Ислом – тинчлик дини
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом – тинчлик дини

        Ислом динини ниқоб қилиб, манфур ишларни амалга ошираётган мутаассиб кучлар ҳали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, бош-кўзини айлантириб, улардан ўзининг нопок мақсадлари йўлида фойдаланмоқда. Бундай ножўя ҳаракатлар, аввало, муқаддас динимизнинг шаънига доғ бўлиши, охир-оқибатда маънавий ҳаётимизга салбий таъсир кўрсатишини барчамиз чуқур англаб олишимиз ва шундан хулоса чиқаришимиз зарур.

                                                                                           Ислом Каримов

 Тинчлик – бу, Аллоҳнинг инсониятга берган энг улуғ неъматидир. Мустақиллик йилларида тинчлик ва осойишталик юртимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Барча динларда бўлгани каби Ислом динимизда ҳам тинчлик масаласи алоҳида ўрин эгаллайди. Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқатлари, меҳр-мурувватларининг самимий бўлиши ҳам асосан юрт тинчлигининг самарасидир. Агар истиқлолнинг ўтган йигирма беш йилига назар ташласак, пойтахтимиз, вилоятлар марказлари, шаҳар, қишлоқларимиз, ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам катта ўзгаришларнинг рўй бериши айнан шунинг исботидир. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти (Аллоҳ раҳматига олсин) нинг олиб борган оқилона сиёсатлари туфайли Ўзбекистонда тинчлик  ҳукм сурмоқда. Жамиятнинг  ҳар бир соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, тараққий этмоқда. Барқарорликни таъминлашга лоқайдлик, бепарволик билан қараш, бу борада тегишли маънавий-маърифий ва амалий ишларни амалга оширилмаслик,  ёшларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш, уларни ота-она, оила ва жамият назоратидан четда қолдириш оқибатида жамиятда парокандалик вужудга келади.

     Юқорида таъкидлаганимиздек, Ислом дини тинчлик динидир. «Ислом» сўзининг маъноси ҳам араб тилидан олинган бўлиб, «тинчлик», «саломатлик» деган маъноларни билдиради. Бу дин – покиза дин, инсонларни комилликка, бирдамликка, ҳидоятга бошлайдиган тинчлик динидир.  Шу ўринда савол туғилади. Ҳозирги кунда Исломни ниқоб қилиб олиб, бегуноҳ одамлар қонини тўкаётган, Исломни даъво қилаётганларнинг ишини қандай баҳолаш мумкин? Ахир бу «Ислом» сўзи маъносиниг мутлоқ акси эмасми?

      Яқинда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб «Очиқ хат» китобига киритилган, Ислом оламининг юздан ортиқ етук уламолари имзо чеккан рисола дунё тинчлигига раҳна солаётган ва муқаддас Ислом динининг асл моҳиятини бузишга уринаётган ИШИД (Ироқ ва Шом Ислом давлати) деб аталган бузғунчи гуруҳга раддия сифатида нашр қилинди. Ушбу хатда экстремистик оқимлар қўллаётган барча ишлар бениҳоят улкан гуноҳ экани такрор ва такрор таъкидланган ва бу ёвуз гуруҳни Ислом номи билан атамасликка чақирилган.

      Бугунги кунда Ислом ниқоби остида фаолият кўрсатаётган террорчилик ҳаракатларининг Ислом динига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Чунки тинчлик, инсонпарварлик ва раҳм-шафқат дини бўлган ислом ҳеч қачон зўравонликни, бировлар жонига қасд қилишни, адолатсизликни тарғиб қилмаган, қилмайди ҳам. Қуръони каримда шундай дейилади: «Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган кимса худди бутун инсониятни ўлдирган кабидир» (Моида сураси, 32-оят), «Ким бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир» (Нисо сураси, 93-оят). Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким ўз биродарига темир парчаси ила ишора қилса ҳам, фаришталар (ўшани қўймагунча) уни лаънатлаб турадилар. Агар ўша ўзининг ота-она бир ака-укаси бўлса ҳам», деганлар (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти). 

      Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки,  Ислом дини кишиларни тинчликни асраш ва барқарорликни таъминлаш йўлида иймон, инсоф, адолат, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилишга, фитна ва ўзаро адоватга барҳам беришга чақиради. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, тинчликпарварлик Ислом динининг моҳиятини ташкил этади.

 

  Хадичаи  Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртининг

3-курс талабаси Яшнарова Мафтуна

Мавзуга оид мақолалар
Ҳижоблар дизайнери НьюЙоркдаги Мода ҳафталигининг кашфиёти бўлди Индонезиялик Анниса хоним Ҳасибуаннинг давоми...

10:25 / 20.02.2017 3238
  Март ойининг сўнгги куни Ўзбекистонда илк бора Muslima collectoin муслималар либоси кўргазмаси бўлиб ўтди. давоми...

07:59 / 02.04.2018 2828
embedhttpswww.youtube.comwatchv6uC0bSG3GFkembed

16:33 / 02.02.2015 5637
МУСЛИМА АЁЛЛАРдан бўлсангиз... МУСЛИМА ҚИЗ ўз отаси учун Жаннат эшикларини очади. МУСЛИМА РАФИҚА Эрнинг давоми...

13:42 / 21.01.2017 3140