Исмлар маъноси

0 35 879

АББОС (а.) – қовоғи солиқ, хўмрайган, жиддий. Баъзи болалар шу ҳолатда туғилади.

АБДУЛАЗИЗ (а.) – иззат ва куч-қудрат соҳиби бўлган ғолиб Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛАЗИМ (а.) – буюк Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛВАЛИ (а.) – дўст, мададкор Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛВАҲҲОБ (а.)– барча учун ўз неъматларини текин ато этувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛВОҲИД (а.)– битта, ягона, танҳо бўлган Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛЖАББОР (а.) – бандаларнинг ишларини ислоҳ қилувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛЖАЛИЛ (а.) – барча жиҳатдан мукаммал ва гўзал улуғ Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛЛАТИФ (а.) – лутфу эҳсон, чексиз марҳаматлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛАҲАД (а.) – якка-ягона бўлган Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛКАРИМ (а.) – карам қилувчи, саховат кўрсатувчи ва бандаларининг гуноҳларини кечирувчи, авф этувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛМАЛИК (а.) – подшоҳ Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛФАТТОҲ (а.) – раҳмат хазиналарини очувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛХОЛИҚ (а.) – яратувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҚАҲҲОР (а.) – барчани бўйсундирувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҚОДИР (а.) – ҳамма нарсага қодир бўлган, куч-қудрат соҳиби Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҒАФУР (а.) – бандаларининг гуноҳларини яшириб, жазо бермай турувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҒАФФОР (а.) – бандаларининг хато ва гуноҳларини кечирувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҒАНИ (а.) – ҳеч нарсага эҳтиёжсиз, бой Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҲАЙ (а.) – абадий тирик Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҲАМИД (а.) – ҳамиша, доимо ҳамду санога, мақтовга сазовор бўлган Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҲАКИМ (а.) – ҳикмат ва чексиз билимлар соҳиби бўлган Аллоҳнинг бандаси.

АБДУЛҲАФИЗ (а.) – ўз паноҳида сақловчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУРРАЗЗОҚ (а.) – барча тирик мавжудотга ризқ берувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУРРАУФ (а.) – ўта меҳрибон, раҳмати кенг Аллоҳнинг бандаси.

АБДУРРАШИД (а.) – барча ишлари тўғри чиқувчи Аллоҳнинг бандаси.

АБДУРРАҲИМ (а.) – раҳимли Аллоҳнинг бандаси.

АБДУРРАҲМОН (а.) – ўта меҳрибон Аллоҳнинг бандаси.

АБДУССАМАД (а.) – ҳожатбарор Аллоҳнинг бандаси.

АБРОР (а.) – покиза, яхши хулқ-атвор эгаси.

АДОЛАТ (а.) – одиллик.

АЗАМАТ (а.) – улуғ, қудратли.

АКБАР (а.) – буюк, улуғ.

АКМАЛ (а.) – энг етук, энг мукаммал.

АКРАМ (а.) – карамли, сахий

АЛИ (а.) – олий, энг юксак.

АЛИШЕР (а.-ф.т.) – шердек қудратли, жасур, довюрак бола. Алидек куч-қудрат ва ақл-заковат эгаси бўлсин.

АМИР (а.) – ҳукм қилувчи, ҳукмдор, йўлбошчи.

АНБАР (а.) – ёқимли, хушбўй, ажойиб ҳидли.

АНВАР (а.) – нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола.

АРСЛОН (а.) – шер, шердек қудратли, довюрак, қўрқмас бўлсин.

АСАД (а.) – Шер. Асад ойида туғилган бола ёки Шердек қудратли, қўрқмас, довюрак бўлсин.

АСАДУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг шери ёки Аллоҳнинг шердек қудратли, довюрак, жасур бандаси.

АСАЛ (а.) – асалдек ширин, севимли қиз.

АСОМИДДИН (а.) – диннинг кўмаги, ёрдами, мадади.

АЪЗАМ (а.) – энг буюк.

АҲМАД (а.) – Аллоҳга олқиш ва ҳамду санолар айтувчи, олқишга сазовор, мақтовга лойиқ.

АҲРОР (а.) – меҳру мурувватли, марҳаматли.

***

Б

БАДРИДДИН (а.) – диннинг тўлин ойи.

БАРНО (ф.т.) – келишган, чиройли.

БАСАНДА (ф.т.) – оилада кетма-кет қизлар туғилса, энди етарли бўлди, энди киз бола туғилиши тўхтасин, деган маънода ушбу исм қўйилган.

БАХТИЁР (ф.т.) – бахт-саодат, қувонч ёр бўлсин.

БАҲОДИР (ф.т.) – ботир, куч-қудратли.

БАҲОР (ф.т.) – баҳорда туғилган фарзанд ёки ҳаётда баҳордек гўзал, чиройли, файзли бўлсин.

БАҲРИДДИН (а.) – диннинг нури, шуъласи.

БАҲРОМ (ф.т.) – Миррих (Марс) сайёрасининг номи бўлиб, у қадимдан бахт ва саодат тимсоли сифатида тараннум этилган, шу билан бир қаторда қадимги эрон шоҳларидан бири бўлган Баҳромга хам нисбат берилиб, куч-қудрат соҳиби бўлсин, деган маънода хам ушбу ном болага берилган.

БЕКЗОД (ўзб-ф.т.) – беклар авлодидан бўлган бола ёки бек фарзанди, боласи.

БЕКМУРОД (ўзб-а.) – беклар авлодидан бўлган бола улғайиб, орзу мақсадига етсин.

БЕРДИМУРОД (ўзб-а,) – Аллоҳ бизга ўғил ато қилиб, орзу мақсадимизга етказди ёки Аллоҳ берган бола вояга етиб, мурод-мақсадига эришсин.

БЕҲЗОД (ф.т.) – яхши саодатли кунда туғилган, яхши аслзода бола.

БЕҲРУЗ (ф.т.) – бахт-саодатли кунда туғилган бола.

БИБИҲОЛ (ўзб-ф.т.) – ҳол билан туғилган, эътиборли аслзода қиз.

БИНАФША (ўзб.) – бинафшадек нафосатли, сулув, кўркам

БОБУР (ўзб.) – йўлбарс.

БОЗОР (ф.т.) – бозор куни туғилган бола.

БОЙМУРОД(ўзб-а.) – бой-бадавлат бола, улғайиб орзу муродига етсин.

БОЙҚОБИЛ (ўзб-а.) – эс-ҳушли, ақлли, мўмин-қобил бола, улғайиб бой-бадавлат бўлсин.

БОЛТА (ўзб.) – киндиги болта билан кесилган бола ёки болтадек кескир, ўткир, мустаҳкам бўлсин.

БОТИР(ўзб-мўг.) – мард, паҳлавон, довюрак, жасур.

БЎРИ (ўзб.) – туғилганда тиши мавжуд бўлган бола.

В

ВАФО (а.) – вафоли, садоқатли, содиқ.

ВОСИЛ (а.) – висолга етишган.

Г

ГАВҲАР (ф.т.) – гавҳардек қимматли, бебаҳо, асл, зебо қиз.

ГАВҲАРШОД(ф.т.) – гавҳардек бебаҳо, қимматли, қадрли, қувноқ, шоду хуррам зебо қиз.

ГУЛАНДОМ (ф.т.) – гулбадан, нозик, гўзал қиз.

ГУЛАСАЛ (ф.т-а.) – гулдек чиройли, нафис, асалдек ширин, тотли, севимли қиз.

ГУЛЖАМОЛ (ф.т-а.) – ҳусни жамоли гулдек зебо қиз.

ГУЛЖАҲОН (ф.т.) – жаҳоннинг гулдек гўзал қизи.

ГУЛНОЗ (ф.т.) – гулдек нозик ва нозли гўзал киз.

ГУЛРУҲ (ф.т.) – юзи гулдек гўзал қиз.

ГУЛЧЕҲРА (ф.т.) – гулюзли, чиройли қиз.

ГУЛШАН (ф.т.) – ҳаёти гулзордек файзу тароватли бўлсин.

ГУЛШОД (ф.т.) – гулдек гўзал, сулув, шоду хуррам

ГЎЗАЛ (ўзб.) – зебо, сулув, чиройли

Д

ДАВЛАТ (а.) – давлатманд, бой, саодатли, толеи порлоқ бўлсин.

ДАВРОН (а.) – даврининг, замонасининг бахтиёр фарзанди бўлсин.

ДИЛАФРЎЗ (ф.т.) – кўнгилни ёритувчи, қалбни қувончга тўлдирувчи зебо қиз.

ДИЛБАР (ф.т.) – кўнгилни олувчи, суюкли, гўзал.

ДИЛМУРОД (ф.т-а.) – дилдаги муродга, орзуга етказган бола.

ДИЛНАВОЗ (ф.т.) – дилни эркаловчи, кўнгилга завқу шавқ бағишловчи севимли зебо қиз.

ДИЛНОЗ (ф.т.) – нозик қалб соҳиби.

ДИЛОВАР (ф.т.) – жасур, қўрқмас, довюрак, шижоатли.

ДИЛОРО (ф.т.) – кўнгилни безовчи, дилга оро берувчи қиз.

ДИЛОРОМ (ф.т.) – дилга ором берувчи, кўнгилга таскин

ва ҳузур-халоват бахш этувчи.

ДИЛРАБО (ф.т.) – кўнгилни жалб қилувчи, дилни тортувчи, суюкли, гўзал қиз.

ДИЛШОД (ф.т.) – дили шод бўлиб юрсин ёки қалбларга севинч, шоду хуррамлик бахш этган бола.

ДУРДОНА (а-ф.т.) – инжу, дур донасидек бебаҳо, қадрли, чиройли қиз.

Е

ЕТИМ (а.) – якка, ягона, танҳо, ёлғиз.

Ё

ЁДГОР (ф.т.) – агар бола дунёга келгандан кейин отаси ёки онаси оламдан ўтиб қолса, унга марҳумдан эсдалик, ёдгорлик бўлсин деб, ушбу исм берилади.

ЁРҚИНОЙ (Узб.) – келажаги ёруғ, нурли ва ойдек гўзал қиз.

ЁҚУБ (қад.яҳ.) – изидан борувчи, сабр-тоқатли, довюрак, жасур.

ЁҚУТ (қад.яҳ-а.) – ранги қизил бўлган қимматбаҳо ноёб тош.

Ж

ЖАВЛОН (а.) – чаққон, чиройли, шаҳдам қадам ташловчи.

ЖАЛОЛ (а.) – улуғ, буюк, кўркам.

ЖАЛОЛИДДИН (а) – диннинг улуғворлиги ёки диннинг юксак намоёндаси.

ЖАМОЛ (а.) – чиройли, кўркам бола.

ЖАМШИД (ф.т.) – буюк, қудратли.

ЖАСУР (а.) – довюрак, қўрқмас, жасоратли.

ЖАҲОНГИР (ф.т.) – жаҳонни забт этувчи, фотиҳ.

ЖУМА (а.) – жума куни туғилган бола.

ЖУМАГУЛ (а.ф.) – жума куни туғилган, гулдек чиройли сулув қиз.

ЖУМАҚУЛ (а.-ўзб.) – Аллоҳнинг жума куни туғилган бандаси ЖУМАНАЗАР (а.) – жума куни берилган туҳфа.

ЖЎРА (ф.т.) – дўст, ўртоқ, ҳамдам.

З

ЗАЙНАБ (а.) – келишган, хушқомат, сулув қиз.

ЗАЙНИДДИН (а.) – дининг безаги, чиройи, кўрки.

ЗАРИНА (ф.т.) – зарли, чиройли қиз.

ЗАРИФ (а.) – беғубор, покиза, нозик таъб, ўткир ақл соҳиби.

ЗАРИФА (а.) – иффатли, покиза, нозик таъб, фаҳм-фаросатли қиз.

ЗАФАР (а.) – толиб, саодатманд.

ЗЕБИНИСО (ф.т.-а.) – аёлларнинг зеби, гўзал, зебоси.

ЗЕБО (ф.т.) – гўзал, сулув, чиройли қиз.

ЗИЁ (а.) – нурли, толеи порлоқ бола.

ЗИЙНАТ (а.) – зийнатли, безанган, ораста, кўркам қиз.

ЗОЙИР (а.) – зиёратчи.

ЗОКИР (а.) – Аллоҳни зикр қилувчи, ёдга олувчи.

ЗУБАЙДА (а.) – аёлларнинг танлаб олингани, энг яхшиси.

ЗУЛФИЯ (ф.т.) – жингалак сочли, сулув қиз.

ЗУЛХУМОР (а.) – интиқ бўлиб кўпдан кутилган қиз.

ЗУМРАД (ф.т.) – зумраддек қимматли, чиройли, зебо қиз.

ЗУҲРО (а.) – Зуҳро юлдузидек нурли, чиройли, сулув ва иқболи порлоқ қиз.

И

ИБОДАТ (а.) – тоат-ибодат қилиш, Худога сиғинувчи, Унга бўйсунувчи ёки ибодат пайтида туғилган қиз.

ИБОДУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг бандалари, қуллари.

ИБРОҲИМ (қад.яҳ.) – халқларнинг отаси.

ИЗЗАТУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг ҳурмат-иззатли бандаси бўлсин.

ИЛҲОМ (а.) – руҳий кўтаринкилик, руҳланиш, авжланиш.

ИМОМ (а.) – олдинда турувчи пешво, диний раҳнамо.

ИНТИЗОР (а.) – интизор бўлиб кўпдан орзиқиб кутилган қиз.

ИРОДА (а.) – Худонинг иродаси билан дунёга келган қиз.

ИСКАНДАР (юн.) – қўрқмас, довюрак, жасур, мардларнинг сардори, бошлиқ.

ИСЛОМ (а.) – бўйсунувчи, итоаткор, художўй.

ИСМОИЛ (қад.яҳ.) – Худо эшитди; Худодан сўраб олинган бола.

ИСРОИЛ (қад.яҳ.) – Аллоҳга итоат қилувчи, Аллоҳ йўлида курашчи.

ИХТИЁР (а.) – ихтиёри, эрки ўзида, ҳур, озод.

ИҚБОЛ (а.) – бахту саодат, ёруғ келажак, ҳаёт.

Й

ЙЎЛДОШ (ўзб.-ф.т.) – ҳамроҳ.

К

КАМОЛ (а.) – етук.

КАМОЛИДДИН (а.) – диннинг камоли, ривожи ёки диннинг баркамол, етук намоёндаси.

КОМИЛ (а.) – етук, мукаммал.

КАМОЛА (а.) – етук, баркамол қиз.

КОМРОН (ф.т.) – мақсадга эришувчи, саодатманд, қудратли, омадли, толеи порлоқ.

КУМУШ (ўзб.) – кумушдек бебаҳо, қимматбаҳо, қадрли, сулув қиз.

Л

ЛАЙЛИ (а.) — тун қизи, тунда туғилган қиз.

ЛАТИФА (а.) – меҳрибон, мулойим қиз.

ЛАТОФАТ (а.) – латофатли, покиза, шафқатли, зебо қиз.

ЛОБАР (а-) – чиройли, келишган, ёқимли, дилкаш қиз.

ЛОЛА (ф.т.) – лоладек нафосатли,чиройли, кўркам, гўзал

ЛУТФИЯ (а.) – мурувватли, меҳрли, сулув қиз.

ЛУТФУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг лутфу эҳсони, муруввати, марҳамати.

М

МАВЖУДА (а.) – яратилган, бор, барҳаёт.

МАВЛУДА (а.) – хосиятли, муқаддас кунда дунёга келган қиз.

МАДИНА (а.) – бу исм Арабистондаги муқаддас зиёратгоҳ шаҳар бўлган Мадина номидан олинган.

МАЛИКА (а.) – малика ёки шоҳ авлодидан бўлган аёл.

МАЛОҲАТ (а.) – кўркам, гўзал, малоҳатли қиз.

МАСТУРА (а) – пардали, иффатли, покиза қиз.

МАТЛУБА (а.) – илтижо қилиб сўраб олинган қиз.

МАФТУНА (а.) – мафтун қилувчи, жозибали, дилкаш қиз.

МАҲБУБА (а.) – севилган, суюкли, дилбар қиз.

МАҲЛИЁ (а.) – ўзига жалб этувчи, кўнгилни ром қилувчи, сеҳрловчи, назокатли, жозибали, сулув қиз.

МАҲМУД (а.) – мақталган, мақтовга лойиқ.

МЕҲРИНИСО – аёлларнинг қуёши.

МИРЗА (ф.т.) – саводли, ўқимишли билимдон бўлиб ўссин.

МОҲИГУЛ (ф.т.) – ойдек сулув, чиройли ва гулдек гўзал қиз.

МОҲИДИЛ (ф.т.) – кўнгилнинг ойи ёки кўнглимизни ойдек ёритган, нурга тўлдирган сулув қиз.

МОҲИНУР (ф.т-а.) – ой нуридек покиза, сулув қиз.

МОҲИРА (а.) – маҳоратли, пишиқ қиз.

МУАЗЗАМ (а.) – азим, улуғ, буюк.

МУАТТАР (а.) – хушбўй ҳид таратувчи.

МУБОРАК (а.) – қутлуғ, саодатли.

МУЗАФФАР (а.) – зафар қозонувчи, ғалабага эришувчи, ғолиб.

МУНАВВАР (а.) – нурли, чароғон, ёруғ.

МУНИРА (а.) – нур сочувчи, юзидан нур таралувчи, нурли, зебо қиз. МУНИС (а.) – дўст, ҳамдам.

МУРОД (а.) – улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки орзу, муродга эриштирган бола.

МУСАЛЛАМ (а.) – бўйсунувчи, итоаткор.

МУСУЛМОН (а.) – Ислом динига эътиқод қилувчи, иймонли, художўй.

МУХТОР (а.) – танланган, сайланган, эркин, озод.

МУШАРРАФ (а.) – шарафланган, шарафли, ҳурмат-эҳтиромга эришган.

МУЯССАР (а.) – Аллоҳ етказган, муяссар қилган фарзанд.

МУҚАДДАМ (а.) – биринчи фарзанд.

МУҚАДДАС (а.) – қутлуғ, табаррук, муқаддас, азиз.

МУҲАММАД (а.) – мақталадиган, мақтовга, олқишга лойиқ, сазовор.

МУҲАРРАМ (а-) – муҳарррам ойида дунёга келган бола.

МУҲТАРАМ (а.) –энг ҳурматли, эъзозли.

Н

НАВРЎЗ (фт.) – янги кун, янги кунда – Наврўз куни туғилган бола.

НАЖМИДДИН (а.) – диннинг юлдузи, диннинг иқболи.

НАЗАР (а.) – Аллоҳ назар қилган, Аллоҳнинг назари тушган бола.

НАЗИРА (а.) – авлиёлар, эшонларга назр қилинган, бағишланган қиз.

НАЗИФА (а.) – покиза.

НАЗОКАТ (а.) – нозиклик, нозик табиатли, нозанин сулув қиз.

НАЗРУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳга назр қилинган, бағишланган бола.

НАМОЗ (ф.т.) – намоз вақтида туғилган бола.

НАРГИЗ (а.) – наргисдек нафосатли, нозик, гўзал қиз.

НАРИМОН (а-ф.т.) – жасур, қўрқмас, куч-қудратли.

НАСИБА (а.) – ризқи бутун, насибали қиз бўлсин.

НАСИМ (а.) – тонг пайти эсган шабададек юмшоқ кўнгилли, мулойим табиатли, ёқимли бола.

НАСИМА (а.) – тонг шамолидек ёқимли, ҳузурбахш, мулойим табиатли, юмшоқ кўнгил, покиза, нафосатли

НАСРИДДИН (а.) – диннинг ёрдами, кўмаги.

НЕЪМАТ (а.) – ризқи бутун, насибаси тўкис бўлсин.

НЕЪМАТУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг саховати, марҳамати, Аллоҳнинг неъмати.

НИГИНА (ф.т.) – узук, қимматбаҳо узукдек бебаҳо, азиз, гўзал қиз.

НИГОРА (ф.т.) – чиройли юзли, зебо, тенгсиз ҳусн соҳибаси.

НИЗОМ (а.) – тартиб-интизомли,одоб-ахлоқли бола бўлсин.

НИЗОМИДДИН (а.) – диний илмларни, тартиб-қоидаларни мукаммал билувчи, дин ривожига ҳисса қўшувчи.

НИЛУФАР (ҳинд.) – нилуфардек нафосатли, нозик ва зебо қиз.

НИШОН (ф.т.) – бола туғилганда унинг баданида бирон хил белги бўлса ёки отасидан нишона бўлсин деган маънода ушбу исм қўйилади.

НОДИР (а.) – ноёб, қимматбаҳо, қадрли бола.

НОДИРА (а.) – тенгсиз, бебаҳо, беназир, беқиёс гўзаллик соҳибаси.

НОРБОЙ (ф.т-ўзб.) қизил ҳолли бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин.

НОРМУРОД (ф.т-а.) – қизил ҳолли бола орзу муродларимизга эриштирди ёки қизил ҳолли бола соғ-омон улғайиб истагига, муродига етсин.

НОРМУҲАММАД (ф.т.-а.) – қизил ҳолли болани Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) охиратда шафоат қилсинлар.

НОРМЎМИН (ф.т-а.) – қизил ҳолли бола, ақлли, доно, мўмин-қобил бўлсин.

НОРОЙ (ф.т-ўзб.) – қизил ҳол билан туғилган, ойдек зебо, кўркам қиз.

НОРТОЖИ (ф.т.) – қизил ҳолли бола.

НОРХОЛ (ф.т.) – баданида қизил ҳол билан туғилган қиз.

НОРҚОБИЛ (ф.т-а.) – қизил ҳол билан туғилган бола, улғайиб қобил бўлсин.

НОСИР (а.) – ёрдам берувчи, ғолиб.

НУРББК (а-ўзб.) – беклар авлодига мансуб бўлган толеи нурли, иқболи порлоқ бола.

НУРЖАМОЛ (а.) – нур юзли, чиройли, гўзал қиз.

НУРИДДИН (а.) – диннинг нури, зиёси, машъали.

НУРУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг нури, зиёси, ёғдуси.

НУСРАТ (а.) – ёрдам берувчи, кўмак берувчи, ғолиб.

НУСРАТУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг кўмаги, муруввати.

О

ОБИД (а.) – Аллоҳга сиғинувчи, Унга ибодат қилувчи.

ОБИДА (а.) – Аллоҳга ибодат қилувчи, тақводор қиз.

ОБОД (ф.т.) – ҳаёти обод, серфайз, насибаси бутун бўлсин.

ОДИЛ (а.) – адолатли, ҳақгўй.

ОДИНА (ф.т.) – хосиятли бўлган, муборак кун ҳисобланган жума кунида туғилган бола.

ОЗОД (ф.т.) – озод, ҳур, эркин.

ОЗОДА (ф.т.) – ҳур, эркин, покиза қиз.

ОЗОДБЕК (ф.т-ўзб.) – беклар авлодига мансуб бўлган ҳур, эркин, саодатманд бола.

ОЙГУЛ (ўзб-ф.т.) – ойдек чиройли, сулув, гулдек чиройли қиз.

ОЙДИН (ўзб.) – ойдин, ёруғ кечада туғилган қиз ёки ҳаёти нурли, иқболи порлоқ, чароғон бўлсин.

ОЙЖАМОЛ (ўзб-а.) – ойдек гўзал ҳусн соҳибаси, ой юзли зебо қиз.

ОЙНИСА (ўзб-а.) – аёлларнинг ойдек сулуви, зебоси.

ОЙША (а.) – барҳаёт яшовчи.

ОЛИМ (а.) – илм соҳиби.

ОЛИМА (а.) – илмли, билимдон қиз.

ОЛИЯ (а.) – олий, улуғ, юксак мартабали.

ОЛЛОЁР (а-ф.т.) – Аллоҳ ёр, мададкор бўлсин, ҳамиша ҳамдам, ҳамроҳ бўлсин, қўллаб ўз паноҳида асрасин.

ОМОН (а.) – ўсиб, улғайиб соғ-омон бўлсин.

ОМОНУЛЛОҲ (а.) – Аллоҳнинг ўзи ҳар қандай хавф-хатар ва офатлардан омон сақлайдиган бола.

ОРЗИГУЛ (ф.т.) – орзу қилиб эришилган гулдек сулув, дилрабо қиз.

ОРЗУ (ф.х.) – ота-онасини орзусига эриштирган, мақсадига етказган ёки орзиқиб кутилган бола.

ОРИФ (а.) – маърифатли, билимли, ақлли, Аллоҳни таниган художўй, тақводор.

ОРТИҚ (ўзб.) – баданида бирор ортиқча аъзо билан туғилган бола.

ОТАБЕК (ўзб.) – бекларнинг бошлиғи, сардори.

ОҚИЛ (а.) – ақлли, доно, зукко.

ОҚИЛА (а.) – ақлли, зукко, доно қиз.

П

ПАНЖИ (ф.т.) — одатда оиладаги бешинчи болага ушбу ном қўйилади. Панж-беш маъносини англатади.

ПАРДА (ф.т.) — парда билан туғилган бола.

ПЎЛАТ (ф.т.) — пўлатдан кучли, иродали, мустаҳкам бўлиб улғайсин.

Р

РАВШАН (ф.т.) — нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола бўлсин.

РАЖАБ (а.) — Ражаб ойида, яъни ҳижрий йилнинг еттинчи ойида туғилган бола.

РАМАЗОН (а.) — қутлуғ, муборак ой ҳисобланмиш қамарий йилнинг 9 ойида туғилган бола.

РАМЗИДДИН (а.) — диннинг рамзи, тимсоли.

РАСУЛ (а.) — Аллоҳнинг элчиси.

РАЪНО (а.) — раъногулдек сулув, чиройли, пурлатофат қиз.

РАҲМАТ (а.) — меҳрибон, раҳмдил, шафқатли.

РАҲМАТУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг раҳмати, муруввати, марҳамати билан дунёга келган бола.

РИЗО (а.) — розилик.

РОБИЯ (а.) — оиладаги тўртинчи фарзанд.

РОЗИЯ (а.) — розилик, мамнунлик, шукроналик бахш этган, суюкли, ёқимтой, дилкаш қиз.

РОҲАТ (а.) — тинч-омон, роҳатда, ҳузур-ҳаловатда яшасин.

РУСЛАН (ф.т.) — арслон, қўрқмас, жасур, қудратли, довюрак.

РУСТАМ (паҳл.) — куч-қудратли, ботир, енгилмас, довюрак жасур, матонатли.

РУХШОНА (ф.т.) — чиройли, гўзал юзли, кўркам, сулув

РЎЗИ (ф.т.) — ризқи бутун, насибали, бахт-саодатли бўлсин.

РЎЗИМУРОД (ф.т-а.) — ризқ-насибали бола улғайиб мурод-мақсадига етсин.

РЎЗИМУҲАММАД (ф-т-а.) — ризқли, насибали болани Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) охиратда шафоат қилсинлар.

РЎЗИХОЛ (ф.т.) — ризқли, насибали, ҳол билан туғилган қиз,

С

САДОҚАТ (а.) — содиқ, садоқатли, вафодор.

САДРИДДИН (а.) — диннинг баланд мартабали, юқори мавқега эга раҳнамоси, диннинг улуғ намоёндаси.

САИД (а.) — бахт саодатли.

САИДА (а.) — омадли, бахтли, саодатли.

САЙИД (а.) — эга, бошлиқ, раҳнамо, аслзода, олийнасаб.

САЙИДА (а.) — олийнасаб сайидлар авлодига мансуб қиз.

САЙИДБЕК (а.) — аслзода, олийнасаб беклар авлодидан бўлган бола.

САЙИДМУРОД (а.) — олий насаб, аслзода, сайидлар авлодига мансуб бола. Улғайиб мурод-мақсадига етсин.

САЙФИДДИН (а.) — диннинг қиличи.

САЙФУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг қиличи.

САЛИМ (а.) — соғлом, соғу саломат.

САЛОМАТ (а.) — омон-эсонлик, соғу саломатлик.

САМАНДАР (а.) — ўт ичида яшовчи, ўтдан пайдо бўладиган жонзот, ўлмас, мустаҳкам иродали.

САНАМ (а.) — мажусийлар илоҳи, маъбудаси; зебо, суюкли қиз.

САОДАТ (а.) — бахтли, саодатли, иқболи порлоқ қиз.

САРВАР (а.) — йўлбошчи, раҳнамо.

САРВИНОЗ (ф.т.) — қадди-қомати тикка ўсувчи, сарв дарахтидек келишган ва нозик қиз.

САРДОР (ф.т.) — раҳнамо, етакчи, йўлбошчи, бошлиқ.

САФАР (а.) — Сафар ойида ёки сафар вақтида дунёга келган бола.

САФАРАЛИ (а.) — Сафар ойида ёки сафар пайтида туғилган бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковат эгаси бўлсин.

САФАРГУЛ (а-ф.т.) — Сафар ойида ёки сафар пайтида дунёга келган гулдек кўркам, зебо қиз.

САЪДУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳ ато этган бахт-саодат ёки Аллоҳнинг иқболи порлоқ, бахту саодатли бандаси.

СЕВАР (ўзб.) — севимли, ёқимли фарзанд.

СИРОЖ (а.).- машъал.

СИРОЖИДДИН (а.) — диннинг нури, машъали.

СОАТ (а.) — хосиятли, бахтли соатда туғилган бола.

СОБИР (а.) — чидамли, сабру тоқатли, иродаси мустаҳкам бола.

СОБИТ (а.) — мустаҳкам, чидамли, келишган, чиройли бола.

СОДИҚ (а.) — садоқатли, вафодор.

СОЖИДА (а.) — сажда қилувчи, Аллоҳга сиғинувчи мусулмон қиз.

СОЛИҲ (а.) — покиза, пок, солиҳ амаллар қилувчи.

СОҲИБ (а.) — хўжайин, эга, дўст, ҳамдам.

СУЛТОН (а.) — подшоҳ, ҳукмдор, юксак мартаба, обрў-эътибор эгаси бўлсин.

СУЛТОНАЛИ (а.) — юксак обрў-эътибор, мартаба эгаси бўлсин ёки ушбу бола Алидек куч-қудрат, юксак ақлу заковат эгаси бўлсин.

СУЛТОНМУРОД (а.) — юксак мавқели, мартабалар, обрў-эътибор соҳиби бўлиб етишсин, орзу-муродига эришсин.

СУЛТОНОЙ (а-ўзб.) — олий мартаба, мавқели, обрў, эътибор соҳибаси бўлган ойдек гўзал, зебо қиз.

СУРАЙЁ (а.) — юзи Сурайё юлдузидек нурли, ёруғ, гўзал қиз, иқболи Сурайё юлдузидек порлоқ бўлсин.

Т

ТАБАССУМ (а.) — ҳаёти шодликка, қувончга тўлиқ бўлсин ёки кулиб, жилмайиб турувчи, чеҳрасидан табассум аримайдиган қиз.

ТАЛЪАТ (а.) — юз кўриниши чиройли, гўзал бола.

ТЕМИР (ўзб.) — темирдек мустаҳкам иродали бўлсин.

ТЕША (ўзб.) — тешадек ўткир, кескир бўлсин, мустаҳкам бўлсин ёки киндиги теша билан кесилган бола.

ТИЛОВМУРОД (ўзб-а.) — тилаб олинган, Худодан сўраб олинган бола улғайиб мурод-мақсадига етсин.

ТОЖИДДИН (ф.т-а.) — диннинг тожи, диннинг юксак билимдони, улуғ намоёндаси.

ТОЖИМУРОД (ф.т-а.) — ҳол билан туғилган бола улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки ҳолли бола орзу-муродимизга эриштирди.

ТОЖИНИСО (ф.т-а.) — аёлларнинг тожи, улуғи, эътиборга сазовори ва энг гўзали.

ТОЛИБ (а.) — талаб қилувчи, илм изловчи.

ТОШМУРОД (ўзб-а.) — тошдек маҳкам, мустаҳқам иродали бола улғайиб мурод-мақсадига етсин.

ТОШПЎЛАТ (ўзб-ф.т) — тош ва пўлатдек мустаҳкам бола, узоқ умр кўрсин.

ТОҲИР (а.) — покиза, бегуноҳ.

ТУРСУН (ўзб.) — нобуд бўлмасин, соғу саломат ўссин, омон қолсин, яшаб кетсин.

ТУРҒУН (ўзб.) — туриб қолсин, нобуд бўлмасин, умри узоқ бўлсин.

ТЎЛҚИН (ўзб.) — яйраб, шоду хуррам бўлиб, завқу шавққа тўлиб юрсин.

ТЎРА (ўзб.) — юқори мартаба, мавқе эгаси, аслзода.

У

УБАЙДУЛЛОҲ (а.)- Аллоҳнинг кичик қули.

УЛДОНА (ўзб-ф.т.) — ушбу доно, зукко, ақлли, фаҳм-фаросатли қиздан кейинги фарзанд ўғил бўлсин.

УЛУРБЕК (ўзб.) — улуғ, куч-қудратли, ҳукмдор ёки бекларнинг улуғ, буюк сардори, бошлиғи.

УМАР (а.) — мангу барҳаёт яшовчи.

УМИД (ф.т.) — умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган бола.

УМИДА (ф.т.) — орзу-умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган қиз

УМИДУЛЛОҲ (ф.т.-а.) — Аллоҳ етказган орзу-умид.

УСМОН (а.) — синиқчи, даволовчи, табиб.

УЧҚУН (Узб.) — ҳаёти ёруғ, нурли, толеи порлоқ бўлсин.

Ф

ФАЗИЛАТ (а.) — яхши хислатли.

ФАЗЛИДДИН (а.) — диннинг фазли, камоли.

ФАЙЗУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг марҳамати ёки Аллоҳнинг ризқу насибали, омадли бандаси.

ФАРАНГИЗ (ф.т) — нур таратувчи, шуъла сочувчи гўзал қиз.

ФАРИД (а.) — якка, ягона.

ФАРИДА (а.) — якка, ягона, тенгсиз қиз.

ФАРМОН (ф.т.) — буйруқ, Аллоҳнинг фармони, амри билан дунёга келган бола.

ФАРОРАТ (а.) — ҳузур-ҳаловат, роҳат-фароғатда яшасин.

ФАРРУХ (ф.т.) — юзидан нур ёғилувчи, очиқ чеҳрали, чиройли, кўркам.

ФАХРИДДИН (а.) — диннинг фахри, ғурури.

ФЕРУЗ (ф.т.) — енгилмас, ғолиб.

ФЕРУЗА (ф.т.) — ғолиб, иқболи баланд зебо қиз.

ФИРУЗ (ф.т.) — саодатли, иқболи порлоқ ёки енгилмас, ғолиб,

ФИРУЗА (ф.т.) — саодатли ёки ферузадек бебаҳо, қимматли, гўзал, зебо қиз ёки нурли, юзидан нур таралувчи.

ФОЗИЛ (а.) — билимдон, доно, зукко.

ФОЗИЛА (а.) — билимли, зукко қиз.

X

ХАЙРИДДИН (а.) — диннинг хайру саховати ёки хайру саховатпеша, ҳимматли дин намоёндаси.

ХАЙРУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг хайру саховати, муруввати, Аллоҳнинг туҳфаси.

ХАЛИЛ (а.) — севимли, азиз дўст.

ХОЛБЕК (ф.т-ўзб.) — беклар авлодидан бўлган ҳолли бола.

ХОЛБЕКА (ф.т-ўзб.) — беклар авлодидан бўлтан ҳолли қиз.

ХОЛБИБИ (ф.т-ўзб.) — юқори мавқега эга, баланд мартабали ҳолли қиз.

ХОЛБОЙ (ф.т-ўзб.) — ҳол билан туғилган бола вояга етиб, улғайиб давлатманд, бой бўлснн.

ХОЛДОР (ф.т.) — ҳол билан туғилган ҳолли бола.

ХОЛМИРЗА (ф-т.) — ҳолли бола, билимдон, доно, ўқимишли, саводхон бўлиб етишсин.

ХОЛМУРОД (ф.т-а.) — ҳолли бўлиб туғилган бола, ўсиб орзу-муродига етишсин.

ХОЛМУҲАММАД (ф.т-а.) — ҳолли бўлиб туғилган болани Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) охиратда шафоат қилсинлар.

ХОЛМЎМИН (ф.т-а.) — ҳолли бўлиб туғилган бола мўмин-қобил бўлсин.

ХОЛТОЖИ (ф.т.) — баданида ҳоли ва тожи мавжуд бўлган бола.

ХОНДАМИР (ўзб-ф.т.) — бу исм, олимларнинг таъкидлашича, аслида, “хованд амир” бўлиб, унинг маъноси Худо амр этувчи ҳукмдордир ёки Худонинг назари тушган, Худонинг йўлидан тўғри юрувчи, Унинг олқишига сазовор бўлган ҳукмрон.

ХОНЗОДА (ўзб-ф.т.) — хон ёки аслзодалар авлодидан бўлган қиз.

ХОСИЯТ (а,) — яхши хислат ва фазилатлар соҳибаси бўлсин ёки омадли ёки хосиятли кунда туғилган фарзанд.

ХУДОЙБЕРДИ (ф.т-ўзб.) — Худо берди, Аллоҳ ато этди. Аллоҳнинг марҳамати, туҳфаси бўлган бола.

ХУДОЙНАЗАР (ф.т-а.) — Худонинг назари тушган бола.

ХУМОР (а.) — кўпдан интиқлик билан орзиқиб кутилган бола.

ХУРРАМ (ф.т.) — шод, бахтиёр, хурсанд, бахтли бўлсин ёки қувончли кунда туғилган бола.

ХУРСАНД (ф.т.) — шоду хуррам, бахтиёр бўлиб юрсин ёки қувончли кунда туғилган бола.

ХУРШИД (ф.т.) — қуёш, бениҳоят чиройли, хушсурат ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин.

ХУРШИДА (ф.т.) — қуёшдек ҳусну жамол соҳибаси бўлган гўзал, сулув, латофатли қиз ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин.

Ч

ЧАРОС (ўзб.) — кўзлари чаросдек ҳуснкор, жозибали, чиройли қиз ёки қоп-қора кўзлари катта қиз.

ЧОРИ (ф.т.) — оиладаги тўртинчи ўғил.

Ш

ШАБНАМ (ф.т.) — шудрингдек беғубор, покиза қиз.

ШАВКАТ (а.) — шон-шуҳрат, куч-қудратли бола бўлсин.

ШАМСИДЦИН (а.) — диннинг қуёши.

ШАМСИЯ (а.) — қуёшдек порловчи чароғон қиз, чиройли қиз.

ШАМСУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг нури, ёғдуси ёки Аллоҳнинг қуёшдек порлоқ чеҳрали, чиройли бандаси.

ШАРБАТ (а.) — ёқимли, ширин, суюкли қиз.

ШАРИФ (а.) — шарафли, муқаддас, азиз.

ШАРИФА (а.) — азиз, қадрли, шарафли қиз.

ШАФИҚА (а.) — шафқатли, меҳру мурувватли, оқибатли қиз.

ШАҲБОЗ (ф.т.) — лочин, чакқон, шиддаткор, шижоатли, довюрак, қудратли бўлсин.

ШАҲИНА (ф.т.) — довюрак, мард, жасур, қўрқмас қиз.

ШАҲЛО (а.) — катта, қора кўзли, гўзал қиз.

ШАҲНОЗ (ф.т.) — шоҳлар, аслзодалар авлодига мансуб нозли, нозик ва зебо, гўзал қиз.

ШАҲОБИДДИН (а.) — диннинг ёрқин, нурли юлдузи.

ШАҲОДАТ (а.) — гувоҳлик берувчи.

ШЕРАЛИ (ф.т-а.) — шердек довюрак, қўрқмас, жасур, Алидек куч-қудрат, ақл-идрок эгаси бўлсин.

ШЕРБОИ (ф.т-ўзб.). — шердек довюрак, жасур, баҳодир бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин.

ШЕРЗОД (ф.т.) — шернинг боласи; шердек довюрак, қўрқмас ботирлар авлодидан бўлган бола.

ШЕРМУРОД (ф.т-а.) — шердек қўрқмас, жасур, довюрак бола мурод-мақсадига етсин.

ШЕРМУҲАММАД (ф.т-а.) — шердек довюрак, жасур, баҳодир болани Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) охиратда шафоат қилсинлар.

ШЕРХОН (ф.т.-ўзб.) — хон, аслзодалар авлодига мансуб, шердек довюрак, жасур, баҳодир бола ёки шерларнинг шери, ҳукмдори, яъни шердек довюрак баҳодирларнинг сардори.

ШЕРҚОБИЛ (ф.т-а.) — шердек довюрак, жасур, баҳодир бола доно, ақлли, қобил бўлиб ўссин.

ШЕРҚУЛ (ф.т-ўзб.) — Аллоҳнинг шердек жасур, довюрак бандаси.

ШИРИН (ф.т.) — ёқимли, азиз, суюкли, ширин бола.

ШОБЕРДИ (ф.т-ўзб.) — Аллоҳнинг марҳамати билан дунёга келган бола улғайиб улуғ мартабалар соҳиби бўлсин.

ШОДИ (ф.т.) — шодлик, қувонч, бахтиёрлик.

ШОДИБЕК (ф.т-ўзб.) — беклар авлодидан бўлган шоду хуррам, қувноқ, бахтиёр бола.

ШОДИГУЛ (ф.т.) — шоду хандон, бахтиёр, қувноқ ва гулдек зебо қиз.

ШОДИЁР (ф.т.) — шоду хуррамлик, қувонч, бахтиёрлик ҳамиша ҳамроҳи бўлсин ёки бизга шодликни ёр этган ёхуд қувончли кунда туғилган бола.

ШОДИМУРОД (ф.т-а.) — шод, хуррам, бахтиёр бола улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки шоду хуррамлик, қувонч-бахтиёрлик келтирган бола муродимизга етказди.

ШОДИМУҲАММДД (ф.т-а.) — шоду хуррам бахтиёр болани Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) охиратда шафоат қилсинлар.

ШОДИЯ (ф.т.) — шод, хуррам, қувноқ, бахтиёр ёки қувончли кунда туғилган қиз.

ШОДМОН (ф.т.) — шод, бахтиёр, қувноқ ёки ҳаёти шодликка тўлиқ бўлсин ёхуд қувончли, шодмон кунда туғилган бола.

ШОИР (а.) — шоир, сўзга чечан, ҳозиржавоб, ширинсўз, нотиқ бўлсин.

ШОИРА (а.) — шоира бўлсин, сўзга чечан, ширинсухан, нотиқа қиз бўлсин.

ШОЙИСТА (ф.т.) — ҳурмат-эҳтиромга лойиқ, эъзоз-эътиборга муносиб қиз.

ШОКИР (а.) — шукур қилувчи, Аллоҳга шукур қилувчи бола бўлсин ёки бизга фарзанд бергани учун Аллоҳга шукр.

ШОҲИДА (а.) — сулув, гўзал, зебо қиз.

ШОҲИМАРДОН (ф.т.) — мард, баҳодирлар шоҳи.

ШОҲРУҲ (ф.т.) — юзида шоҳлик аломатлари зоҳир бўлган келишган, зебо бола.

ШОҲСАНАМ (ф.т-а.) — гўзаллар, сулувлар шоҳи, зеболикда беназр, беқиёс қиз.

ШУКУР (а.) — қаноат, сабру тоқат қилувчи, рози, миннатдор.

ШУКРУЛЛОҲ (а.) — бизга фарзанд ато қилганлиги учун Аллоҳга беҳад ҳамду санолар, шукроналар бўлсин.

ШУҲРАТ (а.) — довруғ, обрў, шон, ифтихор.

Э

ЭЛБЕК (ўзб.) — улғайиб элнинг беги, сардори, йўлбошчиси бўлсин.

ЭЛДОР (ўзб-ф.т.) — улғайиб юқори мартабалар эгаси, элнинг йўлбошчиси, раҳнамоси, ҳукмдори бўлсин.

ЭЛМУРОД (ўзб-а-.)- эл орзу қилган фарзанд бўлсин, элини орзу-муродига эриштирсин.

ЭРАЛИ (ўзб-а.) — жасур, довюрак, мард бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковатли бўлсин.

ЭРГАШ (ўзб.) — ака ва опаларига эргашиб юрсин.

ЭРКИН (ўзб-) — эркин, озод, ҳур бола.

ЭСОН (ўзб.) — соғ-саломат, омон-эсон ўссин.

ЭШБЕК (ўзб.) — беклар наслидан бўлган бола улғайиб, ака-укаларига ҳамдам, эш, ҳамнафас бўлсин.

ЭШБЎРИ (ўзб.) — бўри ҳамроҳи, йўлдоши бўлиб, уни ёмон кучлардан, ёвуз руҳлардан ҳимоя қилсин, асрасин.

ЭШДАБЛАТ (ўзб-а.) — мол-дунё, давлатга эришиб, бой-бадавлат бўлсин, ризқи бутун бўлиб, бахтли, тотув ҳаёт кечирсин.

ЭШМУРОД (ўзб.-а.) — орзу қилинган ҳамроҳ ёки орзусига ҳамроҳ бўлиб, мурод-мақсадига етсин.

ЭШҚОБИЛ (ўзб.) — одобли, эс-ҳушли, қобил бола, ака- укаларига йўлдош, ҳамдам, эш бўлсин.

ЭЪЗОЗ (а.) — эътиборга, ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлган қадрли, қимматли, суюкли бола.

ЭҲСОН (а.) — совға, туҳфа.

Ю

ЮЛДУЗ (ўзб.) — юлдуздек ёруғ юзли, чиройли, гўзал қиз.

ЮНУС (қад.яҳ.) — камтар.

ЮСУФ (қад.яҳ.) — ортган, кўпайган ҳусн маъносида.

Я

ЯЙРА (ўзб.) — яйраб-яшнаб ўссин, ҳаёти қувончга тўлиқ бўлсин.

ЯШАР (ўзб.) — яшаб кетсин.

Ў

ЎКТАМ (ўзб.) — кучли, қудратли, довюрак, жасур, виқорли.

ЎЛМАС (ўзб.) — ўлмасин, умри узоқ бўлсин.

ЎЛМАСОЙ (ўзб.) — ўлмасин, яшаб кетсин, умри узоқ бўлсин деб умид, ният қилинган ойдек гўзал, зебо қиз.

УРАЛ (ўзб.) — туғилганда киндигига ўралиб тушган ёки жингалак сочли бола.

ЎРОҚ (ўзб.) — ўроқдек ўткир, кескир бўлсин ёки киндиги ўроқ билан кесилган бола.

ЎТКИР (ўзб.) — ўткир, ўткир ақлу заковат соҳиби, доно бола бўлсин.

ЎТКИРБЕК (ўзб.) — беклар авлодига мансуб бўлган ўткир ақлу заковат соҳиби, билимли, доно бола.

ЎҒИЛОЙ (ўзб.) — шу ойдек гўзал қиздан кейинги туғилажак фарзанд ўғил бўлсин.

ЎРИЛШОД (ўзб-ф.т.) — ушбу қувноқ, бахтиёр, шодон қиздан кейин туғиладиган бола ўғил бўлсин.

Қ

ҚАЛДИРҒОЧ (ўзб.) — қалдирғочнинг қанотидек нозик, ингичка қошли, сулув, гўзал қиз.

ҚАМБАР (а.) — тўрғай.

ҚАҲРАМОН (ф.т.) — довюрак, жасур, қудратли, кўрқмас.

ҚИЛИЧ (ўзб.) — киндиги қилич билан кесилган бола ёки қиличдай кескир, ўткир, мустаҳкам бўлсин.

ҚУДРАТ (а.) — кучли, қудратли.

ҚУДРАТУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг қудрати билан дунёга келган бола ёки Аллоҳнинг қудратли, кучли бандаси бўлсин.

ҚУНДУЗ (ўзб.) — қундуздек чиройли, зебо қиз.

ҚУНДУЗОЙ (ўзб.) — қундуздек гўзал, ойдек сулув, зебо қиз.

ҚУРБОН (а.) — Қурбон ойида туғилган бола.

ҚУРБОНАЛИ (а.) — Қурбон ойида дунёга келган бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковатли бўлсин.

ҚУРБОННАЗАР (а.) — Қурбон ойида туғилган, Худонинг назари тушган бола.

ҚУРБОНОЙ (а.-ўзб.) — Қурбон ойида туғилган ойдек гўзал, сулув қиз.

ҚУТБИДДИН (а.) — диннинг асоси, таянчи.

ҚУТЛИ (ўзб.) — бахтли, саодатманд, иқболи порлоқ.

ҚУТЛИБЕКА (ўзб.) — бахтли, саодатли, иқболи порлоқ олийнасаб қиз.

ҚЎЛДОШ (ўзб.) — кўмакчи, дўст, ҳамдам.

ҚЎЧҚОР (ўзб.) — мояги, эркаклик тухуми катта бўлиб туғилган ёки пешонаси дўнг ёхуд қўчқордек кучли бола.

ҚЎШОҚ (ўзб.) — баданида қўшимча аъзо билан туғилган бола.

Ғ

ҒАЙРАТ (а.) — серҳаракат, шижоатли, толмас, ғайратли бола бўлсин.

ҒИЁС (а.) — кўмак, ёрдам, мадад.

ҒИЁСИДДИН (а.) — диннинг мадади, кўмаги, ёрдами.

ҒОЛИБ (а.) — зафар қозонувчи, енгилмас, юлиб.

ҒУЛОМ (а.) — ёш хизматкор қул.

Ҳ

ҲАБИБ (а.) — суюкли дўст, қадрдон, ғамхўр.

ҲАБИБА (а.) — севимли, меҳрибон, қадрли қиз.

ҲАБИБУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг суюкли дўсти.

ҲАЙДАР (а.) — арслон, қўрқмас, жасур, кучли, қудратли бола бўлсин.

ҲАЙИТ (а.) — ҳайит байрами кунларида туғилган бола.

ҲАЙИТАЛИ (а.) — ҳайит байрами кунларида дунёга келган бола Али каби зўр инсон бўлиб етишсин.

ҲАЙИТГУЛ (а-ф.т) — ҳайит кунида туғилган, гулдек чиройли, зебо қиз.

ҲАЙИТМУРОД (а.) — ҳайит кунида фарзандли бўлиб, орзуимизга эришдик ёки ҳайит кунида туғилган бола мурод-мақсадига етсин.

ҲАЛИМА (а.) — раҳмдил, шафқатли, мулойим табиатли, беозор, суюкли қиз.

ҲАМДАМ (ф.т.) — содиқ дўст, ўртоқ, ака-укаларига, отасига ҳамдам, мададкор, эш бўлсин.

ҲАМИД (а.) — Аллоҳ таолога ҳамду сано айтувчи.

ҲАМИДА (а.) — Аллоҳга шукур қилувчи, ҳамду сано айтувчи ёки мақтовга сазовор қиз.

ҲАМИДУЛЛОҲ (а.) — Аллоҳнинг мақтовига сазовор, аъло бандаси.

ҲАМРО(Ҳ) (ф.т.) — ҳамдам, шерик.

ҲАСАН (а.) — чиройли, аъло, гўзал.

ҲАСАНАЛИ (а.) — чиройли, кўркам бола Алига ўхшаган яхши одам бўлсин.

ҲАСАНХЎЖА (а-ф.т.) — хўжалар авлодига мансуб чиройли, кўркам бола.

ҲОЖИ (а.) -муқаддас ҳаж зиёратида бўлган зиёратчи.

ҲОЖИМУРОД (а.) — ҳожи эриштирган орзу-мурод ёки улғайиб ҳожи бўлсин, мурод-мақсадига етсин.

ҲОТАМ (а.) — олийҳиммат, саховатпеша бола.

ҲУЛКАР (ўзб.) — Сурайё юлдузидек ёруғ юзли, чиройли гўзал қиз ёки иқболи сурайё юлдузидек порлоқ бўлсин.

ҲУМОЮН (ф.т.) — муборак, қутлуғ.

Баҳам кўринг

Leave A Reply