Ислом энг буюк неъматдир

0 1 873

Бир  кичик бола Париж масжидларидан бирига кириб имомга деди: «Онам мени сизларнинг ўқишингизда ўқиш учун юбордилар».

 Имом деди: Онангдан баъзи маълумотларни олишимиз керак. Ўзи қаерда?

Бола деди: У кўчада. Бу ерга кира олмайди, у муслима эмас.

  Имом ташқарига чиқиб бунинг сабабини аёлдан сўради.

Аёл: «Менинг муслима қўшним бор. Унинг фарзандлари сизнинг қўлингизда таълим олишар экан. Уларнинг уйларидан бахт аримайди.  Албатта мен бу шаҳарда мусулмонларни кўрмаганман. Бу ердаги фарзандлар ота-оналарини қариялар уйига ташлаб кетишади. Боламни олиб, унга таълим берсангиз. Шоядки, менинг фарзандларим мен билан сизларнинг ота-оналарингизга бўлган муносабатдай муносабат қилса.

 Бизларга Ислом неъматини берганига  Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! 

muslimaat.uz


Баҳам кўринг

Leave A Reply