Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
20.09.2011 00:29
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(2 овозлар)

Эгам! Ёлғиз Сенга қулман

  • Муаллиф:  Odinaxon Muhammad Yusuf
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • 1 Фикрлар

Эгам! Ёлғиз Сенга қулман,

Шукр, мақбул қул бўлолсам,

Очилтирсанг – хандон гулман,

Шукр, манзур гул бўлолсам,

Сен бор қилсанг, бор бўлурман,

Саркаш эрсам, хор бўлурман,

Шукр, бўйин сунган гулман,

Қачон сўлдирсанг, сўлурман.

Маъюс турганда кул, десанг,

Кулганимга ул дам шукр,

Дард бериб, қилсанг ҳолим танг,

Чексам ранжу алам, шукр,

Оқизсанг кўздан ёш, шукр,

Хаста қалбнинг давоси бу,

Тегса бошимга тош шукр,

Саждасиз бош жазоси бу.

Шукр олган ҳар нафасга,

Бўлмайин Қиёмат қойим,

Булбулдек кирмай қафасга,

Шукр, кенг маконда жойим.

Шукр шомдан етсам тонгга,

Тинч, хотиржам ўтган онга,

Осий ул кас – шукр қилмас,

Қатра сувга, бурда нонга.

Йўққа бор кўз ила боққил,

Ознинг шукрини кўпроқ қил.

Кўпнинг ҳисобин идрок қил,

Тақво қил, ҳалқуминг пок қил.

Шокир азиз, ризқ-рўзи пур,

Хорликка маҳкум ношукур.

На нонхўр у, дегил нонкўр,

Дилида на нур, на шуур.

Шукр, гар нотавонингман,

Лутф этсанг, навжанонингмаг,

Ор этмам, ёмон десалар,

Шукр, Сенинг ёмонингман.

Шукр лафз-ла бўлмас адо,

Амални қилур тақозо.

Амрин қил, наҳйидан тийил,

Раббинг сендан бўлгай ризо.

Ўқилган: 549 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Адабиёт
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
Odinaxon Muhammad Yusuf

Odinaxon Muhammad Yusuf

Бошқа мақолалар Odinaxon Muhammad Yusuf

  • Япон аёлларининг хижоб кийиш маҳорати
  • Огоҳ бўлгин муслима синглим.
  • Оилавий ҳаёт
  • Ҳақиқатдан ким тонар
  • ИБРАТ
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « Пайғамбаримиз қабри ёнида Munojot »

1 Фикрлар

  • Фикрга линк zebuniso 24.09.2011 10:49 Сайтга киритган: zebuniso

    chiroyli satrlar.... man ham she'r qoldirsam bo'ladimi?

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Европанинг қора юраги. Мусулмоннинг ҳошиядаги битиклари
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required