Люк Бессоннинг мусулмонларга ёзган мактуби

0 1 660

Унинг  Франция мусулмонларига ёзган мактуби Le Monde газетасида чоп этилган. Таниқли режиссёр Люк Бессон Франциянинг мусулмон ёшларига  очиқ хат билан мурожаат қиларкан, уларни куч ишлатишдан қайтариб, қўлларига қалам олишни тавсия қилди. Унинг Франция мусулмонларига ёзган мактуби Le Monde газетасида 12 январь куни чоп этилган.

  Ундан ташқари, Бессон Франция ҳукуматига қарата ҳам бир-икки оғиз сўз йўллади. Унинг таъкидлашича, «ҳукумат шундай ечим топиши керакки, ёш ва  йўлини топишга қийналаётган мусулмонларга ўқиш ва иш билан ёрдам берсин, — деб ёзади Lenta.ru

  «Биродарим, ҳозир сен ва сенинг гўзал дининг хорланаётгани, топталаётгани ва айбланаётгани  учун қанчалик кўнглим оғринаётганини билсанг эди, — дейди Бессон мусулмонларга қилган мурожаатида.

ـ Сенинг кучинг, сенинг ғайратинг,  сенинг мутойибанг, сенинг қалбинг, сенинг биродарлигинг унутилган, — давом этади у. ـ Бу адолатдан эмас. Бу адолатсизликка эса биз биргаликда чек қўйишимиз керак. Мусулмонларни асоссиз жиҳод ва террор билан боғлашади, — деб айтади Люк Бессон.

Эслатиб ўтиш лозимки, Бессоннинг мактуби Францияда оммавий бўлиб ўтаётган антиислом намойишлари, ҳамда норозилик ҳаракатларига қарши ёзилган ўзига хос таъсирланиш жавобидир.

islam-today.ru сайтидан олинди.

Баҳам кўринг

Leave A Reply