Жинлардан бўлган бир чақирувчи тўғрисида ҳикоя
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

              Жинлардан бўлган бир чақирувчи тўғрисида ҳикоя

Аббос ибни Рашиддан ривоят қилинади. У киши айтдилар: Умар ибни Абдулазиз уйимизга тушдилар, жўнаб кетаётганларида ҳожам менга: «Улар билан бирга чиқинг ва кузатиб қўйинг», дедилар. Бас, улар билан бирга чиқдим. Бир водийдан ўтиб бораётганимизда йўл устида ўлиб ётган илонга дуч келдик. (ҳикоя қилаётган киши айтди) Улар тушдилар ва уни бир четга олдилар ва дафн қилдилар. Сўнг уловларига миндилар ва юрдик. Шу он ғойибдан бир овозни эшитдик ва у: «Эй хорқо! Эй хорқо!» деб айтарди. Ўнг ва чапга ўгирилиб қарадик, ҳеч кимни кўрмадик. Шунда Умар: — Аллоҳ номи билан сўрайман, эй чақирувчи! Агар кўринадиганлардан бўлсанг, кўринмайсанми ва хорқо нималиги хабарини бермайсанми?– дедилар. Бас, у айтди: — Хорқо сизлар фалон жойга дафн қилган илондир. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунлардан бир куни унга:  «Эй, хорқо ! Ердан чўлда вафот этгайдурсан, сени ўша пайтдаги ер аҳлининг энг яхши мўмини дафн қилгай» – деганларини эшитганман деди. Бас, Умар унга: Аллоҳ сени раҳмат қилсин, сен кимсан? – дедилар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шу водийда байъат берган тўққизтадан биттасиман – деди.            (Аҳқоф сураси)

«Субҳанооллоҳ! Айнан сен буни Расулуллоҳдан эшитганмисан?» дедилар. «Албатта, мен буни Расулуллоҳдан эшитганман», деди. Шу он Умарнинг кўзлари ёшланди ва биз жўнаб кетдик. Бошқа бир ривоятда: Умар йиғладилар ҳатто уловларидан йиқила ёздилар ва «Эй Рашид, Аллоҳ номи билан ила сўрайман, тупроқ мени ўз ичига олмагунича бу ҳақида ҳеч кимга хабар берма», дедилар.  

Умму Жаъфар

Мавзуга оид мақолалар
Дазмоллашни махсус дазмоллагич ёки оддий столда қилиш мумкин. Дастурхон, чойшаб ва сочиқларни оддий давоми...

17:26 / 01.01.2017 4983
Агар бирортаси билан бир масала устида баҳслашсангиз, у сизга «Одамларнинг кўпчилиги шундай қилади», дейди. давоми...

16:15 / 27.02.2017 4141
embedhttpsyoutu.beqT1aAFmzisembed

23:13 / 20.08.2018 5889
Ислом тарихида ва бугунги кунимизда жаҳон тамаддунининг илм, ҳуқуқшунослик, тадбиркорлик, адабиёт ва бошқа давоми...

06:39 / 02.02.2017 9210