Ливияча товуқли шўрва

0 264

Масаллиқлар:

1 кичикроқ товуқ

3 ош қошиқ ўсимлик ёғи

1 ош қошиқ томат пастаси

100 гр майда угра

1 ош қошиқ эритилган, тузли сариёғ

1 та лимон

1 дона селдир шохчаси

1 боғ петрушка

Қизил ва қора мурч, туз

Товуқни яхшилаб тозалаб, ювиб, бўлакларга бўлинади, туз, мурч сепиб, қозонга солинади, туз, мурч, майда тўғралган кўкатларни қўшиб, яхшилаб аралаштириб ўртача оловда қовурилади. Бир неча дақиқадан сўнг озгина сув қуйиб димлаб қўйилади. Кейин қозонга яна 1,5 литр сув қуйиб, қайнаб чиққунча кутилади ва уграни солиб, 10 дақиқа давомида пиширилади. Тайёр шўрвага эритилган сариёғ ва лимон суви қўшилади ёки тухум сариғини лимон суви ва бир-икки қошиқ шўрва суви билан уриб аталанганини қўшиш ҳам мумкин

Баҳам кўринг

Leave A Reply