Маккада Каъба учун янги каъбапўш тикилди

0 874

13815200_1237193053005743_846999780_n2016 йилнинг ҳаж мавсуми бошланиши арафасида кисва тикиш фабрикаси ишчилари янги каъбапўшни тикиб битирмоқдалар. Янги кисвани каъбанинг устига Арафа куни – 12 сентябрда ёпиш мўлжалланган.

13819506_1237193163005732_877446655_n

Кисва – бу Маккадаги муқаддас Каъба устидаги ёпинчиқдир. У ҳар йили ҳаж мавсуми бошланиши олдидан янгиланади ва мавсум ниҳоясида майда бўлакларга бўлиб, мусулмонларга тарқатилади. Айрим олимларнинг фикрича, Каъбани кисва билан ёпиш Пайғамбар Исмоил алайҳиссалом даврларидан бошланган.

13819636_1237193113005737_1933155034_n (1)

Кисва тоза ипакдан тайёрланган, қора ранга бўялган бўлиб, оғирлиги 700 килограммдир. Кисва тикилиши давомида қарийб 120 кг тилла ва 25 кг кумуш иплардан фойдаланилади.

Islam- today

Баҳам кўринг

Leave A Reply