Изтироб
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Изтироб

Одам одам кўзини ўйса,

Ҳамиятсиз яшамоқ душвор.

Ота-бола бир-биридан тўйса,

Иймонни бўғма, қўйиб юбор.

Ҳаромлардан қочмаса инсон,

Мол-дунёнинг кетидан қувса.

Гуноҳдан қийналмаса виждон,

Бахт наҳотки бойликда бўлса?!

Дастурхон-чи неъматга тўла,

Кимда аза, бизда қаҳқаҳа.

Ҳидоят-чун қиламан нола,

Биз ҳам энди мусулмонмиз-а!

Нафсингни тақво-ла азобла,

Ўлдир гуноҳни савоб билан.

Ҳаққа эгил, юрма гуноҳ-ла,

Робдан энди ҳидоят тилан.

Иймон ила кўнгил хотиржам,

Энди бу тил-дил “Аллоҳ!” десин.

Иймон ила ҳасад бўлмас жам,

Ҳақсиз урса юрак, ит есин!

Фарҳодбек Жўраев

 
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvc1sdtT03YUampfeatureyoutu.beembed   ДУШМАНЛАРИ БИЛАН БИТИМ ТУЗГАНЛАР УСТИДАН САЙЙИДИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲГА ШИКОЯТ Менинг Сенга замонларни тешиб ўтиб Расулуллоҳ давоми...

04:54 / 25.03.2019 2639
Суннат. Шариат жазм этмасдан талаб қилган, уни қилган одам савоб олиб, қилмаган мазаммат қилинмайдиган амал «суннат» дейилади. Қарз олдибердисини васийқа давоми...

02:29 / 21.04.2017 3404
Бухоролик олим муҳаддис, фақиҳ Абдуллоҳ Субазмуний ваф. 340952 й. ўзининг «Кашф алосор фи маноқиб Аби Ҳанифа» бу асар ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фондида сақланади асарида давоми...

10:00 / 28.12.2019 2529
Араб тилидан Абу Абдулқодир таржимаси Муҳаррир Зухра Ҳамдамова

02:40 / 11.11.2017 4095