Истинжо

0 452

«Истинжо» луғатда «ахлатни кетказиш» деганидир.

Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва шунга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга «истинжо» дейилади.

Уйқу ва елдан бошқа ҳушидан кетиш, жиннилик, мастлик каби таҳоратни кетказувчи нарсалардан ҳам истинжо қилинмайди. Қолганларидан, агар нажас бир дирҳам миқдоридан кам бўлса, истинжо қилиш суннатдир. Бир дирҳам афв қилинган миқдордир. Ундан зиёдидан покланиш, албатта, вожиб бўлади. Кўпчилик уламолар истинжо қилиш эркагу аёлга суннати муаккададир, деганлар.

Баҳам кўринг

Leave A Reply