Жароҳатга масҳ тортиш.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жароҳатни боғлаш ёки тўсиб қўйиш, гипслаб қўйиш, ярага бирор нарсани ёпиштириб қўйганда, устига масҳ тортилади.

Бунга ўхшаш ҳолатларда тўлиқ таҳоратли бўлиш шарт эмас. Қандай ҳолатда бўлса ҳам, майли.

Жароҳатли одам ғусл ва таҳорат пайтида жароҳатига сув теккизмаса жоиз. Агар жароҳатни боғлаб олган бўлса, ўша боғланган латта устидан масҳ тортишнинг ўзи кифоя қилади. Жароҳати йўқ аъзоларини ювади.

Бемор одамга қўйилган тахтакач ёки унинг ўрнидаги нарса у намоз ўқиётган вақтда тушиб кетса, ҳеч нарса бўлмагандек, намозини давом эттираверади. Агар намоздан ташқарида тушса, ўрнига қайтариб қўяди ёки бошқасини қўяди.

Тахтакач жароҳат тузалган пайтда тушса-ю, у намозда бўлса, намозини янгидан бошлаб ўқийди. Намоздан ташқарида бўлса, тўлиқ таҳорат қилмасдан, фақат тушиб кетган нарсанинг ўрнини ювиб қўяди.

Мавзуга оид мақолалар
GRAND TALIMда Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов билан илмий учрашув Бугун 30 май куни Ҳилолнашр нашриётининг анжуманлар залида, анъанага кўра, яна бир илмий учрашув бўлиб давоми...

09:13 / 30.05.2018 3119
Гўзал ўрнакда мужассам бўлиши керак бўлган сифатлардан иккинчиси уммат хизматига шай туришдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хос ибодатлари ва давоми...

00:52 / 12.05.2019 2469
 Вақтдан унумли фойдаланиш Ҳозирда кўпчилигимиз куннинг бебаракалигидан шикоят қиламиз. Ишларимиз ва юмушларимизни бажаришга улгура олмаймиз. Келинг, шу давоми...

07:32 / 19.02.2017 7103
Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам рабиъул аввал ойининг қайси кунида туғилганлар     Жавоб Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам рабиъул аввал ойининг ўн иккинчи кунида туғилганлар.

01:07 / 27.11.2017 2099