Лайлатул Қадр

0 399

Бу муборак кеча икки хил маънода «қадр» деб аталади. Биринчи, қадр, яъни қадри улуғ, иккинчиси, қадар, яъни бандаларнинг қадарини белгилашдир. Чунки қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Қадр кечасида бандаларнинг бир йиллик қадарлари- тақдирлари белгиланади.

Барча халқларда ўтган улуғ кишиларни, машҳур кунлар, дастурлар ёки бошқа муносабатларни байрам қилиш одат тусига кирган. Улар бу байрамларда еб-ичиб, ўйнаб-кулиш, ароқхўрлик, турли фисқу фужурни хоҳлаганича қилишга қулай фурсат топадилар.

Исломда эса, байрам ўзига хос бўлади. Илоҳий дастур байрами бўлмиш Қадр кечаси шулардан биттаси. Чунки худди шу кечада Қуръони Карим нозил этила бошлаган. Бу байрамда қалбни поклаш, виждонни сайқаллаш имкони бор. Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш учун ҳам бу кечада бедор бўлиб, ухламасдан ибодат қилинади.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Қадр кечаси келганда Жаброил, фаришталардан бир жамоат билан бирга ерга тушади. Улар намоз ўқиётган, тик туриб ёки ўтириб Аллоҳни зикр қилаётган ҳар кишига салом берадилар.

Абу Ҳурайра дейдики: Қадр кечаси келганда кўп сонли фаришталар ер юзига тушади. Уларнинг тушиши учун осмон эшиклари очилади. Нурлар ошади. Жуда катта жилваланиш пайдо бўлади. Фаришталар атрофга ёйиладилар. Бу вазиятда инсонларнинг ҳоли хилма-хил бўлади. Бировга осмонлар ва ернинг сирлари очилади, осмонлардан пардалар олиб ташланади. Бировлар осмонларда фаришталарни қиём ҳолида , ўтирган ҳолда, рукуъ этаётган, сажда қилаётган, Аллоҳни зикр этаётган, унга шукур қилаётган, унга тасбиҳ ва таҳлил қилаётган ҳолда мушоҳада этадилар. Бошқа бировга бутун ички олам билан жаннат кашф бўлади. Уйларни, қўшиқларни, ҳур қизларни, дарёларни, дарахтларни, меваларни кўрадилар. Бу кимса Аллоҳни, пайғамбарларнинг, саркардаларнинг, шаҳидларнинг ва содиқ бандаларнинг мартабаларини мушоҳада этади. Бу руҳоний оламга ҳайрон бўлади. Раҳмат дарёсида сузади. Жаннатни, жаҳаннамни, жаҳаннамнинг даражаларини ва иймонсизларнинг маконларини мушоҳада этади, кўради. Яна у кечада мўминларнинг бир қисмига Аллоҳнинг жамоли очилади. Бу мўминлар фақатгина Аллоҳни мушоҳада этадилар.

Оиша розияллоху анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким Қадр кечасини жонлантириб у кеча икки раъкат намоз ўқиса ва тавба-истиғфор этса, Аллоҳ уни мағфират этади. Аллоҳнинг раҳматига эришади. Жаброил уни қаноти билан сийпалайди. Жаброил қаноти билан сийпалаган ҳар бир киши жаннатга киради.

 

Баҳам кўринг

Comments are closed.