Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
15.02.2012 04:43
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(1 овоз)

«ҲУББУН НАБИЙ» (4)

  • Муаллиф:  Abu Muslim
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!
«ҲУББУН НАБИЙ» (4)

Қандай қилиб у кишини

яхши кўрмайин?!

Энди сизлар билан Абдуллоҳ ибн Равоҳа тарбиялаган бир етим бола Зайд ибн Арқам ҳақида сўзлашамиз. Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учратган Зайд у зот билан яшади ва улар билан ғазотларда қатнашди. У биринчи бор Ҳандақ ғазотида иштирок этган. Ҳандақдан сўнг Мурийсиъ ғазоти бўлиб ўтди. Ўша ғазотда Зайд 1ш бола эди. Бани Мусталиқ ғазотидан сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва у кишининг саҳобалари Мурайсиъ сувида туяларини, отларини суғориш ва албатта ўзлари ҳам ичишлари учун тушдилар.

Билганингиздек эй суюклиларим, қудуқ чуқурдир. Челак эса унга тушади ва сувга тўлган ҳолда кўтарилади. Муҳожирлардан бўлган Жаҳжоҳ ибн Масъуд ал-Ғифорий сув ичиш учун қудуқга боради. Худди шу пайтда ансорлардан бўлган Синон ибн Вабр ал-Жуҳаний ҳам сув ичиш учун келади. У кейин келганди. Сув ҳусусида иккаласи талашиб қоладилар ва уларнинг ўртасидаги низо аланга олади. Бириси менга қўйиб бер, мен биринчиман, дедса, бошқаси йўқ балки мен биринчиман, дерди.

Уларнинг орасидаги иш кучайгач, Жуҳаний: “Эй Ансорлар жамоаси”, деб қичқиради. Шундан сўнг Жаҳжаҳ ҳам: “Эй муҳожирлар жамоаси”, деб қичқиради. Саҳобалар ишга аралашгач, у тинчлик билан якун топади. Билдиларки бундай ножўя ишлар мусулмонлар орасида амалга ошмаслиги керак. Нима ҳам бўларди агарда улардан бири биродарига биринчи сув ичишга қўйиб бериб, сўнг ўзи ичганида:

Лекин ҳозирги кунда бундай ишларнинг натижаси нима билан тугайди?

Ўзаро бир-бирингизни уриб, ҳеч бирингиз ичмайсизлар.

Уларнинг орасидаги иш якун топди. Лекин у ерда бир мунофиқ бор эди. (Одамлар ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учун ўзини мусулмон кўрсатиб, улар билан намоз ўқийди ва ғазотларга чиқади. Аслида у на Аллоҳга ва на унинг Расулига имон келтирмайди). Бу иши билан у фақатгина агар мусулмонлар ғолиб бўлсалар уларнинг яхшилигига эга чиқади ва уларнинг ҳол ва ҳабарларидан воқиф бўлиб туради холос. Бу мунофиқ киши Ибни Убай ибн Салулдир Ўшанда унинг атрофида баъзи мунофиқ кишилар ҳам бўлиб Зайд ибн Арқам уларни эшитиб ўтирган эди. Мунофиқ: “Сизлар бунинг гапини эшитдингизларми?”, деди. У қандай қилиб “Эй муҳожирлар жамоаси” деб нидо қилишга ботина олди. Бу билан у нимани назарда тутди? Бу билан улар келиб, ўша ансорийни ўлдиришларини қасд қилганмиди? У билмайдимикин Мадинага суқилишиб, тиқилишиб келганларида биз уларга бошпана берган эдик. Шуни айтадиларда “Итингни қанча боқсанг, ўзингни қопади”, деб.

Яъни, биз уларга овқат бердик. Диёримизда ва шаҳримизда бошпана бердик. Энди эса заифликдан сўнг кучайишлари биланоқ бизни еб, ўлдиришади, деди. Сўнгра у лаънати: “Аллоҳга қасамки, агар Мадинага қайтсак, албатта кучлилар кучсизларни (хорларни) қувиб чиқаради”, деб қасам ичди.

У бу қасами билан агарда Мадинага қайтса тез орада ундан Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва уларнинг саҳобаларини чиқариб юборишни қасд қилганди. Яна у қавмига: “Сизлар бу нарсага ҳақлироқдирсизлар. Агарда сизлар қўлларингиздаги нарсани улардан тийсангизлар, уларга молларингиздан бермасангизлар ва диёрларингизда улар билан ўтирмасангизлар, тез оарда улар бошқа шаҳарга жўнаб кетадилар. Сизлар то улар бошқа шаҳарга кўчиб кетмагунларича Муҳаммаднинг ҳузуридаги кишиларга инфоқ-эҳсон қилманглар”, деди.

Буларнинг барчасини яна ким эшитаётган эди? Буларни Зайд ибн Арқам эшитмоқда. У нима қилади деб ўйлайсиз? Агарда сиз мана бундай сўзни эшитсангиз нима қилардингиз. Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўкаётганини эшитиб, жим ўтираверасизми? Уларни қандай сўкди? Мунофиқ У зотни хор деб айитди. Сен бир маккор кишини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва у кишининг саҳобаларини Мадинадан чиқариш учун бир фитна уюштираётганини билиб ҳам жим ўтираверасанми?

Зайд Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига борди ва уларга бу хабарни етказди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга Умар ибн Ҳаттоб бор эди. Зайднинг айтган сўзларини эшитгач, ғазабга минди ва: “Эй Аллоҳнинг расули, Уббод ибн Бишрга буюринг у уни ўлдирсин”, деди. (яъни, мунофиқ кишини ўлдирсин).

Дарҳақиқат ибн Ҳаттоб Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қаттиқ яхши кўрар ва ҳаттоки сўз билан бўлсада бирон кишини уларга озор беришига тоқат қилолмас эди. Шундай бўлсада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни ўлдирдиларми? Йўқ, эй суюклиларим. Нима учун?

У зот (алайҳиссалом) бу ҳабарнинг ҳақиқати яширилиб, тафсилоти ўзгартирилиб миш-миш бўлиб тарқаб кетишидан қўрқдилар. Ҳеч қачон “Муҳаммад ёмон мунофиқ кишини ўлдирди” демайдилар. Яъни, у зот (алайҳиссалом) бу ҳақда бирон бир киши билиб қолиб “Муҳаммад ўзининг асхобларини ўлдиряпти” дейишидан чўчирдилар. Ҳа, у зоҳиран Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалари сафида бўлсада, аслида улардан эмасди. Агарда одамлар бу гапни айтадиган бўлсалар, у ҳолда одамлар Исломга киришдан қўрқиб қолишларидан хавфсирардилар.

Сўнгра Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Умарга Мадинага қайтишларини жар солиб айтишини талаб қилдилар. Убай Ибни Салул айтган сўзларини Зайд Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) етказганлигини билганидан сўнг Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига бориб, қасам ичиб: Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг расули мен бундай деган эмасман. Бунақа сўзни гапирганим йўқ, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга берадиган жазоларидан қутилиб қолиш учун, у тинмай қасам ичарди.

Шунда ансорлардан бўлган киши: “Шоядки бола сўзини гумон билан гапираётган бўлса” деди. Яъни, яхши эшитолмай қолгандир ёки ким айтганини ажратаолмай қолгандир ё бўлмасам, кишини нима деганини ёдида сақлаб қололмагандир, бу киши бу гапни айтмагандир.

Зайд содиқдир, қизиқ энди у нима деркин? Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтилган биргина ёмон сўзга тоқат қилолмаган, Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муҳаббатли Зайдни рўстгўйлигини билдириш учун нима дейиш керак деб ўйлайсан?
Зайд уйига йиғлаганича кетди. Амакиси унга: Нима учун бундай дединг? Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ғазаблантирдинг ва анавилар ҳам сени тасдиқламадилар, дерди. Зайд эса тинмай йиғлар ва ўзининг ростгўйлигини зоҳир қишинини сўраб Аллоҳга дуо қиларди. Шундан сўнг “Муноқфиқун” сураи нозил бўлганида Ибни Салулнинг нима дегани, унинг асхоблари нимани эшитганлари ва Ибни Салулнинг ичган қасами ҳам зикр қилинган эди.

(Бу ўринда бола Қуръони каримдаги “Мунафиқун” сурасини билиши, уни эшитиши ва онаси унга оятларни равшан-очиқ маъноларини тафсир қилиб бериши нақадар гўзал деб ўйлайман).

Шу тарзда Аллоҳ уни тасдиқлади. Зайд Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бунданда кўпроқ яхши кўриб яшади. Лекин бу севгининг сабаби нимада? Бу фақатгина Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) гўзал хулқлари, гўзал хусунга эга бўлганлари, ёш болалар билан ўйнашлари, уларга ғамхўрлик қилишлари ва уларга хазил-мутойиба қилишлари учунгина эдими? Ёки уларнинг болаларга юмшоқлик билан муомала қилишлари учун эдими? Нима деб ўйлайсиз, бунинг сабаби нимада экан? Ҳа, барча зикр қилинган нарсалар сабабли. Шунингдек бу муҳаббатнинг Зайдга тааллуқли сабаблари ҳам бор. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Зайднинг касал бўлиб, кўзларида оғриқ пайдо бўлганини билдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса жуда ҳам банд эдилар. Зеро бир пайтнинг ўзида у зот масжидда имом, мусулмонларнинг ҳокими, ғазотлардаги қўмондон, Ислом даватчиси, эр, ота ва бободирлар. Лекин Зайд касалдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нима қиладилар. Ахир уларнинг узурлари бор, улар жуда бандлар? Шундай бўлсада У зот Зайдни яхши кўрадилар ва барча мусулмон болаларини яхши кўрадилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг ҳузурига бориб, зиёрат қилиб, унинг ҳақига шифо сўраб дуо қилдилар ва унга агарда унинг кўзларидаги оғриқ кучайгудек бўлиб у билан ёмон нарса содир бўлса ва у бунга сабр қилса унга жаннат бўлишини ва Аллоҳга гуноҳлардан пок бўлган ҳолда йўлиқишини билдирдилар.

Шундай қилиб Зайд Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўп яхши кўрарди. Тобеинлардан бўлган шогирдларига У зотдан кўплаб ҳадис ривоят қилиб берган. (Тобеин - Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўрмасдан, саҳобалардан кейин келган кишилардир). Тобеинлар Зайдни Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўргани, У зотнинг ҳадисларини эшитгани ва орқаларида намоз ўқигани сабабидан кўп яхшиликка эришган, деб билардилар.

Ушбу қисса Воҳидийнинг “Асбобун-нузул” китобида ворид бўлган. Ва “Риёзус Солиҳийн” китобида “Ғийбатнинг мубоҳ ўринлари” бобида келган.

Сизни ҳеч кимга алмаштиришга рози бўлмайман

Бу эса Бани Маъандаги қариндошларини зиёрат қилиш учун онаси билан борган ўша болакай Зайд ибн Хорисадир. Бир қабила келиб Бани Маъанни босиб олади ва асир олинганлар билан бирга Зайдни ҳам асир оладилар. Сўнгра Макка бозорида унинг савдоси амалга ошади. Шу каби ўғрилик, йўл тўсарлик, зўрлаб олиб кетишлар Исломдан олдин машҳур бўлган ишлар жумласидан эди. Бу Аллоҳнинг ҳаром қилган нарсалар жумласидан ҳамдир. Зайдни Ҳаким ибн Ҳизом сотиб олади. Ўзи Ҳадичанинг акасининг ўғли бўлиб, Зайдни амакисининг қизи Ҳадичага ҳадя қилади. Ҳазрати Ҳадича ҳам Зайдни Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадя қиладилар. Унда ҳали У зот Рисолатга мушарраф бўлмагандилар. Зайднинг ота-онаси уни барча маконларда қидирар, у ҳақида тижоратчилардан ва карвонлардан “Ўғлимиз Зайдни кўрдингларми?” деб сўрардилар.

Қайси шаҳарда экан? Зайдга бўлган муҳаббат ота-онасининг қалбида жуда кучлидир. У иккиси энг узоқ шаҳарларга уни излаб сафар қилишга, уни тирик, соғ-саломат кўриш йўлида туя ва молларини сарфлашга тайёрлар эдилар.

Бир оз вақт ўтгач ота-онасига Зайдни Маккада яшовчи шарафли, содиқ, амин, Макканинг задагон оилаларидан бўлган кишининг қаромоғида эканини хабари келади. Энди унинг отаси нима қилар экан?

Албатта Зайдга бошпана берган киши шубҳасиз уни қайтариб олишим учун мендан кўп мол талаб қилади.

Ота қариндош уруғларидан кўп мол тўплай бошлади. Анчагина мол дунё ва бир туя олиб, Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Зайдни ўзига қайтаришлари ва мана бу молларни унинг учун бадал сифатида қабул қилиб олишларини сўраб хонадонларига келади. Лекин Зайд Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан яшади, У зот билан бирга юрди, мажлисларида ҳамроҳ бўлди, ёнларида ухлади ва Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бағриларида қалб тадотини хис этди. У зотни жуда қаттиқ яхши кўрди. У Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ажралишга қодир эмасди. У кишининг маслаҳат беришдаги, сўзларидаги ва барча нарсалардаги усуллари Зайдни ҳайратга солди. У: “Қани энди оиламга қайтмасдан, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёнларида абадий қолсам”, деб орзу қиларди.

Лекин ота-онаси келди. Энди нима қиларкин?

Зайднинг отаси Хориса деди: “Эй Абдумуттолибнинг ўғли, эй ўз қавмининг саййидининг ўғли. Сизлар ҳарам эгалари асирларни бўшатиб юборасиз ва тутқундагиларни таомлантирасиз. Биз сизнинг олдингизга боламиз хусусида келдик, энди сиз бизга яхшилик қилинг ва унинг тавонини қамроқ қилиб сўранг”, деди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) отага: “Зайдни чақиринглар ва ихтиёрни ўзига беринглар. Агар у сизларни танласа, ҳеч қандапй тавонсиз у сизларникидир ва агар у мени танласа аллоҳга қасамки, мени ихтиёр қилган кишини товон эвазига фидо қилувчига - сотувчи эмасман”, дедилар.

Зайднинг отаси ҳеч бир тавонсиз ва молсиз Зайд уники бўлиши мумкинлигини айтганлари учун қувонди. Ахир бу катта саховатдир. Зайд келиб отаси ва амакиси билан кўришди. Зайдга ота-онаси ва оиласининг олдига ҳеч бир тавонсиз қайтиб кетиш ёки Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) танлаш ихтиёри берилди.

Зайд: “Хоҳ у отам бўлсин хоҳ амаким сизнинг ўрнингизга бирон кишини ихтиёр этмасман”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у билан жуда қувондилар. Унинг муҳаббати ва улар билан қолиш истаги учун қувондилар. Зайд ҳам севинди ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у билан Каъбага чиқдилар ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва: Эй одамлар, “Эй аҳли Макка, гувоҳ бўлингларки Зайд менинг ўғлимдир. Агар мен ўлсам у ворисим бўлғусидир ва агарда у ўлса мен унинг вориси бўламан”, деб жар солдилар. Зайдни Зайд ибн Муҳаммад деб атай бошладилар. Ажабо болакай Зайднинг отаданда азиз бўлган Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўлган шу муҳаббати қандай қилиб бундай буюк мақомга юксалган экан?!

Лекин отаси энди нима қилади экан? Дарҳақиқат Зайднинг отаси ўғлини солиҳ, яхши, содиқ. амин, мулойим, меҳрибон, ўғлини севувчи, унга на озор ва на тазийқ ўтказмайдиган, балки аксинча унга отасидан кўра мулойим ва меҳрибонроқ киши билан бирга эканини кўрди. Бундай нарса ҳозирда ҳам кўп учрайди. Дарҳақиқат сен бир болакайни амакисиникида яшашни отаси ва онаси билан яшашдан кўра кўпроқ исташини кўрасан ёки бобосини ота-онасидан кўра кўпроқ яхши кўришини кўрасан.

Нима бўлганда ҳам, Зайдга Аллоҳ яратган зотлар ичида энг мулойими, раҳмлиси ва меҳрибон Набий (алайҳиссалом) билан ота-онаси ўртасида танлаш имкони берилгани бошқа қандай натижаи кутиш мумкин? Жажжигинам, эътибор бер Зайд Расулуллоҳнинг ҳузурида иззатли эди ва ота-онасига ҳам зиёрат қилиш учун рухсат берилганди.

Зайд улғойгач, уйланиб ўғил кўрди ва унга Усома деб исм қўйди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни қаттиқ яхши кўрар, ҳаттоки у ҳақида “Суюклининг ўғли суюкли” дердилар. (Холид Муҳаммад Ҳолиднинг “Рижалун хавла Расул”, яъни “Расулнинг атрофидаги кишилар” китобида ворид бўлган).

Яна сен шуни билинки, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Зайдни яхши кўриш, ўзларининг ўғил фарзандлари вафот этиб кетгани ёки Зайднинг кўриниши (чиройли) гўзал бўлгани учун эмасди. Балки маълум бўлишича Зайд қора танли, бурни япалоқ, паст бўйли бўлган. Лекин одамларнинг қадри қалбларимизда уларнинг шаклига қараб эмас, балки феъл-атворлари, ахлоқлари ва қилган ишларига қараб белгиланади.

Шулар туфайли қилиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Зайдни яхши кўрдилар. Барча Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Зайдга ва ўзининг ўғлига бўлган самимий муҳаббатларини биларди. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Зайдни яхши кўришларидан сен нимани ўргандинг?

Унинг каломини яхши кўраман,

бу эса унинг мақоми бўлди

Суфён ибн Уяйна Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) замонларида яшаганлар жумласидан бўлмаган кичик бир болакайдир. Шундай бўлсада, у Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) У зотнинг аҳмроҳлари тўғрисида ҳақларида кўп эшитган ва катта кичиклар билан бўлган муомилаларини эшитиб тарбия топган эди. Шу сабабдан У зотни, уларнинг сўзларини яхши кўриб, ҳадисларини ёд олишни , уни ўрганишни ва ундаги яхшиликларга амал қилишни яхши кўрди.?

Кўъфалик бола. Лекин у Кўъфадан оиласи билан Макка тамон юзландилар?. Улар Ҳарамига келишгач: Ким юклар билан ўтириб туради? дедилар.

Улар тавоф қилиб, намоз ўқимоқчи эдилар. Улар то бизлар қайтиб келгунимизга қадар туя ва юкларимиз олдида ўтириб туради деб кичик Суфённи танладилар. Сўнгра суфён юкларни қўриқлашга ўтирди. Шу орада у кўзлари билан кузатиб ҳаёл денгизига ботган бир пайитида Хижоз уламоларидан бўлган катта шайхни кўради. Уни илм толиблари баъзи нарсалар ҳақида сўраш учун атрофини ўраб олгандилар, Бола у зотни ҳадис олими бўлса керак деб ўйлади. Бир пайт шайх намоз ўқиш мақсадида ҳарамга кирмоқчи бўлди. Лекин унинг ёнида бир муаммо бор эди? Нима экан у? “Унинг эшаги”. У эшак минган эди. Энди ким уни то чиқиб, намознини ўқиб бўлгунича қараб туради? Шу пайт у оиласини юкларини ёнида ўтирган ёш болани бу ишга танлайди. У болага: Бу эшакни ушлаб тургин, токи мен намоз ўқиб, рукуъ ва сажда қилиб олардим, деди. Суфён энди нима қиларкин?

Агар сен унинг ўрнида бўлганингда нима қилган бўлардинг? Суфён бир шарт билан рози бўлди. У шайҳга: Токи менга Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларидан айтиб бермагунингизча эшакни уушлаб турмайман, деди.

Қанчалик у Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва уларнинг сўзларини яхши кўради.

Шунда шайҳ: Сенга ҳадис нима фойда берарди? деди. У ҳали ёшлик қилади деб ўйлади..

Бола унга жавобан: Аллоҳга қасамки то менга ҳадис айтиб бермагунингизча, эшакни ушлаб турмасман, деди. Сўнгра шайх унга баъзилари қийин бўлган саккизта ҳадис айтиб беради ва намозга кириб кетади. Шайҳ намоздан чиққач болага: Эй ўғилчам, мени намоздан кечиктирганинг ҳадис сенга нима фойда берди, деб сўрайди. Суфён: Мен уни сизга айтиб бераман, деди ва саккизта ҳадисни ундан бир дона ҳарфини ҳам қолдирмасдан тўғри ривоят қилиб беради. Шайҳ боланинг зеҳни ва фаҳмидан лол қолди. Чунки унинг ўзи билан на ёзишга ва на қайд қилишаг қалам бўлмаган эди.

Шайх ундан жуда қаттиқ севинди ва: Эй болакай сенинг жойинг бу ерда, масжид остонасида эмас, балки илм ҳалқасидадир, деди.

Шундай қилиб Суфён илм талабида ва суюкли Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларини ўрганишга ўтирди. У билан ёшлар ва қариялар бирга эдилар.Ҳаттоки Суфён ибн Уяйна солиҳ олимга айланди. У ўзи одамларга Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларини ўрганишлари учунривоят қилибберадиган буюк шайхга айланди. Йигирма уч ёшида Ҳарами шарифнинг муҳаддисига айланди.

Суфён ибн Уяйна ҳафиҳ олим бўлганидан сўнг ҳам болаларни эътиборсиз қолдирмасди. Унинг ҳузурида қариялар ва толиби илмлар илмини ўрганиш учун ўтирардилар.

Кунларнинг бирида ёш бола масжиднинг ичкари тамонига кириб келади. Шунда ўтирганлар гўёки унинг кичиклиги учун назар-писанд қилмагандек унга қарашади. Суфён уларга: Бундан олдин сизлар ҳам худди шундай эдиларинг. Сўнг Аллоҳ сизларга саховат кўрсатди. Яъни, сизлар нима учун унга худди уни ҳозир бўлишини истамаётганингиздек боқасизлар. Нима сизлар у каби кичик бўлмаганмисизлар? деди. Сўнгра деди: Эй Назр агарда мени ёшлигимда кўрганингда эди... Менинг ёшим ўнда, бўйим беш қарич, юзим худди динордек ва мен худди олов алангаси каби эдим. Кўйлагим кичкина, енгим калта, этагим сонимгача, оёқ кийимим худди сичқоннинг қулоқлардек эди. Зуҳрий, Амр ибн Динор каби уламоларга ихтилоф қилиб, уларнинг орасида қозиқдек ўтирдим. Сиёҳдоним ёнғоқча, кўзим қисиқ ва қаламим худди бодомдек бўлсада, бирдан масжидга кирсам улар: “Кичик шайхга йўл беринглар”, деб айтардилар.

Суфён жилмайди ва Аҳмад ибн Назр ал Ҳилолий эса кулиб юборди. Бу ривоятни Хотийб, Бағдодий ва Аҳмад ибн Назр зикр қилганлар. Аҳмад ибн Назр ёш бола кириб келган илм дарси вақтида Суфён билан ўтирганларнинг бири эди[1].



[1] “Бола тарбиясида оталар мурожаат қиладиган манба” китобидан

Ўқилган: 107 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Китоблар
Теглар:
  • siyrat
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
Abu Muslim

Abu Muslim

Веб-сайт: www.islom.uz

Бошқа мақолалар Abu Muslim

  • Қария аёлнинг Аллоҳга бўлган ишончи...
  • Рима (Бўлган воқеа)
  • Киши камолотида аёл ўрни
  • Қариндошлар орасида никоҳ мумкинми?
  • Никоҳсиз турмуш ҳақида

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • «ҲУББУН НАБИЙ» (5)
  • «ҲУББУН НАБИЙ» (3)
  • «ҲУББУН НАБИЙ» (2)
  • «ҲУББУН НАБИЙ» (1)
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « «ҲУББУН НАБИЙ» (3) «ҲУББУН НАБИЙ» (5) »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required