Кўпларга нури зиё бўлди Ҳазратим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мутаассиб иллату, бидъат-хурофот, Йўқотиш шартдир, бу –  бир касофат. Бу йўлда кўп меҳнат қилди Ҳазратим. Кўпларга нури зиё бўлди Ҳазратим. Битта китобини ўқиган банда, Оқ-қора нелигин билар бир зумда. Одобга чақириб ёздилар китоб. Қанча беодобга бу ҳам бир хитоб. Ҳар ишда одобга чақириб бизни, Кўпларни қилдингиз чиройли юзли. «Яхши одоб асли нафс поклиги, Камолот, интизом, нафс софлиги. Беодоб қалб билки бузади тилни, Бир сўз бирла оғритар ўзга кўнгилни. Фикр қилсанг, одоб фойда ўзингга, Мисол учун, пиёла олгин қўлингга. Агар одобли бўлса ул одам, Пиёлани авайлар, тозалар ҳар дам. Натижада пиёла қилар кўп хизмат. Ул банда ҳам пиёладан топар кўп иззат. Агар пиёлага беодоб бўлсанг, Лабинг учар, пиёла синади, билсанг. Шу ҳолатни солиштир ҳар бир ҳолатга, Одоб қолдирмайди ҳеч ҳижолатга». Ейиш, ичиш, меҳмон, калом одоби. Тўй-маросим, мажлис, салом одоби. Кийиниш, озодалик, поклик, таҳорат, Ғусл қилиш, фитрат – бу соф табиат. Атроф муҳит, нақлиёт, йўл ҳам жамоат. Суҳбату интернет, сафар, матбуот. Мол-дунё, тижорат, масжид одоби, Бемору касби-кор, илм одоби. Ҳар ишда одоб зарур инсонга, Одобинг билинар таъзия онда. Буларнинг барчасин мужассам қилиб, Ҳазратим ёзибди бизга илиниб. Азизлар, ўқинггиз ушбу китобни. Одоблар жамланган ушбу офтобни. Одобли бўлсак биз бир-биримизга, Бу ҳам бир нур бўлар Ҳазратимизга. Гўзал аҳлоқ, одобни бордир савоби. Беодоб бир сўзни бордир жавоби. Одобу аҳлоққа чақирган бизни, Раҳматига олсин Аллоҳ Ҳазратимизни.

Расулуллоҳ ул зотни қилгай шафоат. Расулуллоҳ айтгай: «Умматим! Умматим бу зот». Ҳазратим ҳаққингизга қилсам дуолар. Аллоҳдан тиласам минг илтижолар. Ожиз банда Хуршиднинг битта тилаги – Ҳазратини жаннатда кўриш истаги.

Ҳазратимнинг «Ижтимоий одоблар» китоби одоблар хазинасидир.

ожиз банда Хуршид Еркебаев. Қорақалпоғистон. Хўжайли туман. Кенегес қишлоғи.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳақиқат шуки, албатта, тарбия фандир. Наинки фан, балки маҳоратдир. Келинг, азизларим, инсониятни қутқаришда давоми...

15:18 / 29.12.2016 2559
  Бирор нарса билан, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш, саҳарликни кечанинг охиригача суриш. давоми...

06:45 / 27.05.2017 2676
  Бугун 5 июль куни эрта тонгдан Ҳилолнашр нашриётининг бош дўконида уч ой ўтиб, яна Қуръон китоби сотувга давоми...

10:16 / 05.07.2018 2618
  gallery linkfile sizemedium ids12021,12020,12019,12018,12022   22 декабрь куни Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Ҳадичаи Кубро давоми...

04:29 / 26.02.2017 7947