Саудия Арабистонидаги Кабапўшнинг тайёрланиш жараёни
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Саудия Арабистонидаги Кабапўш – кисва  тикилувчи фабрика Япониядан келтириладиган янгича ускуналар билан жиҳозланади. Куни кеча ускуналардан бирини олиб келишди. «islam.az» нинг «Ислам для всех!» сайти маълумотларига таяниб, хабар беришича, янги ускуналар иш жараёнини бир неча баробар тезлаштиради. Чунки бу машиналар бир дақиқа ичида 1000 та чоккача тушира оладилар.

Мазкур фабрика нафақат кисва, балки Саудия Арабистони байроғи ҳамда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хоналари учун ёпинчиқ ҳам етказиб беради.

Фабрикада жами 140 та ишчи бўлиб, тикиш цехи, каштачилик цехи, кир ювиш ҳамда автоматлаштирилган ва қўлда тикиш бўлимларидан иборатдир.

Кабапўш ҳар йили зулҳижжа ойининг тўққизинчи кунида алмаштирилади. Ундан аввал эса муқаддас  Кабани ювиш жараёни амалга оширилади.

http://islam.az/news/a-23088.html

сайтидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент шаҳри бўйлаб шукуҳли Қуръон мусобақаси бошланди. Мумтоз ресторанидаги беллашув бу борада пешқадам бўлди. Уч соатлар давоми...

03:51 / 13.02.2018 2337
Айрилган биз Ўтaяптику кунларим ҳам кунлик бўлиб, Котибларим битиклари энлик бўлиб, Бугун куним ўтганидан хунук бўлиб, Кулса кўзим, йиғлар қалбим, давоми...

03:05 / 11.02.2017 4391
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ҳаётимда тутган ўрниrdquo иншолар танловигаТошкент шаҳрида ўтган талабалик йилларим 8 йилча давом этди. 1курсдан давоми...

16:00 / 18.01.2020 3256
Суннатга хос тарбия Соғлом ва оқила аёл оиласининг фахри, жуфтининг умр зиёси, фарзандаларининг муҳтарам онаси бўла олади. Юртимизда мустақилликнинг илк давоми...

10:37 / 19.03.2017 4186