Москванинг Ислом музейи меҳмонларни кутиб олишга тайёр
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Москванинг Жомеъ масжиди бош имоми Ильдар Аляутдиновнинг  хабар беришича, 5 октябрда Москва Ислом музейи ўз ишини бошлайди. Музейда Исломнинг беш устуни, нима учун Каба айнан Маккада жойлашгани, Қуръон эса араб тилида нозил қилингани ҳақида экскурсиялар уюштирилади. Музей Москва жомеъ масжидининг иккинчи қаватида жойлашгандир. Улкан реконструкциядан 10 йил ўтиб жомеъ масжиди ҳамда Ислом музейи очилди. Аммо музейнинг очилиши асосий тадбир  ортида сезилмай қолди, дея хабар қилади  «ИТАР-ТАСС». Масжидга хоҳ ибодат учун, хоҳ экскурсия учун келганлар оёқ кийимларини ечиши керак бўлади. Аёллар эса ҳижоб кийиб, кўргазмалар залига ўтадилар. Музейда бир қанча экспонатлар мавжуддир. Шулар қаторида: Саудия Арабистони шахзодасининг масжидга  туҳфа қилган кабапўш, Қуръоннинг қадимий қўлёзмаси, Қуръоннинг VIII асрдаги кумуш қуймага ёзилган нусхаси ва шу каби динга боғлиқ нарсалар.  
Мавзуга оид мақолалар
«Муслимаат.уз» саҳифаси, «Бинту Содиқ» маърифий канали жамоаси Тошкент шаҳар бош имомхатибининг хотинқизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Дилбар ҳожи онага давоми...

10:52 / 17.01.2020 2112
playlist typevideo ids29675,29676,29677,29678,29679,29680,29681

01:47 / 26.08.2017 2766
Бундан бир неча йил аввал бир масжид имоми яшаш учун Лондон шаҳрига кўчиб келди. Уйидан шаҳарга чиққанда у, асосан, автобусдан фойдаланарди. Кўчиб келганидан кейин давоми...

05:25 / 23.12.2016 2502