Ислом динига кирган Янги Зеландиядан бўлган аёл Қирол Салмоннинг меҳмони бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Янги зеландиялик Трейси хоним Саудия Арабистонида Қирол Салмоннинг меҳмони бўлди. Трейси хоним Саудия Арабистони ҳукумати тарафидан муқаддас зиёратга шахсан таклиф қилинган 73 давлатдан 6300 зиёратчи меҳмонлар сафидан жой олди.
Янги Зеландиянинг кўплаб аҳолиси сингари 15 мартдаги Крайстчерч масжидида юз берган фожеадан сўнг унинг Ислом динига бўлган муносабати ўзгарди. «Ушбу фожеадан сўнг кўплаб янги зеландияликлар Ислом динини қабул қилди», деди у.
Трейси хоним сўзларига кўра, Исломни қабул қилишига унинг мусулмон оилалар билан ўзаро муносабати пайтидаги кузатувлари ҳам туртки бўлган.
"Муслима дугонамнинг уйига ташрифим ҳаётимда кескин бурилиш ҳосил қилди. Мен уларнинг оиласидаги кучли бирдамликка ўз кўзим билан гувоҳ бўлдим. Бу менга Ислом дини ҳақида чуқур мулоҳаза юритишга ва динни қабул қилишга ундади ва охир-оқибат мен Ислом динига кирдим", деди ҳожи аёл.

islam.ru

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
                                            Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Агар эркак аёлига хиёнат қилса, шаръий жазо билан жазоланади. Агар иккинчи давоми...

08:00 / 07.07.2017 6400
Рамазон ойи кириши муносабати билан, сизларга ошқозонни тозалаш борасида табибларнинг бир неча насиҳатларини ҳавола қиламиз Ошқозонни дам қиладиган давоми...

06:27 / 07.02.2017 4739
Керакли масаллиқлар 1. 3 та тухум 2. 1 л кунгабоқар ёғи 3. 12 томчи уксус 4. туз Тайёрланиши Тухум сариғи оқидан ажратиб олиниб, миксерда узоқ кўпиртирилади. давоми...

01:11 / 29.11.2016 7728
embedhttpswww.youtube.comwatchvYs6da2CAwxoembed

04:22 / 26.05.2017 8950