Москвада «Ҳилол» нашриёти уйининг китоб дўкони очилди

0 1 571

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, фазилатли устозимизнинг илмий меросини нафақат юртимизда, балки чет элларда ҳам ўрганиш ва оммалаштириш борасида муҳим қадам қўйилди. Ноябрь ойининг бошидан Москва шаҳрида «Ҳилол» нашриёти уйининг янги китоб дўкони иш бошлади. Ушбу дўкон шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг китоблари ва улар асосида тайёрланган медиамаҳсулотлар савдоси билан шуғулланади.
Шайх ҳазратларининг пок ақийда ва мусаффо Исломни танитишга, Қуръон ва Суннатни ўрганиб, унга амал қилишга, исломий маърифатни ёйиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини таратиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотиш шиори остида олиб борган фидокорона илмий фаолиятлари устозимизнинг юздан ортиқ асарларида ўз ифодасини топган. Шу эътибордан, ушбу бебаҳо асарларнинг аҳамияти айниқса Россияда ҳар қачонгидан кўра долзарбдир. Исломнинг асл моҳиятини бузиб кўрсатишга, чинакам мўмин-мусулмон инсоннинг сиймосига, шаънига турли бўҳтонлар, туҳмат тошлари отилаётган бугунги кунда шу масалага ойдинлик киритиб берувчи асарларга эҳтиёж ниҳоятда юқоридир. Шайх ҳазратларининг асарлари ушбу муаммоли вазият учун айни муддаодир. Шу жиҳатдан олганда, ушбу кўпмиллатли давлат пойтахтида китоб дўконимизнинг ташкил қилиниши ниҳоятда қувончлидир.
Янги савдо шохобчаси россиялик мусулмонлар учун ғоятда қулай имконият бўлиб, диндошларимиз у ердаги китобларни харид қилиб, динимизни ўрганиш ва унга амал қилишга оид барча саволларга жавоб топадилар, иншааллоҳ.
Дўкондан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўзбек ва рус тилларидаги китоблари ва аудиодискларини харид қилиш мумкинлигини алоҳида эслатиб ўтамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китобларини бошқа хорижий давлатларга экспорт қилиш ва савдосини ташкил қилиш истагини билдирган корхона, ташкилот ва жисмоний шахсларни ҳамкорликка таклиф қиламиз.
Айни пайтда, шайх ҳазратларининг илмий меросини бошқа тилларга таржима қилиш истаги ва имконияти бўлган барча мухлисларимизнинг мурожаатларини ҳам кутиб қоламиз.

Янги очилган дўконнинг манзили:
125310, Москва шаҳри, Пятницкий шоссе, 54-уй, 2-корпус, 6-иншоот (харитага қаранг).
Телефонлар:
+7(495) 721-39-49
+7(903) 721-39-49
+7(926) 556-56-31
«Ҳилол» нашриёт уйининг расмий сайти: www.hilal.ru
Электрон почта манзили: [email protected], [email protected]

maskvadagi kitob do'koni manzili

Баҳам кўринг

Leave A Reply