Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
28.01.2012 13:59
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(3 овозлар)

«ҲУББУН НАБИЙ» (1)

  • Муаллиф:  Abu Muslim
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!
«ҲУББУН НАБИЙ» (1)

Яна ким сени унингдек яхши кўради

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Қадрли болаларим сизларга пок қалбли, қадри буюк, сизларни қаттиқ яхши кўрувчи киши ҳақида сўзлаб бераман. У сизларга муштоқдир ва сизларни кўриш орзусидадир. У мунис киши бўлгани учун, Аллоҳнинг барча махлуқларини, болалару катталар, бойлару фақирларни, қўйингки барча инсонларни, ҳатто ҳайвонлар, қушлар ва жамододларни ҳам яхши кўради. Унинг раҳмат ва шафқати барча маҳлуқотни қамрай олади. Дарҳақиқат у меҳр ва раҳматини У зотни таниган ва танимаган барчага илтифот қилган зотдир. Унинг қалбида нафрат, қасос ва таъмага ўрин йўқ, ҳатто қаттиқ азият торттирган душманларига нисбатан ҳам. Балки У зотнинг мурувват кўрсатиш ва кечиримли бўлиш табиатлари, ўзларига ёмонлик қилган кишиларга ҳам яхшилик қилишлари ҳаёти дунёда тутган йўллари эди.

Аллоҳ азза ва жалла У зот ҳақларида: “(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни, Аллоҳнинг раҳмати жаннатга етказувчи) қилиб юбордик” (Анбиё, 107).

Энди уни танигандирсиз? Ундан ўзга ким ҳам бўлиши мумкин?

У Аллоҳнинг ўз махлуқлари учун ҳадя қилган раҳмати - Муҳаммаддир, (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).

Лекин ким у Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)!? Улар ҳақида билишни истайсизларми? Сизларнинг тенгдошларингиз билан учрашуви ва уларга муаллимлик қилганлигини, шунипнгдек у кишига бўлган муҳаббат болаларнинг қалбларида қандай жо бўлганини билишни истайсизларми?

Агарда Муҳаммадни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кимлигини билишга қарор қилган бўлсанг, яхши билгинки эй менинг кичик ширинтойим, у сени кўрмасидан илгари ҳам яхши кўрарди ва ҳаққинга дуо қиларди. Балки у сени кўришга муштоқ бўлгандир ва сени кўп машақатлардан ҳимоялаб қўйгандир.

У сеннинг ота-онангга балки қўшниларинг ёки бўлмасам муаллиминг ва барча сенга алоқадор бўлган кишиларга сен ҳақингда васият қилган!

Ота-онанг учун васият қилган баъзи нарсалар:

Қадрли меҳмон учун гўзал исм

Дарҳақиқат Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга, эй ўғилчам, сенга бир гўзал исм танлашимни васият қилиб, бу ишни сенинг олдингдаги менинг бурчим қилиб тайинладилар. Нима учун шундай бўлмасин?

Ахир бу исм билан ҳаётинг давомида чақирилишингни яхши биладилар. Энди мен сенга бир исмни қўйишни истаганимда, кулгили, масхаратомуз бўлмаган, маъноси ёқимли ва айтилиши енгил ва жарангдор бўлган исмни танладим.

Дарҳақиқат, Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинадики, у киши: Ҳазрати Фотима ўғил кўрган вақтларида у кишининг эрлари Али ибн Абу Толиб ўғилга “Ҳарб” (маъноси “Уруш”) деб ном қўймоқчи бўлган. Чунки Али одамлар уни “Абул Харб” деб чақиришларини истаган эди. Шунда Расули Акрам, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, унга бошқа бир исм қўишни маъқул кўриб: “Хасан” бўлақолсин” дедилар

Сен бу исм ҳақида нима дейсан? Сен “Харб”нинг маъносини биласанми? Одамлар: “Эй Харб”, деб чақиришадиган болани бир кўз олдинга келтириб кўргинчи, деб уни қайтарадилар.

Сенчи, исминг ҳақида нима дейсан? Сен ҳам эй қизалоғим исминг ҳақида нима дейсан? Унинг маъноси нима?

Энди она фарзандини дунёга келганидан қанчалик хурсанд бўлганини ва қай тарзда ота-онаси унга исм танлашганинисўзлаб берадилар. Бунинг барчаси ота-онанинг бола учун чиройли исм танлашдаги Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) васиятларига лаббай деб жавоб берганларидандир.

Марҳабо эй бебаҳо неъмат

Ҳабибим Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга чақалоқ ўғилчам дунёга келгани муносабати билан “Бу менга Аллоҳдан бўлган неъмат” деб билиб хурсанд бўлишимга васият қилганлар. Сен сабабли хурсанд бўлганимга Аллоҳ ажр беради. Чунки мен Аллоҳнинг менга берган неъматига севиндим ва унга рози бўлдим. Қиз фарзанд кўрсам ҳам Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўзлари сабабидан хурсанд бўламан. Чунки У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қизларни ёмон кўрманглар, чунки улар бебаҳо дўстдирлар”.[1] Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай марҳамат қиладилар: “Агар қиз фарзанд туғилса Аллоҳ аза ва жалла унга барака келтирадиган бир фариштани юборади. Фаришта эса: “Заифадан туғилган бир заифа, унга қаровчи то қиёматга қадар ёрдамлангандир”, дейди.[2]

Буни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фарзанд қиз бола бўлганни сабабидан тириклайин тупроққа кўмилаётган ёки ўлдирилаётган бир замонда айтгандилар. Яна улар:“Кимнинг учта қизи бўлса уларни тарбияласа ва уларга раҳм қилса, сўнг уларга кафил бўлса унга жаннат вожиб бўлибди”, дедилар. Шунда уларга: “Эй Аллоҳнинг расули агар иккита қизи бўлсачи?” дейилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Иккита қизи бўлса ҳам”, дедилар. Ровий айтадилар: Баъзи кишилар фикрлаб айтадиларки, агарда у одам: “Битта қизи бўлсачи?,” деб сўраганида эди, Албатта Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) битта бўлса ҳам, деб айтаган бўлардилар, дейдилар.[3]

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агарда ота боласига қараса ва уни хурсанд қилса, бир жонни қулликдан озод қилган савоби ёзилади”, дедилар. Шунда Расулуллоҳга: “Эй Аллоҳнинг Расули агарда уч юз олтмуш минг маротаба қарасачи?” дейилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳу Акбар”, дедилар.[4]

Отанг сенга қилган биргина назари эвазига битта қулни озод қилганнинг савобини олади. Бу жуда катта ажрдир. Шундай қилиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўғил бола ёки қиз бола бўлишингдан қатий назар,дунёга келганинг учун, хурсанд бўлишимга чақирдилар.

Она боласига у дунёга келганида қанчалик хурсанд бўлгани ва отаси уни қандай кўтаргани, унинг кичик жуссаси учун боболари ва акалари унга боқишни яхши кўрганликлари ҳақида ҳикоя қилиб беради.

(Болангизга гўдаклик ва болалигидаги воқеаларни гапириб беринг)


Меҳрибон бўл, дўст бўл,

юмшоқ муомалада бўл

Суюкли Пайғамбарим (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга панд насиҳат қилдилар. Улар мени, эй бебаҳо қизалоғим, сиз иккингизга меҳрибон, мулойим бўлибгина қолмай, балки сизларни ўпиб, бағирмга босишимга даъват этдилар. Ривоят қилишларича бир киши Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келди. Сўнгра ўша кишининг ўғли келди. Ҳалиги киши ўғлини ўпиб, тиззасига ўтказди. Бир оздан сўнг унинг қизи келди ва у қизини ёнига ўтказди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга: “У икковини баробар кўрмайсанми”, дедилар.[5]

Дарҳақиқат, нима учун қизи ҳам акаси сингари хурсанд бўлиши учун юзидан ўпиб, бошқа тиззасига ўтказиб олмасин. Ақроъ ибн Хобис ҳам Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларида ўтирганда Хасан билан Хусайн Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига келишди. У зот иккисини ўпиб қўйганларида Арқоъ: “Менинг ўнта фарзандим бор, улардан ҳеч бирини ўпган эмасман”, дейди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ундан ғазабланиб, бу нарса унинг қалбида меҳрни озлигидан деб санадилар ва: “Аллоҳ қалбингдан раҳматни четлаштирган бўлса, мен сенга нима ҳам қилиб бераолардим”, дедилар.[6]

Сенчи эй қизалоғим. Сени ўпган чоғимда нимани хис қилдинг . Бу ўпични мен Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эргашиб ўпаман ва сени ҳам эй ўғилчам, У зотнинг амрларига бўйсунуб ўпаман. Ва ота-она ҳам ўз фарзандларини ўпич билан суғоришади.

Аллоҳ қалбларига жойлаган бу меҳр ва мулойимлик сабабли Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларнинг энг саҳоватлиси ва фазилатлисини қандай баҳолашларига бир назар солгин. У зот: “Қурайш аёллари ёш болага меҳрибонлигида ва ҳузуридаги эрининг молига омонатдорликда араб аёлларининг энг яхшисидирлар”, деб айтадилар Яъни аёл киши ўзининг фарзандларига меҳрибонлиги сабабли аёлларнинг энг яхшиси бўла олади.[7]

У Аллоҳнинг йўлидадир

Эй ўғилчам, бир ўйлаб кўргин, сизлар ҳам эй қизларим бир мулоҳаза қилиб кўринглар: Отангиз сизларни таомлантириш, кийинтириш, таълим олишингиз учун пул тўлаш, агар бетоб бўлсангизлар даволаш ва сизларга ўйинчоқлар сотиб олиш, ҳамда керакли бошқа нарсаларни олиб бериши,шунингдек ўзининг ва барчамизнинг ризқимизни топиш учун ишлаб қанчалик чарчашини биласиз?

Бироқ отангиз, эй суюклиларим, бу иши учун Аллоҳдан катта ажр олишини билади. Шу боис у ўз ишида тиришиб, ҳаракат қилиб ишлайди ва топганини сизларга сарфлайди. Бунинг эвазига Аллоҳдан ажр умид қилади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Киши сарфлайдиган динорининг энг афзали ўз оиласига сарфлайдигани, ҳамда Аллоҳнинг йўлида уловига ва биродарларига сарфлайдиган диноридир”, деб марҳамат қилганлар.[8]

Умму Салама онамиз (розийаллоҳу анҳа) айтадилар: “Эй Аллоҳнинг расули, мен учун Абу Саламанинг болаларига инфоқ қилишимда ажр бўладими? Мен уларни шундай холларига ташлаб қўёлмайман. Ахир улар менинг ҳам болаларимку”, дедим. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): ”Уларга қанча инфоқ қилсанг шунча ажир оласан”, дедилар.[9]

Энди сен отангнинг иши ҳақида нима дейсан? Агарда сен уни чарчаганини сезсанг унга нима дейсан?

Сени шу қадар яхши кўрадилар

Эй ўғилчам, дарҳақиқат Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга ўз ҳадям билан сенга хурсандчилик, қувонч ва шодлик олиб келишимни васият қилганлар. Зеро Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бир-бирларингизга ҳадя қилинглар, ўзаро муҳаббатли бўласизлар”, дея марҳамат қилганлар.[10] Ҳадянинг қиймати қанча бўлганда ҳам, битта қалам ёки бир бўлак ширинлик ёки бўлмаса бир арзимас ўйинчоқ бўлишидан қатий назар, бу отангни сенга совғасидир ва бу нарса иккингиз ўртангиздаги муҳаббатни зиёда қилади.

Агарда мен сенга қандайдир бир ҳадя совға қиладиган бўлсам, фақатгина Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўзларини ва менга қилган насиҳатларини амалга оширган бўламан.

Сизни менга қилган дуоингиз

манфаатлироқдир

Ота ва она ўз фарзандлари учун Аллоҳ уларни сақлашини, асрашини ва тўғри йўлга бошлашини сўраб қўлларини дуога кўтариши қандай ҳам гўзал.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мени бунга чорлайдилар. Улар мени доимо сизларга яхшилик тилашимни, гарчи мен ғазаб ҳолатимда бўлсам ҳам ҳеч қачон сизларга ёмонликни тиламаслигимни тайнлайдилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай марҳамат қиладилар: “Ўзларингизни, болаларингизни ва молларингизни қарғаманглар. Аллоҳдан бирон нарса сўраганингизда дуоингизни ижобат қиладиган соатга мувофиқ келиб қолишингиз мумкин”.

Энди ота-оналар фарзандларига, уларни саждаларида, икки Ҳарами Шарифда ва барча вақтларда дуо қилишларини хабарини берадилар.

Эй отажон, эй қадирлигим

Албатта меҳрибон, дўст бўлган пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, сени қанчалик даражада ота-онангни яхши кўришингни ва уларни ҳам сенга қанчалик даражада меҳрибон эканликларини биладилар. Улар ҳеч ҳам сени уйда ота-онангни сенинг олдингда бор бўлишидан маҳрум қилишни ичтамайдилар. Сен бу борада тинч, хотиржам бўл ва осойишта ухлагин.

У Зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оталарга гарчи ҳажда бўлсалар ҳам сафарларини чўзиб юбормасдан, хожатани тугатибоқ оиласи, аёли ва болалари ҳузурига қайтишга шошилишини васият қиладилар. Яна айтадиларки, шундай қилган одамни, Аллоҳ кўп хасанотлар билан мукофатлайди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қандайин ҳам сени яхши кўрадилар ва сени туйғуларингни ҳис қиладилар, отангни яхши кўришингни, унга муҳтож эканингни сезиб турадилар.

Шунинг учун Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сафар бу сизлардан бирингизни таомидан, шаробидан ва уйқусидан маън қилиб турадиган азобнинг бир бўлагидир. Агарда сизлардан бирингиз сафаридан кўзлаган мақсадига эришса ўз аҳлига шошилсин”, дея марҳамат қилганлар.[11]

Улар яна шундай марҳамат қиладилар: Агарда сизлардан биронтангиз ҳаж ибодатини тамомласа, уловини оиласи тамон шошилтирсин, албатта бу иш учун катта ажр бордир.[12]

Аллоҳим яратганларингнинг энг яхшиси Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) салот ва саломларингни ва баракотингни ёғдиргин!

Мени жазолаганлари меҳрибонликларидандир

Юзим мукаррамлигим нишонасидир

Бу дунёдаги барча инсонлар хатоларни қилиб, Аллоҳ уларни жазоламаслиги учун, Унга истиғфор айтадилар ва хатоларини тузатишга ҳаракат қиладилар. Баъзи одамлар хато қилиб, уни англаб етмайдмлар. Унга бу қилган хатосини қанчалик тушунтирилса,син, у барибир бу хатодан тийилмайди. Ўз ҳатосида бардавом бўладиган бундай қайсар кимсага қандай муомала қилиш керак деб ўйлайсан?

Болага отаси вароқлар, ранглар ва шунингдек деворга катта доскани олиб берса ҳам бола уйдаги деворга ёзишда давом этса ота нима қилади?

Ҳа, албатта жазолаши шарт. Мана шу ерда хабибимиз ва пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, жазо қандай бўлишини ўргатадилар. Дарҳақиқат Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ота-онани фарзандларини жазолашда ўта қаттиққўл бўлишларидан қайтарадилар. Кунларнинг бирида бир киши Расулуллоҳнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ҳузурларига болаларининг ишларидан шикоят қилиб келади ва пайғамбаримиздан фарзандларига жазо бериш йўли ҳақида сўрайди. Шунда Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, унга: Агарда жазоласанг гуноҳлари қадар жазолагин юзга уришдан тийилгин, дейдилар.[13]

Жазо гуноҳга яраша бўлиши учун арзимас бир хато эвазига юзни таъқиқлаб қўйилмайди. Юзга уруш ёки тупуриш ва бошқа нарсалар билан боланинг юзи тахқирланмайди. Чунки боланинг юзи мукаррамлик белгисидир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлардан бирингиз урадиган бўлса, юзга уришдан сақлансин”, дея марҳамат қилганлар.

Мана шу қадар сени яхши кўрадилар эй ўғлим, мана шу даражагача сени яхши кўрадилар эй болам. Улар менга қанчалик сенга қаттиқ қўл бўлмайин, ғазобнок ҳолимда сени жазоламаслигимни, шунингдек сизларни кароматингизни поймол қиладиган жазо билан жазоламасдан, сизларни хурмат қилишимни васият қиладилар.

Ким сени унингдек яхши кўради?

Бунинг маъносини энди тушунгандирсан?!

Мен отамни яхши кўраман ва отам ҳам мени

Лекин қўшнилар, одамлар ва муаллимларчи?

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сен ҳақингда ота-онангга васият қилиш билангина чекланиб қолмай, балки барча одамларга болалар билан қандай муомалада бўлишларини, уларни ҳурмат қилиб, уларга мулойим ва раҳмдил бўлишларини, ҳақларига риоя қилишларини васият қиладилар. Болаларга салом беришни тавсия этадилар. Ўзлари ҳам, агарда кўчадан ўтиб кетаётганларида болаларни кўриб қолсалар, уларга салом берардилар.

Анас (розийаллоҳу анҳу) айтади: “Мен болалар билан ўйнаётган пайитимда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менинг олдимга келиб, бизларга салом бердилар”. Яна Анасга: “Эй ўғлим, оила аҳлингга кирадиган бўлсанг, салом бергинки бу саломинг сенга ва оилангга барака бўлгувчидир”, дедилар.

Катталардан бирон нарса ўрганиш учун

Улар билан бирга ўтиришни яхши кўраман

Буни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билдилар. Улар сени катталар билан мажлисларда, масжидда, сафарда, жамоатларда, шодлигу ташвишда, зиёрат этишда, касалларни бориб кўриш ва уларни зиёрат қилиш мобайнида бўлишингни, бунда эса сен учун хурсандлик, таълим ва фоида борлигини билдилар. Табиики, доим ҳам бундай бўлавермайди. Шундай бўлсада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу нарса сен учун яхшироқ эканини билдилар. Энди сен бу билан хурсанд бўласанми? Сен отанг билан масжидга ҳамроҳ бўлишни яхши кўрасанми? Яна сен отанг билан самалётда, поезда ва кемада бирга сафар қилишни истайсанми? Шунингдек Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) барча жой ва ҳолатлар одобларини олишлари учун ёшларни катталар ўз мажлисларидан тўсмасликларига буюрдилар.

Абдуллоҳ ибн Абу Ҳубайб ривоят қиладилар. У киши Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эслатма бўлиб қолган нарса ҳақида сўралдилар. Абдуллоҳ: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) биз Масжудул Бақода эканимизда келдилар. Мен ҳам келдим. Мен ҳали ёш бола бўлсамда Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўнг тарафларига ўтирдим. Абу Бакр эса чап тарафларига ўтирди. Абдуллоҳ сўзида давом этиб: Ичимлик келтирдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ундан ичдилар ва ўнг тарафларига узатдилар ва мен ундан ичдим, дедилар.

Фазл ибн Аббосдан ривоят қилинади. У киши ёш бола бўлишларига қарамасдан мажлисда Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўнг тамонларида ўтирган эдилар. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чап тарафларида эса қариялар ўтирардилар. Сўнгра Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учун ичмлик келтирилди ва у зот ундан ичдилар ва ҳалиги болага: Уларга беришим учун изн берасанми? дедилар. Бола эса: “Йўқ, Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули сиздан қолган насибамни ҳеч ким билан баҳам кўрмасман”, деди ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни қўллари билан эркалатдилар.[14]

Демак Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мажлисларида болалар ўтириб, уларни масжидларидан тўсмаган эканлар. Балки у бола уларнинг ўнг тарафларида ўтиргани учун биринчи бўлиб ичиш унинг ҳақи экани сабабидан ундан изн сўраганлар.

Менга ёлғон гапирманг ва мени алдаманг

чунки сиз менга намунасиз

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёш болаларни алдамасликни ёки уларга ёлғон гапирмасликни таъкидлаганлар. Абдуллоҳ ибн Омирнинг ҳадисларида келадики: Онам мени чақирдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизнинг уйда ўтирган эдилар. Онам: “Қани бу ерга келгинчи, сенга бирнима бераман”, дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) онамга: “Унга нима бермоқчисан?” дедилар. Онам: “Унга бир дона хурмо бераман”, деди. Шунда Расулуллоҳ “соллаллоҳу алайҳи ва саллам” онамга: “Агарда сен унга бирон бир нарса бермасанг, сенга ёлғон ёзилади”, дедилар.[15]

Ана кўрдингми Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сени қанчалик эзозлаб, қадрлайдилар. Сенга ёлғон гапириш ёки сенга берган ваъдани устидан чиқмаслик гуноҳ бўлиб, бунинг учун Аллоҳ жазолайди.

Иккинчи бўлим

Расулуллоҳни, соллаллоҳу алайҳи ва саллам,

худди сен кўриб турганингдексан

Ҳа, эй болажонларим сизларни яхши кўрганликлари учун уларнинг васиятлари сизларга шундай эди. Менимча сизлар Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шахсан ўзлари болалар билан қандай муносабатда бўлганликлари, улар билан қай тарзда саломлашганликларини, уларга қандай муомала қилганликларини билишни ҳоҳлаб турибсизлар.

Келаси саҳифаларда Пайғамбарнинг ким экани, қанчалик сени яхши кўришини ва унинг олдида қанчалик қадрли эканлигингни билишинг учун мен сенга Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кпокизаю таъмагир билан, хатокору тўғри билан, зийрагу нотовон етим билан ҳатто чақалоқлар ҳамда кўчаларда шаталоқ отиб юрган болалар билан қандай муносабатда бўлганларини сўзлаб бераман.

Сен учун баъзи қиссалар борки улар сенга Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётларини сўзлаб беради ва баъзи бошқа воқеалар ҳам борки унда сен Расулуллоҳни меҳрибон, мулойим, яхшиликни ўргатувчи, гўдаклар билан ўйновчи ва ғайратга ундовчи Буюк зот эканини кўрасан. Бу воқеаларнинг барчаси сенга худди кўз ўнгингда содир бўлаётгандек ва гўёки сен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан муносабатда бўлаётгандек ўзингни хис қиласан.

Энди мен билан бирга Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларига қайтиб уларнинг ҳаётларини кўз ўнгинга келтиргин ва бу қиссада мен билан яшаб кўргин.

Кичик муҳожир

Сен бирор вақтингни қуёшнинг иссиғида юриб ва куч-ғайратингни сарфлаб ёки бир нималар қилиб ўтказганмисан?

Қаттиқ чанқоқ, шиддатли иссиқни ҳис қилиб бутун вужудинг билан ҳудди сувга шўнғишни истаган вақтинг бўлганми?

Таом учун эҳтиёжинг бўлиб, шу билан бирга очликни хис этиб турган бир пайтингда таом топгунингга қадар сабр қилишингга тўғри келган вақт бўлганми?

Сен бирор катта хатога йўл қўйиб, атрофингда бўлган кишилар эса сени койиб, насихат қилган вақт бўлганми? Сен танлашда қайси йўлни ортиқ кўргансан? Хатолар эслатилиб, такрорланмаслигига ваъда беришни, ёки қоида ва жазолар ўрнатишними, ёки бўлмасам калтак ва танбеҳ берилишиними! Кел бир қисса билан танишиб чиқамиз. Ундаги муҳожир, қаҳрамон йигит қандай йўл тутган экан? Қандай қилиб иссиқлик ва очликка йўлиқди, жазонинг сабаби нимада? Ким тарафдан жазоланади?

Биласизларми, эй азизларим Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Исломга даъват қилаётган ва яхши амални бажариб, ёмон амалларни тарк этаётган чоғларида уларга Абу Бакр, Али, Усмон ибн Аффон, Ҳадича, шунингдек Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари ва улардан бошқа кшилар имон келтирдилар. Лекин Аллоҳга имон келтирмаган кофир ва ёмонлар эса, ўзларининг куфрлари билан кифояланибгина қолмасдан балки заиф мусулмонларга юзланиб, уларни аламли азоб билан азобладилар. Уларни азобланишларидан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам азоб чекардилар. Шунинг учун Аллоҳ ўз пайғамбарини ва унинг мусулмон издошларини омонликда яшашлари, солиҳ амаллар қилиб, Қуръонни ўқишлари, Аллоҳнинг оятларини тушунишларини ва динларига даъват қилишларини истади.

Бас шунинг учун Аллоҳ уларга Мадинага ҳижрат этишларини буюрди. Лекин бу қандай бўлди?

Тез орада мусулмонлар Маккадан Мадинага уйларини, тижоратларини, юкларини ташлаб сафар қилдилар. Улар фақатгина кўтаришга енгил бўлган нарсаларинигина ўзлари билан олдилар. Зеро барча мусулмонлар ҳам юкларини кўтариб оладиган от-уловга эга эмасдилар.

Бери кел эй кичик ўғлим ва сен ҳам кичик қизим, хижратнинг кайфиятини бир фикр қилиб кўрамиз – қандай бўлган экан?

Ўша вақтда одамлар фойдаланадиган ташиш воситалари нималардан иборат эди?

Бу воситалар барча мусулмонларга етарли бўладиган катта ададда мавжуд бўлганмикан?

Туя билан Маккадан Мадинага сафар қилиш қанча вақтни олган экан? Оёқларда яёв юриш учун қанча вақт кетган экан?

Битта уловга навбатма-навбат минибйўлга отланган оиланинг сафари қанча вақтни ўз ичига олган экан?

Қизиқ, улар куну тун юрганмикинлар ёки кечалари дам олганмикинлар? Улар саҳрода қандай қилиб ухлаган эканлара?

Улар пешин пайитида ёки қаттиқ иссиқ чоғида дам олишганмикан? Ўша вақтларда қандай нарсаларга уларнинг эҳтиёжлари бўлган экан?

Сув – овқат – салқинлик – хаво – чўмилиш... Уларга ўзлари билан олган нарсалар кифоя қилганмикан (етганмикан)?

Эй қизалоғим, эй меҳрибон қалбли дўстим. Сенинг ёшингдаги бир гўдакни ўша ҳолатда тасаввур қила оласанми?

Сенчи эй ўғилчам, сенинг ёшингдаги бир болани амакиси ёки оиласи билан ҳижрат қилаётганини тасаввур қила оласанми?

Дарҳақиқат Аббод ибн Шурайҳбил амакиси билан йўл машаққатларини чекиб келди. Мадинага етиб боргач, у бир боғга киради. У ерда буғдой ва арпа бошоқларини бор эди. Сўнгра озроқ бошоқ териб, уни ишқалаб донини ажратриб ейди. Ейиш учун кийимига бир қанча бошоқни йиғиб солади. Энди бошоқлардан донларини тўкиб олаётган эдиҳамки бир пайт боғ эгаси уни кўриб қолади. У иима қилади деб ўйлайсан?

Уни кўрган боғ эгаси олдига шошганча келиб уни ура кетади ва бошоқларни солиб олган кийимини тортиб олиб, уни Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига бу ўғри болани жазолашлари учун олиб келади. Қизиқ Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нима жазони қўллар эканлар? Албатта молини ва экинини сақлаш халиги кишининг хаққидир. Чунки экинини ҳеч ким ўғирлашликка ва унинг изни ва розилигисиз ҳеч кимсани олишга ҳаққи йўқ.

Хусусан ҳижрат машаққатини кўтариб, сабр қилиб, оч қолгач бирор нарса ёйишлик кичик боланинг ҳаққидир. Қани кўрайликчи Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) болага нима қилар эканлар?

Дарҳақиқат Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) боғ эгасига бўғдойини ва болага эса кийимини қайтариб бердилар. Шунингдек боғ эгасини болани жазолашидан олдин, аввало кичик мусулмонга таълим бериши, меҳрибонлик билан унинг очлигини кетказиб, сўнг нарсасини талаб қилиши лозим эканини тушунтирдилар. Бундай фазлу марҳаматни боғ эгаси ўзи билиб олиши керак эди. Шундай бўлсада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга “У билмас эди, унга ўргатмадинг ва у оч эди, уни таомлантирмадинг”, яъни сен мусулмон киши бўлатуриб, у болани уриб, судраб ҳаттоки Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига келтирдинг. У эса озорланиб, қўрқиб турибди. Сен унга ҳеч нарса ўргатмадинг ва бу иш ҳато эканини, ва аввал у рухсат сўраши кераклигини ўргатмадинг, худди шунингдек уни таомлантирмадинг. Балки шундай қилганингда эди, уни таомлантирганинг савобини олардинг. Ахир у қийинчилик ва очлик сабабидан бу ҳолатга тушгандир, деб таълим бердилар.

Сўнгра фазл, саҳоват ва меҳрибон қалб соҳиби Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) боланинг очлигини кетказиш, у ва амакилари ҳамда улар билан Мадинага келган бошқа кишиларесинлар учун ярим ҳамл (100 кг.) таом бердилар. Бола ҳурсанд бўлиб қайтди. Энди бу бола ушбу воқеани ҳеч қачон унутмади ва бизлар бу қиссани билишимиз ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзи яхши кўргандай севишимиз учун бизга айтиб беради:

Амаким билан Мадинага келдим ва у ердаги бир ҳовлига кирдим. Сўнг топиб олган бошоқларни ишқаб едим. Кийимимга ҳам солиб олган эдим. Боғ эгаси келиб мени урди ва кийимимни олиб мени Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига олиб борди. Бўлган воқеани уларга сўзлаб берди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга: У ҳеч нимани билмаса, сен ўргатмабс анда, оч бўлса таомлантирмабсанда, деб танбеҳ бериб унга буюрган эдилар у менга кийимимни қайтариб берди. Сўнг Расулуллоҳга (соллаллоҳу алйҳи ва саллам) менга ярим васақ таом бердилар.

Энди эй болажонларим

Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қандай сифатлайсизлар? Кимга ўхшашни орзу қиласиз. Ўша бола ҳақида нима дейсиз? Агарда унинг ўрнида бўлиб қолганларингда нима қилардингиз? Боғ эгасини ўрнида бўлганингизда қандай иш тутган бўлардингиз?

Хулоса: Болага бу қиссани сўзлаб бераётган киши қандай тарзда бошоқларни ҳалтага қўйганини, ҳамда буғдой бошоғи ўзи қандай бўлишини тушунтиради.

Ҳабибинг Муҳаммаддан, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, нимани ўргандинг?

* Муҳтожлар билан муомала қилишдаги юмшоқлик ва мулойимликни

* Нотўғри иш қилаётганларни қилмишларидан чиройли муомала билан қайтар.

* Очни тўйдир.

* Муроса услуб билан нодонга билмаганини ўргат.

Ҳурмога тош отувчи

Хурмо баргини тўкмайдиган дарахт турларидандир. Унинг ҳар бир қисмида – узун баргларида, шоҳларида, танаси ва мевасида ўзига хос хусусиятлар бор. Хурмони тош билан урсанг у сенга энг мазали қисмини, яъни мевасини ташлайди. Лекин қандай қилиб унга тош отасан.

Келинглар бу ҳақида Рофеъ ибн Амр ал-Ғафорий бизларга қилган ривоятидан билиб оламиз. У Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларидан бўлиб, дарҳақиқат у билан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўрталарида бир холат содир бўлган. Ўша пайтларда кичик бўлишига қарамай бўлган воқеани Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга айтган сўзларини ва қилган ишларини унутмади. У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан қийинчилик, фақирлик ва муҳтожлик вақтларида ҳамроҳ бўлди.

Бир куни бола оч қолиб хурмо дарахтига тош отади. Шу ўринда буҳолат хоҳ ишора билан хоҳ кўчадаги ёки бошқа бир хурмо орқали болага кўрсатиб берилади). Шунда дарахтдан янги, юмшоқ хурмо ерга тушарди, у ерди. Лекин бу ҳолат бир ёки икки маротаба такрорланмади. Болани бу иши ҳар куни давом этди. Одамлар унга насихат қилдилар. Лекин у насихатга қулоқ солмади. Шундан сўнг одамлар уни Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига бу ишидан тўхтатиш учун олиб келдилар.

Келинг қарайликчи Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга қандай чора кўрган эканлар. Очлиги сабабли унинг узурини қабул қилар эканмилар?

Хурмога тош отишига рухсат бериб, хурмо эгаларидан уни таомлантиришларини талаб қиладиларми?

Келинглар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у билан нима қилганларини кўрамиз.

Биринчидан: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ундан сўраб, қилмиши сабабини аниқлай бошладилар Улар: Нима учун хурмога тош отасан? деб сўрадилар. Бола: “Ейиш учун”, деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга хурмога тош отмаслиги кераклигини, чунки хурмонинг устидаги мева ҳам, ҳурмо дарахти ҳам эгасининг ҳақи эканини тушунтирдилар. Лекин жуда ҳам пишиб кетиш оқибатида янги, юмшоқ хурмо ерга тушади. Бу эса унинг қисматидир (насибасидир). Агарда уни ҳеч ким олмаса оёқлар остида босилиб кетади ёки қушлар еб битирадилар ё бўлмаса қуёшдан барбод бўлади. Шунинг учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга ейишни истаган пайитингда анашу хурмодан ейишинг мумкин дедилар. Зеро бундай ҳолат ўзганинг мулкига тажовуз қилиш эмас.

Иккинчидан: Ундан иккинчи бор хурмо дарахтига тош отмаслигини талаб қиладилар.

Учинчидан: Ёш болага меҳр ва шафқатлари жўшиб, уни бошини силадилар ва унинг ҳаққига: “Эй Роббим унинг қорнини тўйдиргин”, яъни, Уни тезда тўйишини сезадиган қилгин ва унга қорин тўйдирадиган таомларнинг ҳалолларини муяссар қилгин, деб дуо қилдилар.

Эй Муҳаммад, эй тўғри йўлга бошловчи Набий (алайҳиссалом) Аллоҳим сизга салот ва саломларни ва барокатни йўлласин. Эй таълим олиб, таълим берган муаллимларнинг энг яхшиси сиз бизларга намунасиз, бизнинг шафоатчимизсиз.

Адбатта Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шафқат, раҳмат, таълим, тарбия билан насиҳат ўртасини ҳақларни ўз эгаларига қайтариш ўртасини жамладилар.

Энди мен сенга Рофеъ ибн Амр (розийаллоҳу анҳу) айтган сўзларини келтираман.

Айтадилар: Ёш бола эдим. Ансорийларнинг хурмоларини қоқиб ердим. Мени Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига олиб бордилар. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга: Нима учун хурмоларга тош отасан? деб сўрадилар. Мен: ейиш учун, дедим.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Хурмога бошқа тош отмагин, ерга (тагига) тушганлардан егин, дедилар. Сўнгра бошимни силаб: “Аллоҳим, унинг қорнини тўйинтиргин”, деб дуо қилдилар.

Энди эй болажонларим

Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қандай сифатлайсизлар:

Бу жумбоқни ечишдаги Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) услублари сени ажаблантирдими?

Бўлиб ўтган иш ҳақида сўраш – хатони англаш – насиҳат – унинг ҳаққига Аллоҳдан ёрдам сўраб дуо қилиш.

Агарда ўша замонда Мадинада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга яшаб ўша болани кўрганингда қандай йўл тутган бўлардинг?

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аббод ибн Шураҳбилга ва Рофеъ ибн Амрга қўллаган услубларини орасини қиёслашга уриниб кўр?

Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нимани ўргандинг?

* Ғазаб қилишдан олдин ҳатокордан килган хатосининг сабабини сўраш

* Хато қилувчига токи у ўша хатосини иккинчи бор қилмаслиги учун ўнинг хатосини ўрнини босувчи ечимни топиш.

Менинг нарсаларимга теккани учун укам билан жанжал қилиш ўрнига унга ҳадя ёки бошқа уйинчоқ олиб бераман.

Тайёр(Парвоз қилувчи)нинг ўғли

Қани айтгинчи, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёшликларида боболари вафот этгандан сўнг, қаерда тарбия топганларини биласанми?

У зот саккиз ёшларида амакилари Абу Толиб ўйига кўчиб ўтадилар. Сен амакилари Абу Толибнинг болаларидан бирортасини биласанми?

Али – Ҳазрати Фотиманинг, розийаллоҳу анҳа, эрлари

Жаъфар – Амакиларининг ўғли ва Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) парвоз этувчи шаҳид саҳобаси.

Лекин қачон шаҳид бўлди ва ва нима учун Тайёр (Парвоз қилувчи) деб номланди?

Жаъфар ибн Абу Толиб Аллоҳга ва Унинг расулига имон келтирган биринчи мусулмонлардан. Шунингдек икки ҳижрат соҳибларидандир. Дарҳақиқат у Хабашистонга хижрат қилиб узоқ муддат у ерда туриб, мусулмонлардан бўлган бир жамоат билан у ерда яшаб, сўнгра Хайбар фатҳида Хабашистондан Мадинага қайтиб келади.

Ўша пайтда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) подшоҳ ва ҳокимларни Исломга даъват қилиб, уларга саҳобалардан бирини хат билан элчи қилиб юборардилар. Подшоҳлардан биаъзилари Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) гўзал маданиятли услубларидан ташаккур билдиради. Лекин мусулмон бўлишдан бош тортди.

Подшоҳлардан: “Бизнинг ҳузуримизга сенинг динингни кўпроқ биладиган бир кишини жўнатгин. Шояд бизлар унга эргашсак”, деганлари ҳам бўлди.

Яна улардан Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) номаларини эҳтиёт қилиб, сандиқда сақлаб қўйганлари ҳам бўлди. Шунингдек улардан Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) элчиларини олқиш билан қабул қилиб, уни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учун ҳадялар билан қайтарганлари ҳам бўлди.

Лекин бу ерда бир амир борки Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалари билан шафқатсизларча муомала қилибгина қолмай, уни боғлаб ўлдириб юборади. Албатта бунда мусулмонлар учун таҳқирлаш бордир. Агарда мусулмонлар бу ҳолга индамай, қўл қўвиштириб, қараб турганларида эди, барча подшоҳлару ҳокимлар мусулмонларни таҳқирлар ва бундан сўнг уларга бўлган муомалаларини янада ёмонлаштирар эди.

Бу ҳолни тўхтатиш, керак бўлса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир мусулмонни мусулмон саҳобалари наздида ва Аллоҳнинг наздида қадрли экани, шунингдек мусулмонлар мусулмонларни ўлдирлишларига бефарқ эмасликларини билдириб қўйиш учун Бусро амири билан жанг қилишлари лозим эди.

Қўшиннинг қўмондонларидан бири Жаъфар ибн Абу Толиб эди. Ҳар бир қўшинни қўмондони ёки бошқа бир шахс кўтарадиган байроғи бўлиши, қўшинларнинг одатларидан эди. Байроқнинг йиқилиши эса бу қўшинннинг енгилганини маъносини англатарди. Байроқнинг йиқилиши кшп машаққатларни келтириб чиқарарди. Яродарлар қасрдан бошпана топадилар, бирор нарса ҳақида сўрамоқчи бўланаскар қаерга боради ва ҳаказо. Жаъфар ибн Абу Толиб байроқни бир қўлида кўтариб, бошқа бир қўли билан урушарди. Лекин Рум қўшнидан бўлган бир кофир киши унинг олдига келиб, байроқ кўтариб турган қўлини чопиб ташлайди. Сўнгра Жаъфар икки қўли билан байроқни кўтариб олади. Ўша ланати унинг иккинчи қўлини ҳам чопиб ташлайди. Шунда Жаъфар икки билаги билан, байроқни бағрига босиб олади ва ўзини мудофаа қилиш учун қиличини ушлай олмасди. Бу фурсатдан фойдаланган кофир уни ўлдирди ва Жаъфар шаҳид бўлиб йиқилди. Жаъфар ўлдирилгач, байроқни Абдуллоҳ ибни Равоҳа олди. Келинг Шаҳид Жаъфарнинг (розийаллоҳу анҳу) аламлари (оғриқлари) ва мукофотлари ҳақида тўхталайлик. Аллоҳ уни мукофотсиз ташлаб қўярмикан? Дарҳақиқат Аллоҳ уни шундай тақдирладики, барчани нг қалбини Жаъфарнинг ўрнида бўлиш орзуси ўртайдиган бўлди. Аллоҳ уни жаннатга киритди. Лекин нима у жаннатга икки қўлсиз кирадими? Сизлар нима деб ўйлайсизлар? Аллоҳ унга қўлларини қайтарармикан?

Бунинг ўзигина эмас. Дарҳақиқат Аллоҳ уни Ўзининг динининг ғалабаси йўлида жонини фидо қилганини кўрди. Бунинг эвазига жаннатда хоҳлаганича учиб юриши учун икки қанот ато этди. Энди у жаннатнинг бепаён фазосида жаннат ва унинг неъматларидан бахра олган ҳолда учиб юра олади. Шунинг учун ҳам у шаҳидут-Тайёр (парвоз қилувчи шаҳид) деб аталди. Лекин Жаъфарнинг ёшгина хотини бор эди. Жаъфар ўттиз уч ёшларида шаҳид бўлди. Шунингдек Жаъфарнинг ёш болалари бўлиб, улар етим қолишди.

Аллоҳ улардан бу мусибатларни узоқлаштиришни ва уларни бунга сабр қилишларини истади. Шунинг учун Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) башорат бериб, Жаъфарнинг шаҳид бўлганини билдирди ва унга берган ажрини, жаннатда хоҳлаганича парвоз этадиган икки қанотни берганини хабар қилди.

Лекин ким бу ҳақида Жаъфарнинг хотини ва болаларига етказишни ўз зиммасига олади? Албатта у Расулуллоҳдир (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). Дарҳақиқат Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шахсан ўзлари Жаъфарнинг уйига бордилар. У ерда аёли Асмо бинти Умайсни уйини тартибга келтирб, болаларини ювинтириб, уларга хушбўйликлар сепган ҳолида учратдилар. Шунда У зот (алайҳиссалом) Асмога қараб йиғлаган, кўз ёшлари эса соқолларига оқган ва кичкина етим Абдуллоҳ ибн Жаъфарни қўлларида ушлаб, бошини силаган ҳолда: “Албатта Жаъфар энг яхши савобга эришди”, дедилар.

Сўнгра сўзларида давом этиб: Эй Асмо, сенга хушхабар берайинми, “Албатта Аллоҳ Жаъфарга жаннатда у билан учадиган икки қанотни берди”, дедилар. Шунда Асмо: “Отам-онам сизга фидо бўлсин эй Аллоҳнинг расули, одамларни бу ҳақида хабардор этсангиз”, деди.

Сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларга Аллоҳ Жаъфарни мушарраф қилган улуғ ажрни етказишни, шунингдек Жаъфарни болаларини руҳлантиришни истадилар. У Зот Жаъфарнинг болаларини оналарини олдида йиғлаб туришларини ва одамларни ҳам Жаъфарга аза тутишларини кўришларини истамадилар. Шунинг учун уларнинг оналарига енгил қилиш (ёрдам қилиш) мақсадида катта ўғлини ўзлари билан олиб кетдилар. Абдуллоҳ У зот билан масжидга келиб, минбаргача кўтарилди. (Минбар нима? – у масжиддаги баланд жой бўлиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларга гапириш ва уларни инсонлар очиқ кўриб, эшитиб туришлари учун у ерда турадиган жойларидир). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) минбарга чиқдилар. Абдуллоҳни саҳобаларга отасининг шаҳид бўлгани ҳақидаги хабари қандай таъсир этишини кўриш учун минбарнинг пастки қисмига ўтказдилар.

Аблуллоҳ ибн Жаъфар Сарвари Коинот билан бирга ўтирганида нималарни хис қилган экан. Ваҳоланки барча ҳозир бўлганлар отаси ҳақида унинг кўз ўнгида хабардор бўладилар.

Қани сен қизалоғим ва ўғлим, бир ўйлаб кўрингларчи, саҳобалар бу ҳақда билганларидан сўнг нима дер эканлар? “Машааллоҳ, Жаъфар жаннатда учуиб юради. Албатта болалари ҳам жаннатга кирадилар. Чунки шаҳид ўз оиласидан бўлган етмиш кишини шафоат қилади ва албатта улар жаннатга кирадилар”. Аслида Абдуллоҳ отасининг эришган мукофоти билан жуда бахтли.

Эндичи ширингина қизалоқларим, энди нима деб ўйлайсизлар? Бола онасига қайтарилариб, отасининг ишларини давом эттириш учун унинг изидан борармикан? Ёки саҳобаларидан бирига болани уйига олиб бориб, таомлантириб, тинчлантиришга амр қиладиларми? Йўқ, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ундай қилмадилар.

Балки Расулуллоҳ (соллаллоҳу, алайҳи ва саллам) бутун йўл бўйи Абдуллоҳни кичик қўлларидан тутганча, ўзлари билан ўйларига олиб бордилар. Сўнгра таом ҳозирлаб ва шу таомни Жаъфарнинг уйига олиб боришни ва кимдир уларникига қайтиб бориб Абдуллоҳнинг кичик укаси Муҳаммадни олиб келишини буюрдилар. Абдуллоҳнинг укаси келгач, Расулуллоҳ (соллаллоҳу, алайҳи ва саллам) улар билан ўтириб, уларни овқатлантирдилар ва ўзлари билан уйларида олиб қолдилар. Улар билан суҳбатлашиб, руҳларини кўтардилар ва овқатланиб бўлишгач, оналарининг уйига олиб бориб қўйдилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шу билан кифояланиб қолмасдан, оталарининг ўлимидан уч кун ўтгандан сўнг: “Бошқа йиғламанглар ва менга биродаримнинг болаларини чақиринглар”, дедилар. Нима учун? Улар келишгач Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Энди менга сартарошни чақиринглар, дедилар. Сартарошни чақириб келдилар. У болаларнинг сочларини олди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) болалар билан хазиллашиб, ўйнаб кетдилар.

Мана бу Абдуллоҳ ибн Жаъфарнинг шахсан ўзи ривоят қилган нарсасидир. Бу воқеалардан жуда қаттиқ таъсирлангани учун бу манзараларни унутмаганди.

Абдуллоҳ ибн Жаъфар айтадилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) онамнинг олдига кириб, унга отамнинг ўлими ҳақида хабар берган пайтларини эслайман. Мен у кишига боқиб турардим. Улар эса бошимни силаб турар ва кўзлари жиққа ёш бўлиб, соқолларига шашқатор оқарди. Сўнгра У зот: “Албатта Жаъфар энг яхши савобга эришди. Аллоҳим солиҳ бандаларинг ортидан яхши зурриётлар қолдирганинг каби унинг ҳам ортидан яхши зурриётлар қолдиргин”, деб дуо қилдилар

Сўнгра сўзларида давом этиб: “Эй Асмо сенга бир хушхабар айтайинми?” дедилар.

Онам: “Отам-онам сизга фидо бўлсин эй Алллоҳнинг Расули, хабар беринг”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ Жаъфарга жаннатда учиб юриши учун икки қанот берди”, дедилар. Шунда онам: “Отам-онам сизга фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ, бу ҳақда одамларга билдирсангиз”, деди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўринларидан туриб, мени қўлимдан тутдилар ва хатто минбарга кўтарилдилар. Мени эса у олдиларига, пастроқга ўтказдилар. Улардаги ғамгинлик кўриниб турарди.

Сўнгра сўзладилар ва: Киши кўпинча акаси ёки амакисининг ўғли билан бўлади. Дарҳақиқат Жаъфар шаҳид бўлди ва Аллоҳ унга жаннатда учиб юриши учун икки қанот берди, дедилар. Сўнгра пастга тушиб, уйларига мени ҳам олиб кириб кетдилар.

Таом тайёрлашга буюрдилар. Оилам учун таом пиширилди. Акамга ҳам одам юбордилар. Улар ҳам келгач, бизлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан ёқимли баракотли таом танаввул қилдик.

Бизлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу, алайҳи ва саллам) билан уч кун қолдик ва ҳар сафар аёлларининг уйларига борганларида улар билан айланиб юрардик. Сўнг биз уйимизга қайтдик.

Яна бошқа бир ҳадисда Абдуллоҳ ибн Жаъфар шундай дейдилар: “Отам Жаъфар ўлганидан уч кун ўтиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизникига келдилар ва: “Бу кундан сўнг биродарим учун бошқа йиғламанглар ва менга биродамримнинг болаларини чақиринглар”, дедилар. Абдуллоҳ сўзида давом этди: Бизни худди хўжалар каби олиб келдилар. Расулуллоҳ: “Сартарошни чақиринглар”, дедилар.

Сартарош келгач сочларимизни олди. Сўнгра Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) – ҳазил қилиб – Муҳаммад амакимиз Абу Толибга ўхшайди. Абдуллоҳ эса хулқи ҳам, кўриниши ҳам менга ўхшайди, дедилар. Сўнгра қўлимдан олдилар ва маҳкам ушладилар ҳамда: Аллоҳим Жаъфарнинг аҳлига ўринбосар қилдиргин Абдуллоҳнинг қўлига (савқосига) барака бер, деб дуо қилдилар. Бу дуони уч маротаба такрорладилар.

Келинглар энди эй болажонларим

Бу қиссани ўқиб Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қандай сифатлайсиз?

Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёнларида кетаётган, У зотнинг уйларида қолиб, улар билан овқатланаётган Абдуллоҳ нималарни хис қилган экан?

Бугунги асримиздаги шаҳидларни биласизларми? Ким улар?

Етимларни биласизларми? Уларга нима ҳадя қилдингиз?

Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нимани ўргандинг?

* Жаъфарга етган мусибат уни атрофидагиларга ғамхўрлик қилишдан тўсмади.

* Зайд ибн Хориса ва Жаъфар ибн Абу Толибнинг ўлимларига қарамасдан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Асмо ва унинг болалари хусусида ғамхўрлик қилдилар ва бу муҳим ишни бажаришни бошқа ҳеч бир кишига юкламадилар. Ваҳоланки улар иккиси Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нисбатан ўғил ва биродардек эдилар.

* У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар доим ўзлари хусусларида эмас, балки бошқаларнинг ихтиёжлари ҳақида қайғурар эдилар.

Илмимни зиёда қилинг

Ҳозир энди биз сизлар билан улуғ саҳобий Исломга қириб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан Мадинага хижрат қилган ва Бадр шаҳидларидан бўлган Абу Салама ўғли Умар ҳақида сўзлашамиз.

Абу Салама шаҳид бўлган чоғида унинг ўғли Умар уч ёшлар атрофида эди. Унинг яна бошқа уч фарзанди ҳам бўлган. Онаси Умму Салама эса эри шаҳид бўлганидан сўнг барча сайи ҳаракатини болаларини таълим ва тарбияси учун сарф қилишга қарор қилган эди.

Шунингдек у бошқа турмушга чиқмасликка ҳам қарор қилганди. Чунки у эрини жуда севар ва эрини одамларнинг энг яхшиси, ўзи ва болаларига нисбатан яхши хулқли бўлгани учун уни энг яхши киши деб биларди.

Бунинг устига болалари кўп бўлса, ким ҳам унга уйланиб, тўртта болани боқиб, уларга нафақа қилишни ўз зиммасига оларди?

Лекин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) болаларини тарбия қилишишда, болаларига кафил бўлиб, уларни парвариш қилишда унга ёрдам беришни истадилар.

Умму Саламага оғиз солиб, уйландилар. Уни ва болаларини парваришлаб, уларга ғамхўрлик қилишда давом этдилар. Болалариннг энг кичиги Умар бўлиб у Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одоб ва гўзал хулқни ўргатишларига харис эди. Шулардан бири: Кунларнинг бирида овқатланиш учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга ўтирди. Шу пайт унинг кичик қўлчалари идишнинг гоҳ ўнг, гоҳ чап тамонларига, гоҳ ўртасига узатилса, гоҳ идишдан ташқарига чиқиб кета бошлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса меҳр ва шафқат билан боқиб турардилар. У кичик бўлгани учун ҳеч ким унга таом одобини ўргатмаган эди. Севикли Пайғамбаримиз, соллаллоҳу, алайҳи ва саллам, у билан нима қилдилар?

Унга: Эй болакай иштахамни бўғдинг, ортиқ сен билан овқатланишни истамайман, дедиларми?

Ёки бўлмаса, унинг онасига: Мана бу болангни олгинда, ўзи ёлғиз бошқа идишдан есин, дедиларми?

Ёки таомни ташлаб, ўринларидан туриб кетдиларми?

Буларнинг бирортаси бўлмади, балки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Эй болакай, Бисмиллаҳни айтгин, ўнг қўлинг билан ва олдингдан егин, дедилар.[16]

Шу тарзда Умар таомга тўғридан тўғри ташланиб кетмай Бисмиллаҳ билан бошлашни, одатда таом учун хосланган ўнг қўли билан ейишни ва шунингдек роҳатланиб ейиш учун таомни ўз олдидан ейишни ўрганди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга ёмон гап айтмадилар ва Умарнинг қилган ишини юзига солмадилар.

Балки унга юмшоқлик ва меҳр билан ўргатдилар.

Умар Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хонадонларида тарбия топишда давом этди ва улардан дин ишларидан кўпини ўрганди. Умар Ибн Абу Саламанинг ёши еттида эканида у эркак ва аёлларга намозларида имом бўларди эди. Бу эса унинг фақиҳ ва Қуръонни ёд билувчироқ эканидан эди. Нима учун ҳам шундай бўлмасин. Ахир у нубувват хонадониннг оғушида тарбия топганларданку. Хаттоки ундан ривоят қилинишича унинг кийими кичикна бўлиб, намозда сажда қилаётганида аврати очилиб қоларкан. Аёллар кулишиб: Қориларингизни авратини бизлардан беркитмайсизларми? дейишар экан.

Шундан сўнг мусулмонлар у учун баданини ёпадиган кийим олиб берадилар.ваУ имом бўлиб намоз ўқиб берарди Умар бу кўйлак учун жуда хурсанд бўлади.

Мана бу Умар ибн Абу Саламанинг ўзи риовят қилган қисса. У айтади: Мен отлиқларга йўлиқиб қолган пайитимда қавмим қарасалар мендан кўра яхшироқ Қуръон ўқийдиган одам йўқ экан. Мени ўзларига муқаддам (имом) қилдилар ва мен ўшанда олти ёки етти ёшларда эдим. Эгнимда чўпоним бўлар эди. Саждага борган чоғимда қисқариб, авратим очилиб қоларди, шунда аёллар ҳаё қилишиб: “Қориларингизнинг устини беркитсангизлар бўлмайдими”, деб айтардилар. Сўнгра менга бир кўйлак сотиб олиб бердилар. Мен унга хурсанд бўлганимдек бошқа ҳеч нарсага бунчалик хурсанд бўлмаган эдим.[17]

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафот қилганларида Умар ўн ёшлар чамасида эди. У Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўн иккита ҳадис ривоят қилган.

Ҳозир энди эй болажонларим

Жамоат билан бўлганингизда таом одобларига риоя этасизларми? Ёлғиз бўлганингиздачи?

Агар кичик укангиз сизнинг ҳузурингизда Умарга ўхшаб таом егудек бўлса, нима қиласиз?

Ҳабибинггиз Муҳаммадни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қандай сифатлайсан. Набийнинг (алайҳиссалом) ушбу қиссадаги ишларини қандай баҳолайсан.

Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нимани ўргандинг?

* Агарда ёнимдаги киши биронта хато қилгудек бўлса мен уни ноқулай аҳволга солмай, унга ғазаб қилмай тўғри йўлни кўрсатаман.

* Ёнимдаги кимсага уни мен ёқтирмаслигимни сездирмасман. Балки менга унинг феъли ва тасарруфи маъқул эмаслигини унга тушунтираман.

* Ўзимдан кичикларга таом одобларини ўргатаман?

Отасининг ўзгинаси Фотима

Каъба қаерда жойлашган? Албатта Маккаи Мукаррамада. Айтишларича замонамиздан анча илгари, ҳали Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) элчи қилиб юборилмасларидан олдин Маккага сел ёғиш натижасида Каъбанинг баъзи деворлари қулаб тушган. Қурайшнинг улуғлари Каъба биносини янгилашга қарор қилдилар ва бинони жидду жаҳдлари билан поёнига етказдилар. Барча ҳалол молини келтирар ва бинони қайта таъмирлашда бир-бирлари билан биргалашиб меҳнат қилардилар.

Шундай қилиб Хажарул Асвадни ўрнатишгина қолди.

Улар бу ишни шарафли деб билардилар. Лекин ким уни ўз жойига ўрнатади? Барча “Мен қўйяман”, дерди. Бу хилоф урушга айланиб кетай деди. Улар қиличлар билан уруш ва жанг олиб боришгача яқин қолдилар. Лекин бунинг ечими нимада экан?

Макканинг катта шайхларидан бири уларга насихат қилиб: “Эй Қурайш жамоаси, ўрталарингизда бир кишини ҳакам қилинглар. Келинглар ҳакамликни масжид эшигидан биринчи бўлиб кирган кишига қўйиб берайлик”, деди. Уларнинг барчалари: Розимиз ва бўйсунамиз, дедилар.

Эшикдан Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кириб келдилар. Ўшанда ёшлари йигирма бешда эди. У зотни кўришгач: Бу Содиқ Аминдир. Бизлар унинг ҳукмига розимиз, дедилар. Шунда Пайғамбар (алайҳиссалом) ўхшаши йўқ заковат ва ҳикмат билан ҳукм қилдилар. Улар ридоларини ерга тўшаб, хажарул асвадни унинг устига қўйдилар ва ҳар бир қабиланинг бошлиғини чақириб, ридонинг ҳар тарафидан ушлашларини сўрадилар. Шу тарзда уни барчалари кўтардилар. Тошни эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак қўллари билан кўтариб жойига ўрнатиб қўйдилар

(Она бу ҳолатни ижро қилади ва ҳар бир бола ридонинг атрофидан ушлайдилар).

Барча бу масаланинг ечими, ихтилофга чек қўйилгани ва шунингдек хажарул асвадни кўтариш шарафига барчалари муяссар бўлганларига қувондилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳазрати Ҳадичага ушбу улуғ ишни қилганларини айтиб уларни хурсанд қилиш учун қайтдилар. Шу чоғда уларга аёллари гўзал қиз чақалоқ кўрганини хабар қилишди. У Фотима отасининг ўхшаши, унинг суюклиси, уни севиб, у билан қувонадиган жажжигина қизалоқлари эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни Зайнаб, Руқия ва Умму Кулсумлардан ёшининг кичиклиги учун Макка атрофларида ўзлари билан ҳамроҳ қилиб олиб юрардилар.

Катта опаси Зайнаб то турмушга чиққунига қадар Фотимани парваришлар ва унинг ишлари билан овора бўларди. Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нубуват келганида унинг ёши бешда эди. Ўша пайтдан бошлаб отасига кофирлар азият беришларини ва уни безор қилишларини кўрарди. Уччала опаси турмушга чиқдилар ва эрларининг уйларига кўчиб, уни ташлаб кетдилар. Йиллар ўтгач опаси Руқия эри Усмон ибн Аффон билан Ҳабашга ҳижрат қилганини кўрди. Шунингдек у онаси ҳазрати Ҳадичани (розийаллоҳу анҳа) дунёдан ўтганини ҳам кўрди. Сўнгра у ўзининг меҳр ва муҳаббати билан ундан мусибатларни енгиллатишга уринадиган ва ғамхўрлик қиладиган отасининг бағрида қолади. Энди отаси унинг борлиғидир.

Бироқ кунларнинг бирида мушриклар отасининг устига ифлос накрсани қўйганларини гувоҳи бўлди ва йиғлади. Ниҳоятда қаттиқ йиғлаганидан меҳрибон мураббий Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга раҳмилари келиб: “Эй қизалоғим, йиғламанг. Албатта Аллоҳ отангизни ҳимоячисидир”, дедидлар[18].

Дарҳақиқат унга отасининг раҳми келиб, уни қўрқинчдан тинчлантирди. Нима у охир оқибатда отасини йўқотадими? То отасидан ажраб қолгунича мушриклар отасига азоб бераверадиларми? Ахир у отасини жуда қаттиқ яхши кўради. Унинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан сўнг отасидан бошқа ҳеч кими йўқ бўлса. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни тинчлантириб, Аллоҳга бўлган ишончини юксалтиришни истадилар ва : “Эй қизалоғим отангизни химоя қилиш Аллоҳнинг зиммасидадир. Сиз меннинг ҳусусимда қўрқмангиз, бошқа йиғламаигнз. Ҳеч кимса мени на ўлдиришга ва на ҳалок қилишга қодир эмасдир”, дедилар.

Фотима отаси билан Мадинага ҳижрат қилди, ўсиб улғайди. Сўнг Али ибн Абу Толибга турмушга чиқди. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қалбида қизига бўлган севгиси озайиб қолдимикан?

Йўқ, балки ортди. Қачонки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ғазот ёки сафардан келсалар, биринчи бўлиб масжидга бориб, у ерда намоз ўқиб олардилар. Сўнгра тўппа-тўғри Фотиманинг уйига бориб уни кўрар ва уни бағирларига босиб, ўпиб қўяр ва унинг болалари Ҳасан, Ҳусайин, Мухсин, Зайнаб, Умму Кулсумлар билан бирга ўйнардилар. Шунингдек Фотима Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бор жойга кирса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни қўлидан тутиб ёнларига ўтказардилар.

Эй қизалоғим, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) каби раҳимдил, саҳоватли отани кўрганмисан?

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Фотимани яхши кўриб, меҳрибон бўлдилар. Унга яхшиликни ўргатиб, Аллоҳнинг севгисига, намозга, инфоқга ва яхши ишлар қилишга ўргатдилар. Аллоҳ ундан рози бўлибгина қолмай, балки уни ернинг яратилишидан бошлаб, то Қиёматгача бўлган бутун олам аёлларидан устун қилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Оламдаги аёлларнинг энг яхшиси тўрттадир: Марям, Осиё, Ҳадича ва Фотима”.[19]

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Жаннат аҳлининг афзал аёллари Ҳадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Фиръавннинг аёли Осиё бинти Музоҳим ва Марям бинти Имрон”.[20]

Энди эй болажонларим

Энди сизлар ҳам худди Фотима сингари бўлишни истайсизларми? У сенинг жаннатдаги ҳамроҳинг бўлишини истайсанми? Ундай бўлса унинг хулқи билан хуқлангинки, унинг қўшниси бўласан. Дарҳақиқат у ота-онасига яхшилик қилувчи, намоз ва садақага риоя қилувчи, ҳамда Алллоҳга итоат қилувчи эди. Сен уни яхши кўргин. Чунки киши қиёматда яхши кўрган кишиси билан бирга бўлади.

Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нималарни ўргандинг?

* Атрофидагиларнинг муаммоларни ечими ҳақида ўйлайдилар ва “Менга нима” демайдилар.

* Шаҳарларидаги муҳм ҳодисаларда иштирок этадилар.

*Ўзлари ҳажарул асвадни ердан кўтариб уни Каъбадаги жойига қўйишлари мумкин эди. Бу ҳам бир ечим бўларди. Лекин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қолган қабилаларни хурсанд қилишни истадилар ва бу билан барчалари Ҳажарул асвадни кўтаришда иштирок этган бўлдилар.

Сизни яхши кўраман эй бобожон

Сен отанг билан масжидга боришни яхши кўрасанми? Қайсики у ерда намоз ўқилади, азон айтилади, имом бўлади. Шунингдек отангнинг дўстлари сен билан ҳазиллашади, ўйнайди, исминг, ёшинг ва Қуръони каримдан қанча оят ёдлаганинг ҳақида сўрайдилар.

Сизларчи эй қизалоғларим, отангиз билан масжидга бориб, у ерда жамоат намозини, имомликни ва сафларни намоз учун росланган кўришни яхши кўрасизларми?

Шунингдек кичкиналигингда отанг масжидга чиқиб кетаётганида сен унга осилиб олсанг, отанг сени масжидга олиб кетганми? Отанг сени масжидга ўрганиб қолишинг ва у билан дўстлашишинг учун ўзи билан олиб борганми?

Бу ҳақда ота-оналарингиздан сўранглар ва агарда отанг сен билан бу ишни амалга оширган бўлса эй жажжи қизалоғим, сен айтгинки албатта отанг Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эргашибди.

Кунларнинг бирида намозга азон айтилганидан сўнг, саҳобалар келиб Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжиди набавийда, уларга намоз ўқиб беришларини кутиб ўтирдилар. Қарасалар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир қизалоқни кўтариб олиб масжидга келдилар. Қизиқ Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалар билан кўришиб уларга намоз ўқиб беришларини билатуриб кимни кўтариб олган эканлар?

У зот (алайҳиссалом) Амомани кўтариб олган эдилар. Сизлар Амома ким эканини биласизларми? У Зайнабнинг қизи. Зайнаб эса Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тўнғич қизларидир. Ҳозир эса Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалари билан намоз ўқийдилар. Қизиқ қизалоқни нима қилар эканлар.

Сизнингча уни токи намозларини тугатиб олгунларига қадар саҳобаларидан бирига бериб турармикинлар? Лекин Амома саҳобаларни танимайдику. Ундай бўладиган бўлса бобосига боришни истаб йиғламайдимикан? Ҳа у бобосини жуда яхши кўради. Дарҳақиқат Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни ўзлари билан олиб қолдилар.

Эй жажжигинам, бир ўйлаб кўргинчи, бобоси намозда елкасида кўтариб олган жажжигина Амома нима қилади. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак юзларидан бошқа овунчоқ топаолмай У зотнинг сақолларини ўйнармикан? Ёки бўлмаса қўлчалари билан Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўзлари ва бурунларига урадими?

Нимага куласан, сени ҳам даданг кўтариб олиб намоз ўқиганида шундай қилмаганмидинг ёки мен сени кўтариб олиб намоз ўқиганимда шундай қилмаганмидинг. Чунки сен кичкина бўлиб, намоз ўқиётган бўлсамда сенга зарар етиб қолишидан қўрқардим. Албатта Аллоҳнинг фарзини вақтида ўқишим лозим эди. Шунинг учун аҳён-аҳёнда сени кўтариб олиб, сен билан намоз ўқирдим. Кўпинча намозда юзларимни ялаб-юлқардинг. Сажда қилганимда эса бошингни бошим остида кўрардим. Сен нима қилаётганимни кузатиб, мен билан ўйнаётган бўлса керак деб ўйлардинг. Бу меҳр ва муҳаббатнинг барчасини Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўргандим.

Сен бунинг мислидек раҳмат ва муҳаббат ҳамда, ўғил ва қиз бола ўртасидаги адолатни, кўрганмисан?

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қиёмда турган чоғларида жажжигина Амомани кўтариб олардилар. Қачонки руку ва саждага борсалар ёнларига қўйиб қўярдилар.

Абу Қатода ал-Ансорий (розийаллоҳу анҳу) айтадилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Зайнабнинг қизи Амомани кўтарган ҳолларида намоз ўқирдилар.[21] Дарҳақиқат баъзи мусулмон уламолари ҳикмат ва ибратлар олибгина қолмасдан Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ушбу муборак ишларидан инсонга раҳимдил бўлиш борасида шарий аҳкомларни ҳам олдилар.

Ривоят қилинишича имомлардан бири одамларга намозда имом бўлади. Шу пайтда салласи олдига тушиб кетади, у салласини бошига кийиб, намозини давом эттириб тугатади. Намоз ўқувчилар бу намозда ортиқча ҳаракат бўлади, яхшиси намозда кўп ҳаракат қилмасликдир деган ҳужжат билан уни қайтарадилар. Олим уларнинг бу сўзларини табассум билан рад қилди ва: Саллани кўтаришлик, Амомани кўткаришлик эмас. Яъни, саллани кўтариш бир лаҳзани олади. Лекин Амомани қўйиб ва кўтариб олиш ҳар бир ракатда бўлган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Амомани қўярдилар, кўтарардилар. Яна қўярдилар ва кўтарардилар. Меннинг саллани бир лаҳзада кўтаришимда ҳеч нарса йўқдир. Иншааллоҳ бу билан менинг намозим ботил бўлмас, дейди.



[1] Аҳмад, Табароний ривояти. Исноди ҳасан

[2] Табароний ривояти

[3] Аҳмад, Табароний ривояти. Исноди ҳасан

[4] Табароний исноди ҳасан деб ривоят қилганлар

[5] Бухорий ривояти

[6] Бухорий ривояти

[7] Бухорий ва Муслим ривоятлари

[8] Муслим ривояти

[9] Муттафақун алайҳ

[10] Хасан ҳадис

[11] Муттафақун алайҳ

[12] Саҳиҳ ҳадис

[13] Табароний ривояти

[14] Албонийнинг “Ас-силатус саҳиҳа” китобидан.

[15] Саҳиҳ ҳадис

[16] Муттафақун алайҳ

[17] Бухорий ва Абу Довуд ривоятлари

[18] Ибни Ҳишомнинг сийратларида ворид бўлган

[19] Саҳиҳ, Жомиул Соғир, биринчи том.

[20] Аҳмад ўзининг муснадида ривоят қилган. Исноди саҳиҳ.

[21] Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим чиқарганлар – Намоз китоби. (“Агар кичик жорияни намоз ўқиётганда бўйнида кўтариб олинса” боби. Масжидда эса масжидлар китоби “Гўдакларни намозда кўтариб олиш жоиз” боби).

Ўзгартирилди 28.01.2012 14:05
Ўқилган: 129 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Китоблар
Теглар:
  • siyrat
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
Abu Muslim

Abu Muslim

Веб-сайт: www.islom.uz

Бошқа мақолалар Abu Muslim

  • Қария аёлнинг Аллоҳга бўлган ишончи...
  • Рима (Бўлган воқеа)
  • Киши камолотида аёл ўрни
  • Қариндошлар орасида никоҳ мумкинми?
  • Никоҳсиз турмуш ҳақида

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • «ҲУББУН НАБИЙ» (5)
  • «ҲУББУН НАБИЙ» (4)
  • «ҲУББУН НАБИЙ» (3)
  • «ҲУББУН НАБИЙ» (2)
Бўлимдаги бошқа мақолалар: «ҲУББУН НАБИЙ» (2) »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Европанинг қора юраги. Мусулмоннинг ҳошиядаги битиклари
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required