.02.2019 1681
Фитр куни таом ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, хушбўй суртиш ва энг яхши кийимларини кийиш ва садақаи фитрини бериш мандубдир. Сўнгра намозгоҳга чиқади. Намозгоҳда ийд давоми...

04:39 / 08.11.2016 3831