Кошки, хабар ёлғон бўлса эди...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазратнинг вафотлари ҳақида  устозимдан менга sms келди: «Шу гап тўғрими? »

Совуқ тер чиқиб кетди. Интернетга киряпман, Ё Аллоҳ, хабар ёлғон бўлсин, дейман, Ё Аллоҳ, хабар хато бўлсин, дейман. Ё Аллоҳ, Ё Аллоҳ.

Fасеbоок саҳифамни очдим… Кошки, хабар ёлғон бўлса эди. Кошки…

(Воқеага мана 1,5 йил ўтибди. Лекин ўша кунни эслашнинг ўзи кўзларимни ҳўллаб юборади, кўзларимни ёшлантириб юборади, беихтиёр, беихтиёр. Ё Аллоҳ)

У куни сиз билмаган бир нарсани айтмоқчиман. (Икки ҳафтадир, менга тинчлик бермади, ёзишга мажбур қилди.) Ўша куни мадрасамизда навбатчи устоз эдим. 24 соат мадрасада бўлишим керак эди.

Хабар рост эканлигини билар-билмас кўзимдан ёш оқа бошлади. Талабаларим билмасин, «Тинчликми?» деб сўрамасин, деган мақсадда кутубхонага кирдим. 1 соат ўша ерда қолдим.

Мен учун жуда катта фироқ эди. Жуда катта айрилиқ эди. Жуда катта… Овқат вақти бўлди. Ҳаммани овқатга чақирдим, кўзимдаги ёшни тута олмаётган эдим.

Талабаларим (жуда ҳам шўх, турк болаларини кўрганларгина уларнинг қанчалик шўхлигини тушуна олиши мумкин) кўзимдаги ёшни кўрибоқ, жимлик билан овқатга чиқишди. Овқатдан хуфтон намозига тушдик. Намозни ўқидик. Талабаларим ва ошпазимиз Камина Гарибнинг онаси вафот қилди, деб ўйладилар.

Намоздан кейиноқ талабаларга Ҳазрат ҳақида айтиб беришни муносиб деб билдим. Аввало, илмнинг фазилати, кейин олимнинг фазилати ҳақида оят ва ҳадислардан сўз бошладим. Олимнинг вафоти ҳақида талабаларимга айтиб бердим. Навбат Ҳазратга келган эди… Энди  кўзларимдаги ёш томоғимни бўғиб қўйган эди. Ҳазрат ҳақларида бор-йўғи 15 дақиқа сўзладим. 25 кишилик талабаларим. 13-20 ёшлик талабаларимнинг ҳаммаси йиғлаётган эди, кўзлари ёшга тўлган эди. Талабаларим ҳаётида бир марта ҳам Ҳазратни кўрмаган, ҳаётида Ҳазратни бир марта ҳам эшитмаган, лекин чин дилдан, чин қалбдан йиғлаётган эдилар.

Нега? Чунки Ҳазратни Аллоҳ яхши кўрар эди. Шу дамда ёдимга

 إذا أحَبَّ اللهُ العبدَ قال لجبريلَ: قد أحبَبْتُ فلانًا فأحِبَّه فيُحِبُّه جبريلُ ثمَّ يُنادي في أهلِ السَّماءِ: إنَّ اللهَ قد أحَبَّ فلانًا فأحِبُّوه فيُحِبُّه أهلُ السَّماءِ ثمَّ يوضَعُ له القَبولُ في الأرضِ. (الحديث)

«Аллоҳ яхши кўрган кишини фаришталар ҳам яхши кўрар экан, фаришталар яхши кўрган кишини инсонлар ҳам яхши кўрар экан, мусулмонлар ҳам яхши кўрар экан…» деган ҳадис тушди. Талабаларим ҳам яхши кўрар экан… Ё Аллоҳ.

Талабаларимдан икки ракъат нафл намози ўқиб, Ҳазрат ҳақларига дуо қилишларини сўрадим.

Ё Аллоҳ, намозларнинг суннатини зўрға ўқийдиган баъзи талабаларим ҳам, ҳамма-ҳаммаси, 30-40 ракъатдан намоз ўқидилар, тинмай дуо қилдилар. Соат жуда кеч бўлса ҳам, намозни тўхтатмадилар.

Ё Аллоҳ, Аллоҳумма. Ё Раб.

Аллоҳ барчамизга Ўзини севишни, Аллоҳни севганларни севишни, Аллоҳнинг севгисига олиб борадиган амалларни севишни насиб қилсин.

Мухлислардан

Мавзуга оид мақолалар
Иброҳимнинг вафоти Ҳижратнинг ўнинчи йили бошланганди Пайғамбар алайҳиссаломнинг кенжа фарзанди давоми...

05:38 / 29.12.2016 3487
httpswww.youtube.comwatchvsjMZuc9sym0ampfeatureyoutu.be

07:36 / 18.12.2018 1824
Афсуски, кўпчилик бу улуғ ойда исрофлар қилишяпти. Оилаларнинг Рамазон ойида истеъмол қиладиган таомлар давоми...

15:57 / 06.03.2017 5278
Ассалому алайкум    muslimaat.uz сайти қошидаги forum.muslimaat.uz да ўтказилган сийрат ойига бағишланган танловимиз ўз давоми...

04:32 / 07.12.2017 3586