Кўк блинчик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўлкамизга баҳор фасли келиб, кони фойда бўлган кўкатлар бўй чўзган маҳалдир.  Сиз? азизаларимизга мана шу кўкатлардан тайёрланадиган рецептлардан бирини ҳавола қиламиз. 

Керакли маҳсулотлар:

  1. 4та тухум
  2. 1 лт сут
  3. ун
  4. ўсимлик ёғи
  5. 300 гр мол ёки қўй гўшти
  6. кўкатлар

Тайёрланиши: тухум, сут, ун ва ўсимлик ёғини миксерда аралаштириб, хамир тайёрланади ва блинчиклар қуйилади.

Мол ёки қўй гўштини майда тўғраб қовурилади. Кўкатлардан жағ-жағ, сималоқ, мадор ва ялпизни майда тўғраб, қовурилган гўштни устига солиб, 10-15 дақиқага димлаб қўйилади. Тайёр бўлган қийма иссиқ ҳолида блинчикларга солиниб, ўралади.

Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга оид мақолалар
Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз «Таровиҳ» деб номланиши ҳаммага маълум. «Таровиҳ» роҳатистироҳат давоми...

11:10 / 07.03.2017 3757
    gallery linkfile columns4 sizemedium ids18555,18554,18553,18552,18551     Шанба куни тушдан сўнг ҳамюртларимиз, ниҳоят, Маккаи давоми...

16:25 / 11.03.2017 3432
  Савол Ўзга ибодатлар каби қурбонликнинг ҳам қазоси бўладими Жавоб Намоз, рўза ва закот каби қурбонликнинг давоми...

04:54 / 28.08.2018 3393