
V БОБ
КУЧЛАР СИНОВИ
Душунба. Изабелла уйқудан ўйғонди. У ҳалигача кечаги воқеалардан ўзига келгани йўқ эди. У мусулмонларга христиан дини энг тўғри йўл эканлигини исботламоқчи эди, лекин бунинг акси ўзининг эътиқоди заифлашиб қолди. Илгари ҳеч бўлмаган ички бўшлиқни ҳис қилди. Савдогар Умарнинг олимларга берган осонгина жавоби... . Бундай ҳолни ҳам умрида кўрмаганди. Беҳосдан унинг ҳаёлига нигоҳлари тўқнашгани келди, лекин дарҳол ўзини йиғиб олди.
Бугунги мажлис фақатгина черков раҳбарларига. Аммо Изабелла у ерга бориши мумкин. Чунки мажлис унинг дугонасиникида бўлади. Роза ҳам у ерда бўлиши мумкин. Изабелла ўрнидан туриб ювинди. Сония вақт ўтмай, нонушта тайёрлигини билдириб, эшик тақиллади. Хизматкор баркашда мевалар, пишлоқ билан нон олиб кириб, стол устида қолдирди-да, товуш чиқармай чиқиб, хона эшигини ёпиб қўйди.
Изабелла хаёллари чалғиганидан ҳурсанд бўлиб, нонушта қилди. Нонушта бемазадек туюлди. У оқ юбка ва блузкасини кийиб, шкафдан кийимига мос жилет танлади.
Изабелла тайёр бўлгач, сумкасини олиб Марияларникига йўл олди. У Мариянинг отаси Кардинал ўқимишли олимларни тайинлаб қўйганлигини биларди.
Йўл-йўлакай Изабелла магазиндан олма ва қора сиёҳ сотиб олди. Йўловчилар унга ҳаёлпараст ва бўшашгандек туюларди. Бугунги тортишувга келолмаётганлиги учун Изабелла барчанинг таъби хира бўлиши керак деб ўйларди.
Изабеллани дугоналари Роза ваМария кутиб олишди. Зинадан балконга олиб чиқишди. У ердан ҳамма воқеани кузатиш мумкин эди. “Нима деб ўйлайсан, бугун нима бўларкин”,-деб сўради Роза.
“Бизникилар бугун бўш келмайди деб умид қиламан”,-деди Мария.
Изабелла озгини сукут сақлаб деди: “Оҳ, билмайман, Умар жуда ақлли, унинг устига кучли воиз”. Умарнинг исмини биринчи марта тилган олганини сезиб, ўзини худди кучли адреналин олгандай ҳис қилди.
“Қизиқ, буларнинг ҳаммасини у қаердан ўрганган экан?”-сўради Роза. Сарой хизматкори: “Мусулмонлар келишди”,- деб эълон қилди.
Хона сезиларли даражада жонланди. Кашишлар, ҳурматга сазовар христианлар ўз жойларини эгалладилар. Таҳминан 30 нафар эркак ва 5 нафар аёл иштирок этди. Аёллар бир девор нарида,эркаклар эса қолган жойларни эгаллашди. Узун йўлак бошида Питер ота, Кардинал ва икки киши туришарди. Питер ота сарой хизматкорига: “Олиб кир уларни”,- деди. Уларни хонага кириб келишаётганини уч қиз балкондан кузатишар эди. Улар тўрт киши эди, Умар ва Шайх Самирга баланд бўйли эркак ва оч жигар ранг ҳижоб кийиб олган аёл ҳамроҳлик қилишди. Иккиси ҳам Умарга ўхшаб савдогар бўлсалар керак. Уларнинг гуруҳи йўлакка етганда сарой хизматкори уларни тўхтатиб: “Фақатгина Умар ўтиши мумкин, қолганлар орқага ўтиришсин”,-деди.
“О ... бу кишилар умуман меҳмондўст эмас экан”-деди мусулмон аёл.
“Биз уларнинг меҳмонларимиз, шунинг учун улар бизга нимани таклиф қилишса шуни қабул қиламиз”-жавоб берди Шайх Самир. “Майли, шу ерга ўтирамиз!”
Умар ўтириб, кутишни бошлади. У балконга орқа қилиб ўтирар эди, шунинг учун Изабелла унинг юзини кўра олмади. Изебелла безовталанди, аҳир унга яхшироқ стул беришлари мумкин эди-ку! Ота Майкл хонага кириб, стол бошида Кардинал билан келишиб олди. Сўнгра бурилиб хона охиридан стул олди. Изабелла унинг ранжиганини сезди. Нима бўлганикин? Бу ҳақда Изабелла кейинроқ билиб олади.
Ота Питер ўрнидан турганда ҳамма жим бўлди: “Биродарлар, бугун биз Биби Мариянинг кучли нигоҳи ила улуғ Исонинг илоҳ эканлигини исботлаш учун келдик. Шунинг учун биз уларни ўз қаторимизга мамнуният билан қўшамиз. Келишувга кўра биз ҳазрати Исони илоҳийлигини муҳокама қиламиз. Муҳокамани бошлашдан олдин сизга сўз берайликми?”
Умар туриб сўзлади: “Ҳа.” У бир оз сукут сақлаб, Фурқон сурасининг 1-3 оятларини араб тилида ўқий бошлади. Ўқиб бўлгач оятларни таржима қилиб берди.
Изабелла бу чиройли, гўзал сўзларни эшитиб, дугоналарига суяниб қолди. Улар балкон полига ўтириб олишига ёрдам беришди. “Қандай гўзал...”-пичирлади Мария.
“Нега улар черковда лотинчадан таржима қилмай ўқишади”,-деди Роза.
Изабелла ҳозиргина ўқилган лавҳа ҳақида ўйланиб қолди. “Шунчалик таъсирчан, шунчалик жалб қилувчи”-деб ўйлади у. Ўзида илиқли сезиб, жилетини ечиб қўйди. Учала қиз воқеадан яхшироқ ҳабардор бўлиш учун балконнинг тўсиғига суяниб яқинроқ келиб олишди.
“Хўш, э...”- деб чайналди ота Питер.
Муқадддас китобингиздаги қизиқ намуна учун ташаккур билдираман. Келинглар ишга ўтайлик. Христиан динида Худо бизни Одам ва Ҳаводан яратганлигини ўргатади. Ҳаво Одамни гуноҳ қилишга ундаган, бунинг сабабидан барчамиз гуноҳкор қалб меросҳўри бўлганмиз. Бу гуноҳлар Исо ва черковга ишониш, имон келтириш билан бўлади.
Биз Исони Худонинг бир бўлаги, Худонинг ўзи ва унинг ўғли эканлигига ишонамиз ва биз буни мўжизавий илоҳий “Учлик” деб атаймиз. Улар алоҳида шахс бўлса ҳам, Ота, Ўғил, ва Муқаддас руҳ якдилдир. Ота ўғлини бизни қутқариш учун ерга туширганлиги бизнинг эътиқодимизнинг асоси ва биз бунга қаттиқ ишонамиз. Крестдаги Исонинг ўлимига ишониш билан Худо бизни кечиришига ва кўкларга кўтаришига умид қиламиз.
Кашиш ва хонадагилар бу сўзларга “Амин” дейишди, баъзилар чўқиниб ҳам олишди. Изабелланинг қўллари ҳам беҳосдан кўтарилганда, у уларни дарҳол тўхтатди. Бу нарса у учун энди тўғри эмасдек туюлди. Умар ота Питер юзига қаради, унинг юзида сира ҳам ранжиш аломатлари кўринмади. “Сиз сўзларингизни етарлича яхши тушунтирдингиз”,- деб бошлади Умар, “ва мен бу билан сизни табриклайман. Аммо мени аввал эшитишингизни сўраб, сизга шуни айтмоқчиманки, сизнинг назариянгизда мантиқ йўқ. Агар христианчиликнинг асоси Исонинг илоҳийлиги ва тавон тўловчилиги бўлса, у ҳолда битта савол бу муаммони ҳал қилиши мумкин. Нега Худо авф этиши учун ўз ўғлини қурбон қилиши зарур? Агар бу нарсалар шарт бўлганда эди, бу қурбонликка, иҳтиёрий эркак ёки аёлни олиш мумкин эди-ку. Нима учун Худонинг ўғли ўлиши керак?”
Ота Питер кулиб юборди: “Жуда осон савол, қолган инсонлар гуноҳкор бўлганликлар учун уларнинг гуноҳи ювилиши учун Худонинг ўғли қурбон бўлиши керак эди. Гуноҳкор инсон бошқаларнинг гуноҳи учун қурбон бўла олмайди. Шунинг учун бекамукўст инсон керак эди.”
“Шундай дейлик, кимнинг оёқ-қўлини михлаб қўйишган, инсон сифатидаги Исоними, Худо сифатидаги Исоними? Агар Худо сифатидаги Исони ўлдиришган бўлса, у ҳолда оламларнин яратувчи худо азобларга мубтало бўлган экан. Агар оддий инсон сифатидаги Исо ўлган бўлса, у ҳолда сизнинг сўзларингиз ағанайди, чунки оддий инсон ўлган бўлади, илоҳий эмас.”
Ота Питер озгина сукут сақлаб жавоб берди: “Бизнинг ҳазрат Исо 100 фоиз Худо ва шунинг ўзида 100 фоиз инсон эди. Лекин унинг инсоний сифат қурбон бўлиши учун бегуноҳ эди. Бирорта ҳам инсон бундай қила олмасди”.
“Хўш, Худонинг қайси сифати ўлган?”- сўзида туриб олди Умар. “Агар бирорта ҳам инсон гуноҳсиз бўлмаса, Худо ўзи келиб ўзини қурбонлик қилиши зарур бўлган бўлса-ю, ўзининг илоҳийлиги ўлмаган бўлса, нима сабабдан нима сабабдан Худо гуноҳсиз инсонни яратиб, уни қурбонлик қилмаган? ”
“Худо Одамни гуноҳкор бўлгани учун унинг зурриётидан бошқа бегуноҳ инсонни ярата олмасди.”
“Сўзларинга эътибор бер, эй Кашиш”,-ғазаб билан гапирди Умар – “агар Худо бегуноҳ Одамни яратган бўлса, у ҳолда бегуноҳ иҳтиёрий инсонни яратиш мумкин”.
Ота Питер озгина ҳаяжонланиб давом этди: “Ёлғиз Худо ўз сирларини билади. Нима сабабдан бизнинг гуноҳларимиз учун унинг ўзи келиб ўлиши кераклигини биз била олмаймиз. Лекин бу ишларни у бизни қанчалар севишини кўрсатиш учун қилганини биламиз. У ҳатто ёлғиз ўғлини абадий ҳаёт кечиришимиз учун қурбон қилди”.
“Агар Худо ўзининг маҳлуқотларини шунчалик севса. Нима учун у ўғлини аввалроқ юбормади. Аҳир Исогача ҳам инсонлар унга муҳтож эди-ку.”
“Бизга Худонинг сирлари маълум эмас”,-жавоб берди ота Питер.
“Менинг саволим очиқ қолди. Худонинг сирлари ҳақида ҳадеб таъкидлайверишингиз менинг саволимга жавоб бўлмайди. Агар Худонинг инсонийлик сифати ўлган бўлса, у ҳолди гапириш бефойда. Унинг ўрнига бошқа кимдир қурбон бўлиши мумкин эди. Агар Исо ўлиб уч кун дўзаҳда бўлган десангиз, буни мен сизнинг Инжилингизда ўқидим, у ҳолда сиз даҳшатли нарсани илгари суряпсиз! Худо ўлиб дўзаҳда жазоланди! Аллоҳ бу сўзларни такрорлаганим учун мени кечир.”
“Мени кечирасиз, мен саволингизга жавоб бердим. Ўзингизни тушунмаганликка олдингиз. Инсон табиатан гуноҳкор, шунинг учун гуноҳларни ювиш учун қурбон бўла олмасди. Исонинг инсонийлик сифати бунга хизмат қилди, аҳир у бегуноҳ эди.”
“Хуллас”,-Умар иккинчи оёғига оғирлигина ташлади,-“агар сизни тўғри тушунган бўлсам, Исо тўғри сўз, бегуноҳ эди ва у бутун инсониятнинг гуноҳини бўйнига олиши керак бўлди. Бу билан гуноҳлар кечирилди. Ҳурматли Кашиш, гарчи мен сизнинг сўзларингизни тўғри тушунмасамда, бу сўзлар бемаънилик. Роббил ъаламин бизга “ҳеч ким бошқа бировнинг гуноҳи учун жазоланмайди” деб ўргатади. Менимча бу ота ўғил барча гуноҳларни ювувчи, бекор қилувчи қандайдир яхши савобли иш қилганда яхшироқ бўларди. Биз мусулмонлар гуноҳлардан фориғ бўлишлик учун Худога ишониш, кучли тавба, савобли амаллар билан етишлик мумкинлигига ишонамиз. Инсонларни қутқариш учун ўзини ўлдирувчи Худога эмас.”
“Биз Худога нима қилишни буюра олмаймиз. У ўз хоҳлаган ишини қилади. Сизнинг бу нодонлигингиз христиан динига ишонмаслигингизга олиб келади”,- дўқ қилди ота Питер.
“Сиз нодонлик деяётганингизни биз соғлом фикр деймиз. Сизниг Инжилингизда ва азиз Павел таъкидлашича Галятян 6:5 поспанида: ҳар бир инсон ўз оғирлигини ўзи кўтаради” дейилган.
Қандай шаккоклик! Инжилга изоҳ беришга қандай ҳаддинг сиғди, беимон, -бақириб юборди ота Питер. Фақатгина Илоҳий Руҳ билан тўйинганлар Инжилни тушуниши мумкин.
“Нима бўлганда ҳам,”-тўлдирди Умар –биз Исони она Мариям ҳужраларида туғганликларига ишонамиз, хўш ким ўзи туғилган Исоми ёки Худонинг ўғли?”
“Худо туғилиши мумкин эмас, Исонинг инсонийлик сифати туғилган!”-тўнғиллади ота Питер.
“Крестда ким ўлган Худоми ёки инсон?”
Ота Питер қошини чимириб жавоб берди: “Худо ўлмайди. Исонинг инсонийлик сифати ўлган.”
“Демак, Исонинг туғилиши ва ўлиши инсонларга ўхшаш, илоҳиётга эмас.”-сўради Умар.
“Ҳа, албатта, ҳа”,-жавоб берди ота Питер. Изабелла балконда кейин нима бўларкин деб, кучли босим билан ўтирарди.
“Илтимос, Инжилга разм солсам бўладими?”-сўради Умар. Питер ҳаёли кетиб қолгандай туюлган Кардиналга қаради. Кейин бошини чайқаб стол устидаги Инжилни олиб, Умарга узатди. Умар керакли бобини топиб очди.
У лотинча ўқишни биладими”-дугоналарига пичирлади Роза. Ҳаттоки, кўпгина христианлар лотинча ўқишни билмайди.
“Агар Исонинг туғилиши ва ўлими унинг инсонийлик сифатига тааллуқли бўлса, у ҳолда сизнинг таълимотингиз картонли уй каби қулайди. Исова китобининг 14 боб 4-шеърида айтилади: “Ким покдан нопокни ҳосил қилиши мумкин. Ҳеч ким!” Шундай экан, Исо Одамнинг зурриёти бўлмиш аёлдан туғилган экан, у аёл ҳам гуноҳкор бўлган. Қандай қилиб, нопокликдан бегуноҳ, пок маҳлуқ пайдо бўлиши мумкин. (христианларнинг қараши бўйича)?”
“15 бобнинг давомида айтилади: “ким аёлдан туғилган бўлса, у гуноҳкор ва тўғрисўз эмас”. Ва сиз Исонинг туғилиши ва ўлими унинг инсонийлик сифати эканлигига иқрор бўлдингиз, лекин сизнинг Инжилингизда айтилишича, аёлдан туғилган албатта гуноҳкор, ҳаттоки Исо ҳам. Исонинг инсонийлик сифатининг ўлими эса, инсонларнинг гуноҳини юва олмайди!”
Хона оҳирида ўтирган уч мусулмон ўрнидан туриб: “Аллоҳу Акбар! ”,-деб бақириб юборишди.
Кашишлар ғазабланишди. Айримлари бақириб юборишди. Айрим христиан аёллар йиғлаб, дуолар ўқишди. Изабелла Мария ва Розанинг юзларига қараб норозиликни ўқди. Ҳайратланарлиси, шунда эдики, Изабелла христианлар мағлубиятни бошидан кечиришларини билгандай хотиржам эди.
“Тамом”,-йиғларди Мария.
“Умарга қара”,-қичқирди Роза. Пастда бир неча христианлар, хатто Кардиналнинг тинчликка чақиришига қарамай, Умар томонга муштлари билан югуриб боришарди. Умар улардан ёш ва кучли эди. У осонлик билан ён томонлама туриб, ҳимояланди. Бир неча христианлар эса уни нигоҳлари билан таҳқирлашарди.
Бир эркак Умарнинг устига ён томондан сакрамоқчи бўлганда Изабелла “Эҳтиёт бўл”,-деб беҳосдан қичқириб юборди. Умар эса, уни итариб, стол устига ирғитди. Зарбдан стол бўлакларга бўлиниб кетди.
Умар балкондан унга қараб турган Изабеллага нигоҳ ташлади, кулимсираб, миннатдорчилик сифатида қўл силтаб қўйди. Шу вақтда шайх Самир ва икки савдогар ёрдамга етиб келишди. Мусулмон аёл қаердандир пакки олиб шай ҳолатга келди.
Кардиналнинг бақириқлари ниҳоят натижа берди. Христианлар орқага чекинишди.
Сизлардан бу уйни дарҳол тарк этишингизни сўрайман!-талаб қилди Кардинал. Амин бўлинки, сизнинг ҳужумингиз ҳақида Зиммия вазирлигига ҳабар берамиз. (ислом давлатида мусулмон бўлмаганлар алоҳида солиқ-жизя тўлашади. Бу уларни армия хизматидан озод қилади. Бу мусулмон ва ғайридинлар орасидаги муносабатларни яхшиланишига хизмат қилади. Исломда ҳамма динидан қатъий назар тенгдир).
“Ҳа”,-жавоб берди шайх Самир. “Жуда соз, унда христианлар уларнинг динлари мустаҳкам эмаслиги ошкор бўлганда қай ҳолатга тушишлари ошкор бўлади.”
Кардинал фақатгина унинг кўзларига қараб эшикни кўрсата олди. Оламон йўл бериб орқага чекинди. Тўрт мусулмон эшикдан чиқиш вақтида Умар Изабеллага нигоҳини ташлади, Изабелла ҳам унга нигоҳлари ила жавоб берди. Кулимсираб нигоҳлари билан кузатиб қўйди.




