Кўришганда қиздан қандай саволлар сўраш керак?

0 905

Ассалому алайкум, Шайx ҳазратлари. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳнинг хоҳиши ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ оила қуриш ёшига кирдик. Совчилар қизнинг уйига бориб, уларнинг розилигини олишади ва келин-куёвни учраштиришади. Саволим : кўришганда қиздан қандай саволлар сўраш керак? Қандай саволлар сўраса, шариатга тўғри келади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оила қуриш ниятидаги кишиларнинг бир-бирлари билан кўришишлари фақат шариат ҳукмига биноан ўтиши керак: ўзлари хилватда ёлғиз қолишлари мумкин эмас; маҳрамлардан бирор шахс улар билан бирга бўлиши шарт.
Йигит қизнинг юзига, икки қўлига назар солса, бўлади.
Ҳанафий мазҳабида, қадамига ҳам, дейилган. Юз – жамолнинг ойнаси, ундан кишининг чиройи ҳақида тўлиқ хулоса чиқариб олиш мумкин. Қўлдан эса баданнинг бошқа қисмлари, ориқлик, семизлик каби ҳолатлар тўғрисида хулоса чиқариб олинади. Ҳаракатдан, юриш-туришдан шундоқ ҳам тасаввур олса бўлаверади.
Сўрайдиган саволлар турлича бўлиши мумкин. Дин, диёнат, ибодат, баъзи вазиятларни қандай тушуниш ва бошқа одоб-ахлоқ доирасидаги гапларни гаплашса, бўлаверади. Валлоҳу аълам.

Баҳам кўринг

Comments are closed.